БМТ бошчилигида Фаластин давлати хусусида анжуман ўтказилиши таклиф қилинди

БМТ бошчилигида Фаластин давлати хусусида анжуман ўтказилиши таклиф қилинди

Фаластин озодлик ташкилотининг ижро қўмитаси (ФОТ) пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ҳақида БМТ бошчилигида халқаро анжуман ўтказишга чақирди.

Бу ҳақида Al Ain қўмитанинг баёнотига асосланиб хабар берди. Унга кўра, «Анжуман 1967 йил 4 июнига қадар бўлган ҳудудда пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатини барпо этилишини кафолатлаши зарур». Бундан ташқари, ФОТ мазкур анжуманда фаластин қочоқалри муаммосининг ечими топилиши кераклигига ҳам эътибор қаратган. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти сифатида тан олиб у ерга АҚШ эличихонасини кўчириш тўғрисида қўрсатма берган. Унинг қарори кўплаб норозилик намойишлари ўтказилишига сабаб бўлди.

Юқорига