Мусулмон уламолари худкуш-террорчиликка қарши фатво бердилар

Мусулмон уламолари худкуш-террорчиликка қарши фатво бердилар

Жаҳонда зўравонликни камайтириш учун кўплаб фатволар чиқарилган. Шунингдек, машҳур Ислом уламоларининг террорчилик гуруҳлари раҳбарларига йўналтирилган кўплаб очиқ хатлари ҳам эълон қилинган.

Куни кеча Покистоннинг 2000 га яқин мусулмон арбоблари Ислом динига эътиқод қилувчиларга худкуш-террорчилик қилишни тақиқловчи фатво чиқардилар. Диний-ҳуқуқий ҳужжат матнида айтилишича, «ҳеч бир инсон ёки гуруҳ ўзича жиҳод эълон қилиш ва уни амалга ошириш ваколатига эга эмас, худкушларнинг ўзини портлатиши эса Ислом таълимоти асосларини бузади».
SuchTV.pk нашрининг ёзишича, фатво матни устида 30 нафар уламо ишлаган, унга бутун Покистон бўйлаб 1829 нафар уламолар имзо чеккан. Покистон президенти Мамнун Ҳусайн мазкур фатвонинг муҳимлиги ва ўз вақтида эълон қилинганини алоҳида таъкидлади.

Юқорига