Жиззахлик тадбиркор хайрли ишга қўл урди

Жиззахлик тадбиркор хайрли ишга қўл урди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Jizzaxliklar hamjamiyati” саҳифасида Умиджон Икромов исмли фойдаланувчи томонидан хайрли бир иш ҳақида хабар қолдирилган.

Хабарда жума кунлари Жиззахдаги “Grand Market” супермаркетида ҳудуддаги иқтисодий жиҳатдан қийналган 500 та хонадон вакилларига минг дона нон эҳсон сифатида тарқатилиши айтилади. Тармоқдаги бошқа фойдаланувчилар бу хайрли ишни ташкиллаштирган Ўткир ҳожи исмли тадбиркорнинг ишларига Аллоҳдан барака сўраб, юртимизда шундай саховатпеша тадбиркорлар кўпайишига тилак билдиришган.

Юқорига