Мусибатлар: синовми ёки жазо?

Инсонларга ўзи нима бўлди?

Янгиликлар


30.12 – Озарбайжонда янги 8 та мадраса очилади

Озарбайжон дин ишлари қўмитасининг раиси Мубариз Гурбанли жаноблари берган маълумотга кўра яқин кунларда мамлакатда яна 8 та янги мадраса ўз фаолиятини бошлайди. Мухбирлар билан бўлган суҳбатда Мубариз жаноблари: «Айни пайтда мадрасалар қурилиши жадаллик билан давом этмоқда. Мадрасалар кетма-кет турли туманларда очилиши режалаштирилган», деди.

Мадраса асосчилари ва мударрислари Кавказ мусулмонлари идораси томонидан келган олимлардан иборат бўлади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки айни пайтда Озарбайжон аҳолисининг қарийб 99,2% ни мусулмонлар ташкил қилади. Шу нуқтайи назардан мамлакат аҳолиси янги мадраса ва дин мутахасисларига жуда муҳтож.