Австрия ҳукумати ва Ислом

Австрия ҳукумати ва Ислом

Австрия мусулмонлари ҳукмрон кучларнинг исломофоб сиёсий дастурларидан хавотирда.

Австрия ҳукуматининг «Австриямиз учун биргаликда» номли янги дастурида Ислом дини 21 марта тилга олинган ва салбий маънода қўлланган.
Ҳужжатда «сиёсий Ислом», «Ислом экстремизми» бирикмалари кўп ишлатилади, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Аммо ҳукумат дастурида миллий экстремизм ҳақида бирон сўз йўқ, ваҳоланки, мамлакатда кейинги пайтда ўнг радикалларнинг фаоллиги жуда ошган.
Жоржтаун университети профессори Фарид Ҳафизнинг фикрича, ҳукуматнинг Исломга бу қадар урғу бериши Австрия тарихида аввал ҳеч кузатилмаган ҳодисадир.
«Бу аввал кузатилмаган ҳолат, – деди Ҳафиз Al Jazeera га берган интервьюсида. – Мен яқин 5 йилда Австрияда ҳеч кўрмаган нарсаларимизни кўрамиз деб ўйлаяпман».
Австрия ҳукумати исломий болалар боғчалари ва мактаблари фаолиятини «синчиклаб текшириш», бирон камчилик топилса, ёпиб юборишни режалаштиряпти.

Юқорига