Бельгия БАПОР га 23 миллион АҚШ доллари ажратади

Бельгия БАПОР га 23 миллион АҚШ доллари ажратади

Бельгия БМТ нинг Яқин Шарқ бўйича агентлигига 23 миллион АҚШ доллари ажратишга қарор қилди.

Бу пуллар Фаластинлик муҳожирлага берилиши назарда тутилган. Бельгияликлар АҚШ ҳукуматининг Фаластинга молиявий ёрдамни қисқартириш ҳақидаги қароридан сўнг ушбу тўҳтамга келдилар. Бельгия Бош вазирининг ўринбосари Александр Де Кроо сўзларига кўра, “ушбу маблағ уч йил давомида берилиб боради”. “Аксарият Фаластинлик муҳожирлар учун бу ягона имкониятдир. Маблағнинг биринчи қисми БМТ ҳисоб рақамига дарҳол ўтказилади” деб қўшимча қилди у. Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти 16 январь куни Фаластинга кўрсатаётган йрдамни қисқартириш тўғрисида хабар тарқатганди.

Юқорига