|
24.08.2009 й. |
|
Муборак Рамазон арафасида Исландиянинг энг йирик олий ўқув юрти – Исландия Университети қошида биринчи масжид ишга туширилди.
Университет маъмурияти фин тили факультети талабаларининг аризаларини кўриб чиқиб, шундай қарорга келган. Илгари университетда фақат насронийлар учун махсус ажратилган бутхона бор эди. Мусулмон ўқитувчи ва талабалар эса бирорта бўш хонада намоз ўқиб келишар эди.
Мазкур университет битирувчиси, Исландия Исломий уюшмаси раҳбари Салмон Тамимийнинг айтишича, мусулмон талабалар намоз ўқиш учун ўзларига масжид қуриб берилганлигидан бахтиёрлар. «Эндиликда талабалар беш вақт намозни ўз вақтида масжидда жамоат бўлиб адо этиш имкониятига эга бўлдилар», - дейди у.
Бундан ташқари, Тамимийнинг фикрича, янги масжидда динлараро учрашувлар ўтказиб туриш ҳам мўлжалланаётган бўлиб, бундай учрашувчлар турли дин вакилларининг бир-бирлари билан яқиндан танишиб, тинч-тотув яшашлари учун қулай замин яратади.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |