Мутаассиб буддистлар мусулмонларнинг Араканга қайтишига қарши

Мутаассиб буддистлар мусулмонларнинг Араканга қайтишига қарши

Мянманинг Ракхайн штатида кўп минг кишилик мутаассиб буддистларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Мянма ва Бангладеш ҳукуматлари ўртасида эришилган роҳинжа қочқинларни Араконга қайтариш ҳақидаги келишув ушбу намойишга сабаб бўлди.

Channel News Asia телеканалининг маълумотларига кўра, намойишда камида беш минг мутассиб буддист иштирок этган ва у тез орада полиция билан тўқнашувга айланиб кетган.
Буддистлар миллатчилик руҳидаги шиорлар ва чақириқлар билан чиқдилар, улар жуда тажовузкор кайфиятда эдилар: полициячиларга тошлар отдилар ва 20 нафар тартиб посбонини яраладилар.
Намойишчиларни тартибга солиш учун полиция ўт очишга мажбур бўлди. 7 та экстремист ўлдирилди, 13 таси яраланди.
Эслатиб ўтамиз, Мянмада бир неча ойдирки маҳаллий мусулмон аҳолига нисбатан геноцид амалга оширилмоқда. Мянма армияси ва мутаассиб буддистларнинг нишони асосан Аракон штати бўлиб, у ерда мусулмонлар жам бўлиб яшайдилар. Геноцид туфайли миллионга яқин мусулмон ўз уйларини тарк этиб, қўшни Бангладешга қочишга мажбур бўлди.

Юқорига