ЮНИСЕФ қочқинларга инсонпарварлик ёрдамининг янги партиясини юборди PDF шаклида Принтер учун E-mailга юбориш
22.06.2010 й.
islom.uz
БМТнинг болалар фонди қирғизистонлик қочқинлар учун ташкил этилган лагерлардаги аёллар ва болалар учун энг керакли нарсаларни етказиб беришда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
ЮНИСЕФ Андижон вилоятидаги қочқинлар лагерларида жон сақлаётган аёллар ва болаларнинг эҳтиёжларини баҳолаш асосида минтақага биринчи навбатда зарур бўлаётган инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда.

Шанба куни Андижонга ЮНИСЕФнинг навбатдаги, совун, истинжо қоғози, гўдаклар учун тагликлар, яктакчалар, мисвоклар ва бошқа шу кабилардан иборат жами 119,928 млн сўмлик юклари юборилди.

ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонасидан олинган хабарга кўра, бу ҳафтада инсонпарварлик ёрдамининг ҳажми янада ортади, деб ёзади «Газета.Уз».

Жумладан, навбатдаги партияда дори-дармонлар, сув тозалаш таблеткалари, гигиеник тўпламлар, болалар кийим-кечаклари ва пойафзалидан иборат жами 1,89 млрд сўмлик инсонпарварлик ёрдами юборилиши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда ЮНИСЕФ қочқинлар лагерларига тиббиёт воситалари, дори-дармонлар ва дарҳол ишлатиладиган вакциналар ҳам юборади.

14 июн куни ЮНИСЕФ фавқулодда вазиятларга тезкор мослашув доирасида Тошкентдан Фарғона водийсига жами 67 минг долларлик (107,133 млн сўмлик) инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.

Унинг таркибида чодирлар, тезкор тиббий ёрдам пакетлари, тўшаклар, сув контейнерлари, сув тозалагичлар, болалар учун кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва ўйинчоқлар, ўқув воситалари, санитария-гигиена воситалари бор эди. Ушбу партия лагерларга етиб келиб, муҳтожларга тақсимлаб берилди.
Мулоҳазалар (0)add
Фикр билдиринг

Copyright 2007. All Rights Reserved.
busy
 
« Олдинги   Кейинги »