Исроил бош вазири Ҳиндистондан норози

Исроил бош вазири Ҳиндистондан норози

Кеча Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ҳиндистонга олти кунлик ташриф билан келди. Нетаняху Ҳиндистоннинг Қуддус масаласида тутган позициясидан норозилигини маҳаллий матбуотга айтиб улгурди. Бу ҳақида «Ал-Жазира» маълум қилди.

БМТ Бош ассамблеясида Ҳиндистон бошқа кўплаб мамлакатлар қатори Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олинишидан норозилигини билдирди. Шанба куни эса юзлаб мусулмонлар пойтахт Нью-Делида Исроил бош вазирининг ташрифидан норозилик намойишини ўтказдилар. Намойишчилар Нетаняхунинг устига чизиқ тортилган портретларини кўтариб олдилар ва Исроил байроқларини ёқдилар.
Исроил бош вазири сўнгги 15 йилда илк бора Ҳиндистонга ташриф буюрмоқда. Охирги марта 2003 йилда Ариэл Шарон келган эди.

Юқорига