Янгиликлар


05.04 - Испания: Янги мадраса очилди

Испаниянинг Сарагоса вилоятида араб тили ва шаръий илимларга ихтисослашган янги мадраса очилди. Мадрасада араб тили ва бошқа диний фанлардан кучли мутахасислар дарс беради.

Очилиш маросимига келганларга Сарагоса уламолар кенгашининг раиси Шайх Иброҳим Дасуқий жаноблари араб тилини ўрганиш ва уни Испан авлодига ўргатишнинг аҳамияти ҳақида маруза қилди. 

Мадраса янги ўқув йилига талабаларни қабул қилишга тайёр, деди мутасаддилардан бири.