|
Британия ҳукуматининг мажбурий жинсий таълим курсини киритиш режаси мамлакатнинг энг йирик мусулмон жамоаси томонидан қаршиликка учраши мумкин.
Лойиҳага кўра, мазкур дарслар ўн беш ёшга тўлган ўсмирларга мажбурийдир. Бунинг маъноси шуки, ҳар бир ўқувчига жинсий таълим бўйича камида бир йиллик дастур ўтилади, хусусан, уларга контрацепция ва гомосексуализм (баччавозлик) ҳақида батафсил маълумот берилади, деб хабар беради «АзанNews».
Ҳозирги пайтда ота-оналар бошланғич ва ўрта мактаблардаги жинсий таълим бўйича дарслардан воз кечиш ҳуқуқига эгадирлар.
Агарда ҳукуматнинг режаси қабул қилинса, ушбу дарсларни ўтказиб юбориш сабабсиз дарсга келмаслик деб баҳоланади, болаларига дарсга қатнашмасликка рухсат берган ота-оналарга эса катта жарима солинади.
Янги дастур диний мактаблар учун ҳам мажбурий бўлади. Ҳозирга қадар мажбурий тартибда болаларга ҳеч бўлмаганда биологик нуқтаи назардан кўпайиш ҳақида тушунча бериш мактаблардан талаб қилинарди. Бу мавзулар одатда табиий фанлар дарсларида ўтилар эди. Аввалгидек, ҳукумат жинсий таълим дарсларини у ёки бу дин нуқтаи назаридан ўтишга рухсат беради.
Ҳукумат ушбу таклифи мамлакатнинг мусулмон жамоаси томонидан ғазаб билан қарши олинди. Диний мактаблар маъмурияти жинсий таълим дарсларда қандай қилиб болаларга контрацепциянинг аҳамияти ҳақида гапириш ва айни пайтда ҳомиладорликдан сақланишнинг гуноҳ эканлигини қандай тушунтиришни ўйлаб боши қотган. Буюк Британия Мусулмонлар кенгашининг ходими Шоҳид Акмалнинг айтишича, Кенгаш ташкилоти янги таълим дастурини киритиш қонун жиҳатдан тўғрилигини суд орқали ҳал қилмоқчи. Унинг сўзларига кўра, бу дастур болаларнинг ўз ота-оналари истаган анъаналарда таълим олиш ҳуқуқларини поймол қилади.
Унинг фикрича, кўпчилик мусулмонлар жарима солинишидан қўрқмасдан, болаларининг жинсий таълим дарсларига қатнашишларига йўл қўймайдилар.
Ҳукумат дастури ўсмирлар ўртасидаги ҳомиладорликнинг ташвишланарли даражада юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги муносабати билан ишлаб чиқилди. Буюк Британияда ҳар мингта ўсмир қиздан 42 таси ҳомиладор бўлиб қолмоқда. Бу - Европадаги энг катта кўрсаткичдир. Сўнгги йилларда 16 ёшдан кичик бўлган қизларнинг 12% аборт қилдирганлиги қайд этилган.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |