Туркиялик шифокорлар Нигерда бепул кўрикларни амалга оширишади

Туркиялик шифокорлар Нигерда бепул кўрикларни амалга оширишади

Нигер пойтахтидан 720 км узоқликдаги шаҳарчада туркиялик шифокорлар ва кўнгиллилар беморларга ёрдам бермоқда.

Туркиялик шифокорлари Нигерда 12 кун давомида катарактани олиб ташлаш бўйича 725 та жарроҳлик амалиётини ўтказдилар. Бу ҳақида Истанбулдаги тиббиёт фанлари университети хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, доктор Салим Генч раҳбарлигидаги олти шифокор ва етти ҳамширадан ташкил топган гуруҳ ҳамда бир қанча кўнгиллилар Нигернинг Маради шаҳридаги Тессоуа ва Аги туманларида 2728 кишини бепул кўрикдан ўтказдилар.
Истанбул тиббиёт фанлари университети қошидаги Африкада Соғлиқни сақлаш соҳасида амалий тадқиқотлар маркази раҳбари, профессор Ҳасан Ҳусайн Экернинг сўзларига кўра, шифокорлар жамоаси Нигерда ўз фаолиятини яна давом эттиради.

Юқорига