Items filtered by date: Чоршанба, 14 Июн 2017

Қўқон шаҳридаги савдо мажмуаларида эҳтиёжмандлар учун шакар, тухум ва бошқа озиқ-‎овқатлар эҳсон қилинмоқда.

Қувончлиси шуки, бу эҳсон давлат томонидан эмас, оддий ‎халқ томонидан қилинмоқда. Илгари бундай манзарани фақат чет элларда кўрардик, энди ‎эса юртимизда ҳам Рамазон ойининг хайру саховат, меҳр-мурувват мавсуми экани тобора ‎кўпроқ намоён бўлиб бормоқда. ‎
Сахий, жўмард юртдошларимиз сафи янада кенгаяверсин, Аллоҳ таоло хайрли ‎ишларимизни бардавом қилиб, халқимизнинг ҳаётини янада фаровон айласин.‎

Read more...

Корейс мусулмонлари − дин ва маданиятнинг ажойиб уйғунлиги

Самолёт Инчхон аэропортига қўнди. Бу аэропорт дунёдаги энг замонавий аэропортлардан бири. Аэропортни томоша қиларканман, ич-ичимдан хурсанд бўлаверардим. Хурсандчилигим сабаби фақатгина Германия фуқароси бўлганимдан эмас, балки бу саёҳатим бошқа саёҳатларимдан бутунлай ўзгача бўлишини истаётганимда эди. Ахир мен мусулмонман, Жанубий Кореяда беш ҳафта вақтимни ўтказаман! Американинг Пью тадқиқотлар марказининг маълумотларига кўра, давлат аҳолисининг катта қисми инжилчи-христианларни ташкил этса, қолган 46 фоизи ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.

Корея ярим ороли мусулмонлари жуда озчиликни ташкил этишини билсам-да, бу мени давлат ва унинг маданияти ҳақида ўрганиш иштиёқимни сўндира олмади.  Ўзимни тил бобида бошланғич босқичда деб биламан. Аммо аэропортда Инчхондан Сеулга қандай етиб бориш мумкинлигини ханбок (корейсча ҳижоб)даги бир аёлдан сўрагандим, у мени тушунди. Қувониб кетдим. Сеул метроси билан Итевонга кечроқ етиб келдим. Итевондаги меҳмонхонамни топишда корейс отахони ва унинг уч нафар ўғли ёрдам берди. Уларнинг бу яхшилигини қандай унутиб бўлади?!

Итевон −Сеулда мусулмонлар кичик жамияти

Итевон Сеул мусулмонларининг деярли барчаси истиқомат қилувчи ҳудуд бўлиб, уларнинг сони 150 минг киши атрофидадир. Учдан бир қисми маҳаллий миллат вакиллари. Шунингдек, бу туман ёш кореяликлар орасида машҳур бўлиб, Итевонда, ҳатто Кореяда биринчи бўлиб 1976 йили очилган Сеул марказий масжиди жойлашган.

Бугунги кунда Сеулнинг марказий масжиди Кореядаги 15 та масжидлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, жамоат жойлари − аэропортлар, ОТМларда, савдо марказларида мусулмонлар учун намозгоҳларни учратиш мумкин. Улар мамлакат бўйлаб 60 тани ташкил қилади.

Араб тили муаллимаси Ола Бора Сонг мусулмон бўлмаганларнинг Ислом дини ҳақидаги кўплаб саволларига жавоб беради. Мен у билан масжидда, турли учрашувлардан олдин бир неча дақиқагина суҳбатлашдим. Айни шу вақтда шу ҳақиқатни англадимки, Ислом дини ҳеч қандай маданиятга боғлиқ эмас экан. У муслима, шу билан бирга, кореялик эди. Корейслар ва чет элликлар кўз ўнгида ноодатий уйғунлик тимсоли бўлса-да, мен миллий корейс ҳижоби − ханбокни кўрган пайтимдан бошлаб,  унинг тимсолида диндошимни кўргандай бўлдим.

Ханбок корейс ҳижоби

Телевизорда ҳижобли корейс қизнинг ҳижоб ҳақида мулоҳазаларини тингларканман, у мамнунлик ила: “Бу кийимда ўзимда қандайдир устунлик ҳис қиламан, доимо шукроналикни сезиб тураман...” деди.

Ислом дини камтарин ва одоб доирасида кийинишликка чақиради. Корейс аёллари ҳам илгарилари худди муслималар ҳижоб ўраганларидек бошларими рўмол билан ёпиб юришарди. Маълум вақт мобайнида ханбок ғарб намунасидаги замонавий кийим турига айланди, лекин сўнгги йилларда сайёҳлар ҳамда корейс миллати вакилларининг ўзлари сабаб бўлиб у ҳаётга янгитдан қайтмоқда.

Ханбокни ижарага олиш ва кореялик дўстлар билан Кёнбоккун ёки Чхандоккун қасрларида бўлиш Кореяга ташриф буюрган сайёҳларнинг энг асосий кўнгилочар ишларидан биридир. Ҳатто баъзи жойларга ханбок кийган ҳолда кирмоқчи бўлсангиз, кириш учун пул тўлашингиз шарт эмас. Бугунги кунда корейс модельерлари ханбокка арзонроқ ва замонавийроқ шакл бериш орқали кундалик ҳаётда кенгроқ фойдаланилишига харакат қилмоқдалар.

 

Корейс маданияти ва Ислом

ОАВлари Ислом динини “террорчилар дини” сифатида кўрсатишга уринишларига қарамасдан, кореялик мусулмонлар одамларнинг Ислом динига бўлган муносабатини ўзгартиришга эришмоқда.

Севимли рассомларимдан бири бўлмиш кореялик Муслима Муна Хёнмин Пе ҳозирда БААда яшаб келмоқда.  У ўз асарлари билан корейс маданияти Исломга қанчалик яқин эканлигни кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

 

 

 Абдулатиф Иргашев

таржимаси

Read more...

Мусулмонлар Лондон кўпригида 3000та атиргул тарқатдилар

Британиялик мусулмонлар гуруҳи яқинда теракт содир этилган лондон кўпригида акция ташкил этди, теракт натижасида 8 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган эди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed