АҚШда қурилаётган масжид норозиликларга сабаб бўлди

АҚШда қурилаётган масжид норозиликларга сабаб бўлди

АҚшнинг Индиана штати мусулмон жамоати Индианаполис шаҳри яқинида қурилаётган масжид туфайли кутилмаган норозиликларга дуч келмоқда.

Ас-Салом уюшмасининг мусулмон фаоллари штатнинг асосий шаҳри яқинидан масжид қуриш учун 5 йил давомида жой излашди.
«Масжид қурамиз десак, ер сотувчиларнинг аксари биз билан мулоқот қилгиси келмади. Айримлар очиқчасига ер сотилади, аммо сизларга эмас дейишди», – деди уюшма раиси Нодим Илҳақ. Бу ҳақида USA Today маълум қилган.
Мусулмон жамоати 5 акр майдондаги ерда масжид қуриш учун мааллий бошқарув органига ариза топширган, аммо бу ер аҳоли яшайдиган ҳудудда жойлашган. Ҳудуд яхши жой саналиб, у ердаги уйлар жуда қимматга баҳоланади.
Маҳаллий аҳоли уйлари ёнида масжид қад кўтарса, бу улар яшайдиган ҳудуднинг обрўси ва баҳосини тушириб юборади деб ҳисобламоқда. Шу сабабли улар лойиҳага қаршилик кўрсатмоқдалар. Бироқ Илҳақ, аксинча, масжид қурилса ҳудуддаги уйлар баҳоси янада ошишига ишонади.

Юқорига