Мақолалар сана бўйича сараланган: Душанба, 04 Декабр 2017

«Анадолу»: Ўзбекистон – Марказий Осиё инжуси

Туркиянинг дунёга машҳур «Анадолу» ахборот агентлиги муҳаррири, журналист Ҳусайн Алтиналан Ўзбекистонга ташрифи тассуротларини баён этиб мақола ёзди ва уни агентлик сайтида эълон қилди.

Батафсил...

«Макдоналдс» ҳижоб туфайли жанжал марказига тушиб қолди

Буюк Британияда «Макдоналдс»га келган муслима диний мансублик туфайли жиддий камситилишга дучор бўлди. Аммо у ўзини йўқотиб қўймади ва воқеани телефонида видеотасвирга олиб тармоққа жойлади.

Батафсил...

Араб давлатлари Лигаси шошилинч мажлис чақирди Мажлис Фаластиннинг илтимосига кўра чақирилди.

Бешинчи декабрь куни Араб давлатлари Лигаси (АДЛ) АҚШнинг ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш режасини муҳокама қилиш учун шошилинч равишда мажлисга йиғилади.

Батафсил...

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил...

Дин ходимларига ҳалол стандартлаштириш тизими ҳақида дарс ўтилди

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси «Ҳалол стандартлаштириш ва Ҳаж» бўлимининг бошлиғи Бейбит Мирзагелдиев Остона шаҳридаги «Алжон она» масжиди қошидаги республика имомлар марказида билим олаётган туман имомларига дарс берди.

Батафсил...

ИШИДдан тортиб олинган қурол-аслаҳа бутун дунёни ҳайратга солди

САНА ахборот агентлиги Дайр-аз-Зор вилоятининг Ал-Ашар, Сабихон ва Ас-Салҳия қишлоқларида ИШИД жангариларидан тортиб олинган қурол-аслаҳалар акс этган видеони интернетда жойлаштирди.

Батафсил...

Мянмадаги воқеалар бугуннинг энг катта фожиасидир

Анадолу ахборот агентлигига берган интервьсида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Урсула Мюллер “Мянмадаги воқеалар бугуннинг энг катта фожиасидир” деб айтди.

Батафсил...

ҚМДБ: юракни тебратиб, кўзга ёш келган кеча

Олмаота шаҳридаги Республика саройида пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойи шарафига бағишланган маулид маросими бўлиб ўтди.
Маънавий тадбирда Қозоқистон мусулмонлари диний идораси раиси Ержон ҳожи Малғожиўғли, муфтият ходимлари, вилоятнинг бош имомлари, олимлар, зиёлилар, шаҳар аҳолиси иштирок этишди.
«Санъат қиронлари» театрининг пайғамбарға соғинч, ота-онанинг қадри, қариндошлик алоқалари, масжид қуришнинг савоби мавзулари бўйича қўйилган сахна кўринишлари томошабинларнинг юракларига йўл топиб, кўзларига ёш олдилар. Машҳур айтишув санъати устаси, шоир Дидор Қомиевнинг ижросидаги «Она қадри» қўшиғи ҳам саройга йиғилған томошабинни тебрантириб, оналаримизни ҳурмат қилишнинг ажойиб намунасини кўрсатди.
Тадбир давомида башариятнинг сараси бўлган пайғамбаримыз Муҳаммадга соллоллоҳу алайҳи васаллам салавот айтилиб, дуолар қилинди.
Саҳнага чиқиб, жамоатни мавлид маъракаси билин табрик этган Бош муфти Ержон ҳожи Малғожиўғли:
«Бизнинг, мусулмон умматининг кундалик ҳаётимизда Аллоҳ элчисининг намунали сўзлари асос бўлиб, акс эттирилиши лозим. Пайғамбарга садоқат мана шундан бошланади деб ўйлайман. Биз пайғамбар суннатига қанчалик садоқатлимиз? Мана шу савол ҳар бир мусулмонни ташвишга солиши керак деб ҳисоблаймиз. Бугунги тадбирда ажойиб санъати ила халққа пайғамбарнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам намунали ҳаётини тарғиб қилган «Санъат қиронлари» театр ходимларига, шоир Дидор Қомиевга, маулид тадбирини ташкиллаштирган дин арбобларига, Олмаота шаҳрининг имомларига алоҳида миннатчорчилик изҳор этаман. Аллоҳ рози бўлсин! Мавлид муборак бўлсин, азизлар», – деди.
Тадбир ниҳоясида жамоатга қимматбаҳо манъавий китоблар бепул тарқатилди.

 

Таржимон Баходир Тажиматов

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш