Трамп тайинлаган мулозим Исломга қарши сўзлари учун лавозимидан маҳрум бўлди

Трамп тайинлаган мулозим Исломга қарши сўзлари учун лавозимидан маҳрум бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Давлат ва минтақавий хизмат муассасига раҳбар этиб тайинлаган Карл Хигби мусулмонлар, қора танлилар, аёл-қизлар, муҳожирлар ва уруш қатнашчиларининг шаънига айтган расво сўзлари туфайли ўз иш ўрнида ярим йил ҳам ишламади.

Юқори мартабали мулозимнинг лавозимидан бўшатилишига унинг CNN да чиққан узундан-узоқ ирқий ва аксилислом ҳақоратли изоҳлари сабаб бўлган. Хусусан, у қора танлиларни “дангасаликда ва бузуқликда”, мусулмонлар “мафқурасини бўлмағур” деб атаган, деб хабар беради Chicago Tribune.
“Менга мусулмонлар ёқмайди. Шу боис одамлар менга доим: “Қарл, сен ирқчисан. Бундай қилиб бўлмайди, дейишади”, деб ёзган у. Жангу-жадаллардан кейин ўзига келолмаётган уруш қатнашчилари тўғрисида у “нафақа учун ўзларини хаста қилиб кўрсатадиган бўш одамлар” деб айтган. Айнан мана шундай изоҳлари сабабли у ишдан олинди.

Юқорига