Раввин, роҳиб ва имом стадионга тушди

Раввин, роҳиб ва имом стадионга тушди

АҚШда раввин, роҳиб ва имом ёнма-ён футбол майдонига тушиб, динлараро уйғунлик намунасини кўрсатишди.

Мусулмонлар, индуистлар, насронийлар ҳамда яҳудийлар диний раҳнамолари бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳақидаги видеороликда суратга тушишди, деб хабар беради Star Tribune. Суратга олиш ишлари футбол майдонида амалга оширилди. Архиепископ Бернард Хебда алвон ридо кийиб, роҳибаларни ўзига эргаштириб олди. Католик роҳибнинг юзига бўёқ билан спорт тимсолларидан бири чизилган эди. Имом Аднан Хон эса роликда иштирок этиш учун футболчиларнинг кийимларидан айрим элементларга мурожаат қилди. Раввин Марши Зиммерманнинг фикрича, бундай динлараро мулоқотлар динлараро зўравинликларга қарши энг яхши чорадир.
Яна бир Раввин Александр Дэвис эса динлараро ҳамкорлик ролик суратга олиш билан ниҳояланмаслигини, тинчлик ва ҳамкорлик йўлида ҳали кўп ишлар амалга оширилишиини таъкидлади.

Юқорига