|
Мусулмонлар немис судларида таҳорат олишлари мумкин |
|
Европада мусулмонлар оёқларини ювиши учун мўлжалланган ҳовузчалар пайдо бўлмоқда. Улар Германиянинг Дюссельдорф шаҳри суди биносининг маҳсус қўриқланадиган қисмида ўрнатилди.
Суд шу аснода Ислом дини вакиллари суд жараёнлари давомида ўз диний бурчларини бажаришларини таъминламоқда, деб суд вакили Ульрих Эггерттан иқтибос келтиради «Ислам для всех». Бундай ховузчалар ўрнатилишига изоҳ бераркан, Эггертан илгари мусулмонлар таҳоратни ҳожатхоналарда олишларини ва бу ҳожатхоналарнинг нормал қўлланилишини қийинлаштирганини таъкидлади.
Шу билан бирга олдинги ҳафтада тугатилган бинони таъмирлаш ишлари асносида диний бетарафликни таъминлаш учун христиан хочлари олиб ташланган эди. Германия Ислом кенгаши, ўз навбатида, христиан белгиларининг олиб ташланишига салбий баҳо берган эди.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |