Маҳмуд Аббос: «Қуддус — бизнинг еримиз ва уни ҳеч кимга бермаймиз»

Маҳмуд Аббос: «Қуддус — бизнинг еримиз ва уни ҳеч кимга бермаймиз»

Шарқий Қуддус фақат Фаластиннинг пойтахти бўлиши керак. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос шундай деди.

«Бу бизнинг еримиз ва биз уни ҳеч кимга бермаймиз», — деди Аббос.
«Ҳозир жуда аҳамиятли палла бўлиб, у келажакни ҳал қилади», – деди у.
«Биз ҳеч кимнинг буйруғига бўйсунмаймиз ва тарихдаги хатоларни такрорламаймиз. Америкаликлар айтаётган «аср келишуви» бўлмайди», – деди Маҳмуд Аббос. Бу ҳақида ТАСС маълум қилмоқда.
У Вашингтон томонидан Фаластин халқига нисбатан айтилаётган пўписаларни шармандалик деб баҳолади, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампнинг мухторият маъмуриятига молиявий ёрдамни тўхтатиш режасини танқид қилди.
«Қўшма Штатларнинг Фаластин билан Исроил ўртасида воситачилик қилиши бундан кейин имконсиз. Биз Фаластин давлати халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишини сўраб яна БМТга юзланамиз, майли, америкаликлар ҳар сафар вето қўяверсинлар», – деди Аббос.

Юқорига