Қирғизистонда спиртли ичимликларга тақиқ қўйилмоқда

Қирғизистонда спиртли ичимликларга тақиқ қўйилмоқда

Қирғизистоннинг Норин вилояти Қўчқор тумани Қора Кунгай қишлоғида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва сотишга тақиқ қўйилди, дея маҳаллий аҳоли вакиллари хабар бермоқда. Қишлоқ бу соҳада биринчи эмас, бошқа вилоятлардаги камида 30 та қишлоқда шундай тақиқлар аллақачон амал қила бошлаган.

Қора Кунгай қишлоғи аҳолисининг айтишича, спиртли ичимликларга тақиқ қўйиш ташаббуси қишлоқ ёшларидан чиққан. Барча дўконларда ташаббус муҳокама қилингач, алкогол ичимликлар сотиш тақиқлаб қўйилди. Қишлоқда 5 та дўкон бор. Улардан бирида алкогол ва тамаки маҳсулотлари 10 йилдан бери сотилмайди.
Қирғизистонда биринчи марта бундай ташаббус 2008 йил Ўш вилоятининг Қораке қишлоғида илгари сурилган эди. Вақт ўтиши билан мамлакатдаги яна 30 та қишлоқ шундай қарор қабул қилди. Мақсад – қишлоқларда жиноятчиликни камайтириш ва ёшларни ичкиликбозликдан ҳимоялаш. Спиртли ичимликлар сотилмаслиги талабини, аввало, аҳолининг ўзи илгари сурмоқда, сўнгра маҳаллий ҳокимият, имомлар ва дўконлар эгалари буни қўллаб-қувватламоқда.

Юқорига