|
Росия ҳукуматининг раиси Владимир Путин мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи кириб келиши ҳамда Грозний шаҳрида Кунта-Хожи номли Ислом университети очилиши муносабатлари билан Чеченистон аҳолисини табриклади.
Чеченистон ҳукумати матбуот хизмати бош вазирнинг телемурожаатномасини тарқатди. Бош вазир томонидан ушбу билим юртига Кунта Хожидек диний арбоб, Чеченистон Жумҳуриятида катта обрўга эга бўлган кишининг номи берилиши рамзий маънога эга эканлиги айтиб ўтилди. “19 милодий аср ўрталарида, чеченлар учун фожиали ва оғир бир даврда Кунта ҳожи ҳазратлари кишиларни осудаликка чақириб, урушни қоралаган. Инсон томонидан яқинларига бўлган муҳаббатни, камтарликни ва яхшиликларни, яъни қадимдан Исломга хос бўлган, зое бўлмайдиган оқибати хайрли амалларни ваъз-насиҳат қилган. Ва аксинча, инсонларнинг ақидавий ҳис-туйғуларини суистеъмол қиладиган, ўзининг шахсий манфаати ва жирканч мақсадларида Исломни ниқоб тутадиганларни қоралаган. Бунга ўхшаш ҳаракатлар қандай фожиали воқеликларга олиб келишини чеченистонликлар яхши билишади”,- дейди Путин.
Путин республиканинг қайта тикланишида, ундаги жамиятнинг жипслашувидаги мусулмон жамоасининг муҳим ўрин тутганлигини зикр этди. “Мусулмонлар мамлакатимизда азалдан яшаб келадилар ва ҳақли равишда Роcсияни ўз Ватанлари, Она юртлари деб ҳисоблайдилар. Ўз навбатида биз ҳам исломий урф-одатларнинг қайта тикланишига хайриҳоҳмиз. Неча марталаб таъкидлаганманки, диний уйғунликларимизда ва миллий ҳамжиҳатлигимизда юртимизнинг, жамики Россия жамоатчилигининг қудратини, умумхалқ мулкимиз, бойлигимиз ва афзалликларимизни кўраман”, - деб айтди Путин.
Бош вазир Рамазон арафасида шундай тилак билдирди: “Бу ой тинчлик даври бўлсин, дину диёнат амаллари билан, яқинларга силаи раҳм ва муҳтожларга эҳсонлар билан тўлсин. Ва албатта, Росия ислом университетининг биринчи талабаларига катта муваффақиятлар тилайман”.
“Росбалт”
Copyright 2007. All Rights Reserved. |