10.01 – Ҳаж мавсумида зиёратчилар сони оширилиши кутилмоқда
- Written by Info.islom.uz
Ҳаж мавсумида зиёратчилар сони оширилиши кутилмоқда
Саудия Арабистони жорий йилда ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини 2,6 млн кишига ошириш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. Бу ўтган йилгига нисбатан 800 минг зиёратчи кўп демакдир.
"Икки муқаддас қадамжо ходимининг қарорига кўра, вазирлар кенгаши қироллик ва хориждан келувчи ҳожилар сонини оширмоқчи", деб айтган Саудия Арабистони маданият ва ахборот вазири Зайд Тарифий.
Мамлакатнинг ҳаж ишлари бўйича вазирлиги Маккадаги Ал-Ҳаром масжидининг майдонини кенгайтириш ишлари сабабли 5 йил давом этган чекловлардан кейин жорий йилда қўшимча 800 минг кишини қабул қилмоқчи.







