Исроил «Ал-Ақсо»ни таъмирлашга рухсат бермади

Исроил «Ал-Ақсо»ни таъмирлашга рухсат бермади

Исроил «Ал-Ақсо» масжидида таъмирлаш ишларига рухсат бермади, дея хабар берди Қуддус исломий вақфлари бошқармаси матбуот котиби Фирас Ад-Дибс.

Унинг сўзларига кўра, Исроил полицияси бу ҳақида «Ал-Ақсо» масжидини таъмирлаш масалалари Бюросини огоҳлантирган.
Муқаддас қадамжодаги ҳар қандай бинода, жумладан, «Қуббатус Саҳро» ва «Қибла» масжидида ҳам таъмирлаш ишлари ман қилинди.
Ад-Дибснинг таъкидлашича, Исроил полицияси масжидга кошинлар ёпиштириш ва ёғоч пештоқларни таъмирлашга рухсат бермаяпти.
Масжид ходимлари томонидан тақиқ бузилса, бунинг учун «Ал-Ақсо»ни таъмирлаш масалалари Бюроси раҳбар ўринбосари Тоҳа Убайда жавобгарликка тортилади.
Исроил полицияси қарорини шарҳламади.
Исроил 1967 йилдан бери Шарқий Қуддусни истило қилиб келмоқда, «Ал-Ақсо» шу ерда жойлашган.

Юқорига