Мақолалар сана бўйича сараланган: Якшанба, 10 Июн 2018

Малайзияда «Бутунжаҳон Қуръон соати» акцияси бўлиб ўтди

Малайзияда «Бутунжаҳон Қуръон соати» акцияси бўлиб ўтди

2018 йил 7 июнда Малайзия маҳаллий вақти билан соат 12 ва 13лар орасида World Quran Hour (WQH, Бутунжаҳон Қуръон соати) акцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради sinarharian.com. Лойиҳа Warisan Ummah Ikhlas (WUIF) фонди кўмагида ўтказилди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Голландиялик исломофобларнинг ярамас қилиқларига руҳоний жавоб қайтаришга аҳд қилди

Голландиялик исломофобларнинг ярамас қилиқларига руҳоний жавоб қайтаришга аҳд қилди

Амстердамлик руҳоний ПЕГИДА исломофоб сиёсий ҳаракатининг исломга қарши қилмишларини қоралади. vaaju.com хабар беришича, руҳоний Рамазон ойида қилинаётган бу «ишлар»ни беўхшов деб атади ҳамда Нидерландия жамоат фикрини акс эттирмаслигини таъкидлади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

БМТ ва Мьянма рохинжаларнинг қайтариш юзасидан меморандум имзолашди

БМТ ва Мьянма рохинжаларнинг қайтариш юзасидан меморандум имзолашди

БМТ Олий комиссарининг қочоқлар бўйича бошқармаси ва БМТ Ривожлантириш дастури Мьянма билан рохинжа халқи қочоқларининг ихтиёрий қайтишлари бўйича хамкорлик қилиш юзасидан матни аввалроқ келишиб олинган меморандумни имзолашди, дейилади томонларнинг қўшма баёнотида.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Жамият
Батафсил...

Афғонистон ўз худудида БАА ва Қатар ҳарбийларини жойлаштиришни маъқуллади

Афғонистон ўз худудида БАА ва Қатар ҳарбийларини жойлаштиришни маъқуллади

Афғонистон миллий ҳавфсизлик кенгаши мамлакат худудида БАА ва Қатар ҳарбий қисмларини жойлаштиришни маъқуллади
Маҳаллий Tolo News агентлиги хабар беришича, Афғонистон миллий ҳавфсизлик кенгаши мамлакат худудида БАА ва Қатар ҳарбий қисмларини жойлаштириш таклифини маъқуллади.
Маълумотга кўра, БАА ва Қатар НАТОнинг “Қатъий қўллаб қуватлаш” дастурига қўшилишга аҳд қилишган. Қўшин сони ва уларнинг Афғонистон кириб келиш вақти оммага маълум қилинган.
БАА Афғонистонга махсус ҳарбий бўлинмани юборишга қарор қилди, бироқ икки мамлакат қўшинлари ҳарбий амалиётда бевосита иштирок этмаган ҳолда афғон ҳарбийларининг тайёрлашади ва уларга маслаҳат беришади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Черков ичидаги масжид – ажойиб ўрнак

Черков ичидаги масжид – ажойиб ўрнак

Канаданинг Янги Шотландия вилоятида ажойиб худудий жойлашувга эга бўлган ибодат масканига эга бўлишди.
Янги Шотландиянинг Оксфорд шаҳри аҳолиси орасида мусулмонлар кўп бўлмасада, бироқ уларга тўпланишлари ва жума намозини адо этишлари учун жой керак эди.
СВС хабар беришича, Муқаддас учлик бирлашган черкови раҳбариятига мусулмонлар жамоаси ҳақида хабар етиб борганида насроний уюшма уларга ёрдам қўлини чўзишга аҳд қилди ва «черков ичида масжид»ни очди.
Эндиликда Оксфорд мусулмонлари черковнинг мажлислар залида йиғилишиб ибодат қилишмоқда. Ибодатхона раҳбарияти улардан ҳеч қандай ижара ҳақи олмаяпти, фақатгина электр ва иссиқлик қуввати учун арзимаган тўлов олинмоқда.
Мусулмон бўлган фаол ва ишбилармон аёл Алия Қамариддин сўзларига кўра, у Оксфорда 20 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келади. Авваллари у Галифаксдаги масжидга борар эди ва у ерга етиб бориш учун 2 соатча вақт сарфлар эди.
Алиянинг айтишича, маҳаллий черков ичида масжид пайдо бўлишини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган экан, лекин иложсиз нарса амал ошди. Рамазоннинг шанба кунларида маҳаллий мусулмонлар черковда ифторлик ўтказишади, уларнинг бирига шаҳар хокими Триш Стюарт ташриф буюрди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Риёз ва Абу Даби қатор стратегик шартномаларни имзолашди

Риёз ва Абу Даби қатор стратегик шартномаларни имзолашди

Саудия Арабистони ва  Бирлашган Араб Амирликлари 44 та ўзаро амалга оширилиши режалаштирилган келишувларни имзолашди.
Саудия Арабистони ОАВи тарқатган хабарларга кўра подшолик билан БАА ўртасида бир неча миллиард долларлик бир қатор стратегик келишумлар имзоланди.
Саудия-Амирликлар Мувофиқлаштирув кенгашининг Жиддада бўлиб ўтган биринчи мажлиси натижаси ўлароқ 44 та ўзаро муҳим лойиҳаларни қамровчи иқтисод ва ҳарбий ҳамкорликка йўналтирилган битимларга имзо чекилди. Кенгаш мажлиси Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда Амирликлар  валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайид ан-Наҳаён ҳамраисликларида бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа устида йил давомида икки мамлакатга тааллуқли 139 та муассасадан  350 та экспертлар иш олиб боришди. Мазкур лойиҳалар иқтисод, сиёсат, хафвсизлик, ҳарбий ҳамкорлик ва бошқа бир қанча соҳаларни қамраб олади. Ушбу кенга иши давомида 20 та протоколларга имзо чекилди, Мувофиқлаштирув кенгаши тизими белгилаб олинди.  
Саудия-Амирликлар Мувофиқлаштирув кенгаши тузилиши ҳақидаги хабар 2016 йилнинг май ойида эълон қилинган эди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш