Гвинеяда таниқли дин арбоби ўлдирилди

Гвинеяда таниқли дин арбоби ўлдирилди

Гвинеяда саудиялик таниқли олим шайх Абдулазиз ибн Солиҳ Ат-Тувайжирий ўлдирилган. Имом маҳаллий аҳолидан бўлган шериги билан мотоциклда кетаётганида, унга суиқасд уюштирилган. Мотоцикл ҳайдовчиси жароҳатланган, шайхга эса икки ўқ теккан ва ҳалок бўлган.

Шайх Ат-Тувайжирий ушбу Африка мамлакатига хайрия ва таълим ишлари учун борганди. Видеоёзувда саудиялик меҳмонга ҳамроҳлик қилган маҳаллий шайх айни дамда Гвинеядаги энг йирик маъжусий қишлоқлардан бирига кетаётганларини ва у ердагиларни яккахудоликка даъват этмоқчи эканликларини айтган.

Юқорига