БААдаги саҳрода дунёдаги энг йирик чучук сув захираси ташкил қилинди

БААдаги саҳрода дунёдаги энг йирик чучук сув захираси ташкил қилинди

Абу-Дабидаги Лива саҳросида чучук сув билан тўлдирилган жаҳондаги энг йирик резервуар ташкил қилинди. БАА пойтахтида бўлиб ўтган Abu Dhabi Sustainability Week экологик форумида бу ҳақида маълум қилинди.

Резервуар 80 метр чуқурликда жойлашган. У 315 қудуқдан иборат тармоқнинг бир бўлаги бўлиб, Шувайхатдаги чучувлаштириш станциясидан кунига 32 минг тонна сув келиб қуйилади. Ҳозирда у ерда санитария назоратидан ўтган 26 млн куб метр чучук сув бор.
Лойиҳага 435 миллон доллар маблағ сарфланди.

Юқорига