АҚШ террорга қарши урушга 5 миллиард доллар ажратади

АҚШ террорга қарши урушга 5 миллиард доллар ажратади

АҚШ президенти Барак Обама мамлакатининг "терроризмга қарши ҳамкорлик вақфи"га беш миллиард доллар ажратиш қарорини эълон қилди. Ушбу маблағ экстремизмга қарши кураш олиб бораётган Яқин Шарқ, Африка ва Шарқий Осиё мамлакатларига ёрдам сифатида берилиши кутилмоқда.

Барак Обама ўз режасини АҚШ Ҳарбий Академиясида чиқиши чоғида очиқлади. Сешанба куни у 2016 йилда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан бутунлай олиб чиқилиши дунёнинг бошқа нуқталарида мавжуд террор таҳдидларига қарши кураш учун маблағ ажратиш имконини туғдиради, деб айтганди.

2014 йилни "ҳал қилувчи йил", дея таърифлаган жаноб Обама жумладан шундай деган: "Америка ташқи сиёсатидаги янги давр бизга ўзгариб бораётган терроризм хавфига кўпроқ маблағ ажратиш имконини беради".

Терроризмга қарши беш миллиард ажратиш режаси ҳақида АҚШ Давлат котиби Жон Керри чоршанба куни эрталаб CBS телеканали орқали маълум қилган.

У АҚШ ташқи сиёсати ўз эътиборини "терроризмга қарши курашдек муҳим масала"га йўналтириши лозимлигини айтган.

Юқорига