Мақолалар сана бўйича сараланган: Шанба, 03 Июн 2017

“Ямандаги гуманитар ҳалокатнинг сабаби дунё ҳамжамиятининг бефарқлигидир”, - БМТ ХК

Гуманитар масалалар бўйича БМТ бош котибининг ўринбосари Стивен ОБрайннинг айтишича, Яман аянчли ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий-хуқуқий инқироз ёқасида турибди.

Батафсил...

Ўзбекистон супермаркетларида ифторлик дастурхони

Ўзбекистонда кўп йиллардан бери фаолият олиб бораётган кўптармоқли «Макро» супермаркетида оғиз очиш пайтига уйига етиб бора олмаган рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилмоқда.

Батафсил...

Перулик дипломат Рамазон чодирида мусулмон бўлди

Перулик дипломат Хорхе Лазо мусулмон бўлганини маълум қилиб, калимаи шаҳодатни айтди. Лазо Перу давлатининг Россия Федерациясидаги элчихонаси атташесининг ёрдамчиси бўлиб ишлайди. У Исломни қабул қилганини Халқаро исломий бизнес уюшмаси томонидан Рамазон чодирида ташкил қилинган ифторда айтди.

«Муборак Рамазон кунларида сизларнинг орангизда бўлганимдан жуда хурсандман. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламннг амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳунинг шарафига менинг исмим Ҳамза, энди мени Хорхе деб чақирманглар», деди у. Перулик дипломат Россияда бир неча йиллардан бери яшайди. Унинг турмуш ўртоғи православ рус аёли. Исломгача Хорхе Лазо диндор католик бўлган, деб хабар қилади

Islam-today.

Батафсил...

Уэлсдаги масжид барча ҳоҳловчиларни ифторликга таклиф этмоқда

Британиянинг Уэлсидаги Кардифф шаҳри масжиди хар куни ифторлик зиёфатлари уюштирмоқда, у ерга барча, қайси дин вакили эканлигидан қатъий назар таклиф этилади.
«Бизнинг «Рамазон зиёфатини барча билан бахам кўринг» номли акциямиз олти йил давомида ўтказилмоқда, ва яқинда биздан чамаси бир неча соатлик масофада бўлиб ўтган дахшатли фожеа, шу каби жамоаларни бирлаштириш имконияти мавжудлиги ниҳоятда муҳим эканлигини кўрсатади», - деб масжид вакилларидан бири Муҳаммад Аламгир таъкидлаб ўтди.
У Қуръон оятини эслатиб ўтди, унда бир банданинг жонини сақлаб қолишлик бутун инсониятни сақалаб қолганликка тенглиги, бир бандани жонини олиш эса бутун инсониятнинг қотилига айланишга тенглиги келтирилган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш