Ахборот тарқатиш ва маданият масалалари бўйича Доимий қўмитанинг (COMIAC) 1996 йил 27 - 28 мартда Дакарда (Сенегал Республикаси) ўтказилган V йиғилиши аъзо давлатлар ўртасида ахборот тарқатиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича Ахборот тарқатиш вазирлари I Исломий анжуманининг 1/1-ICIM - сонли резолюциясига, ҳамда шу анжуман мобайнида Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги 5/1-ICIM - сонли резолюциясига мувофиқ;
аъзо давлатлар Бош котибиятини Ташқи ишлар вазирларининг I анжумани қарорларини татбиқ этиш учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширишга чақирган Ташқи ишлар вазирларининг 1990 йил 31 июл - 5 августда Қоҳирада (Миср Араб Республикаси) ўтказилган Ташқи ишлар вазирларининг XIX Исломий анжуманининг 51/19-Р - сонли резолюциясига мувофиқ;
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар лойиҳасини маъқуллаган Ахборот тарқатиш вазирлари II Исломий анжуманининг 2/2-ICIM - сонли резолюциясини, ва Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар тўғрисидаги III Исломий анжуманининг 1/3-ICIM - сонли резолюциясини эътиборга олиб, ҳамда Бош котибнинг II ва III Исломий анжуманлар фаолияти, хусусан Ахборот тарқатиш ва маданият масалалари бўйича Доимий қўмитаси тасдиқлаш учун аҳлоқий қоидалар лойиҳасининг киритиш тўғрисидаги ҳисоботини инобатга олиб;
ўз касбий мажбуриятларини амалга ошираётган журналист ва ахборот тарқатиш хизматлари учун қўлланма ва маълумотнома ҳисобланадиган Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалари (мазкур резолюцияга ICIM/WG–FC/1–90/FINAL - сонли ҳужжат билан илова қилинган) қабул қилинди.
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар
Юқорида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, Ислом давлатларидаги оммавий ахборот воситалари қуйидаги тамойилларга риоя этиши лозим:
1. Ислом даъватиДаъват Ислом таълимотининг уч устуни: иймон, шариат ва маънавиятга асосланган бўлиши лозим. Бунда алоҳида эътибор иймоннинг жамият негизини ташкил этувчи шахслар ривожини таъминлашдаги ўрнига, шариатнинг ҳар қандай замон ва маконда ҳаётнинг барча жабҳаларига мисол сифатида қўллаш мумкинлигига, ҳамда маънавиятнинг Расул (с.а.в.) ҳаёт тарзи мисолида инсон фаолиятининг барча жиҳатини тўғрилашдаги аҳаммиятига қаратилиши лозим.
2. Ўзлик ва замонавийликБизни Исломий томирлар, манбалар, қадриятлар ва мерос билан боғлаб турган ўзликка содиқлик; инсон цивилизациясига “очиқ” эшик тутиш, ҳамда ёпиқлик ва изоляциядан воз кечиш учун замонавий ҳаётнинг ҳақиқатларига изчил эътибор; барча миллатлар ўртасида яхши ниятли аълоқаларни мустаҳкамлаш; Ислом Уммати барча халқларни ҳамкорликка, ҳамда Ислом қадриятлари моҳиятига мувофиқ энг олий мавжудот ҳисобланган инсон эркинлиги ва ҳурматини эъзозлашга чақиришини таъкидлаш.
3. Ҳаққонийлик ва холисликҲаққонийлик ва холисликка содиқлик; янги ахборотларнинг омма эътиборига хавола қилишдан олдин ҳақиқатга мувофиқлигини ва уларнинг манбаларини текшириш; ғаразли ва шубҳали маълумотлар ва ёлғон мишмишлар тарқалишига монеълик қилиш.
4. Сўзлашув тилиДиний бағрикенглик ва босиқлик анъаналарига мувофиқ суҳбатларни олийжаноб ёндашув асосида беғараз маслаҳат ва ишончли далиллар воситасида қуриш. Нолойиқ сўз ва иборалар, ирқчилик, маҳаллийчилик ва шу каби фикрларни тарғиб қилувчи фикрларга йўл қўймаслик. Заҳарханда, тухмат, хақоратомуз лақаблар, шахсий таъналар, қоралаш, койиш ва ҳақоратлардан йироқда бўлиш лозим.
5. Исломий якдилликИсломий якдиллик, Ислом давлатлари орасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик, ҳамда Ислом Умматида биродарлик ҳиссини мустаҳкамлаш, шунингдек Умматнинг замон чақириқларига ягона шаклда жавоб бериши йўлида пайдо бўлган ижобий жиҳатларни инобатга олган ҳолда ахборот тарқариш фаолияти ички ва ташқи йўналишларда амалга оширилиши лозим.
6. Илмга интилишИсломнинг саводсизликка қаршилигини тасдиқлаш ва Ислом дунёсида саводсизликни йўқотишда оммавий ахборот воситалар фаоллигини ошириш; Исломнинг илм олишга алоҳида эътибор биришини, халқни илм олиш ва унинг тарқатишга чақиришини, Ислом ҳар замон ва маконда илм ва ибрат қидиришга даъват қилишини таъкидлаш; замонавий воситалар ва ахборот тизимлари асосида илмий изланишлар натижаларидан фойдаланиш.
7. Афсона ва хомҳаёллар билан курашишИслом таълимотига зид бўлган афсона ва хомҳаёллар билан курашиш, оптимизмни ёйиш, ҳаётга очилиш, ҳамда тушкунлик, умидсизлик ва таслим бўлиш ҳиссларига қарши чиқиш.
8. Меҳнатга рағбатМеҳнатни қадрлашга чақириш, сохта ишончдан, негативизм ва боқимандаликдан воз кечиш, меҳнатни Ислом жамиятининг айрилмас қисми, ривожланиш воситаси сифатида қабул қилиш.
9. ИжодИслом Умматининг адабиёт, фан ва бошқа илмлардаги салоҳиятли ижодкор ўғлонларини рағбатлантириш, қобилиятли кишиларни излаб топиш ва уларни ва уларнинг интелектуал ҳаётни бойитишдаги ҳиссасини қўллаб-қувватлаш.
10. Араб тилиАраб давлатларида ахборот тарқатишда адабий араб тилини фаол қўллаш билан Қуръон тили, Китоб ва Суннатнинг муҳим унсури ҳисобланган араб тилига алоҳида эътибор бериш лозим. Бошқа тилларда сўзлашувчиларни араб тилини ўрганишга рағбатлантириш, ва бу хусусда оммавий ахборот воситалари ўрнини ошириш.
11. Оилага ҳурматИжтимоий тизимнинг асосий бирлиги ҳисобланган оилани мустаҳкамлашга қаратилган фаолият олиб бориш. Исломда уларнинг ўрнига мувофиқ алоҳида эътибор фарзандарга, аёлларга ва ёшларга қаратилиши лозим.
12. Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ёритишҲар томонлама ривожланиш дастурлари, ҳамда уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий унсурлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши лозим. Улар доимий эътиборда бўлиши, оддий фуқаролар улар ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. Бу ўз навбатида дастурларни амалга оширишда ҳар бир фуқаро ҳиссаси қўшилишини таъминлайди. Жамият эътибори у юзлашаётган асосий масала ва умумий муаммоларга, ҳамда уларни Ислом ахкомларига мувофиқ бартараф этишда ижтимоий маъсулият ва ўзаро ҳамкорлик руҳида иштирок этиш воситаларига қаратилиши лозим.
13. Ислом ва мусулмонлар қиёфасиБутун дунёга Ислом ва мусулмонларнинг асл қиёфасини кўрсатиш. Ислом уммати учун долзарб бўлган масалаларга эътибор қаратиш, унинг ғам-ташвишларига ҳамдардликка чақириш. Ислом озчиликлари муаммоларини, уларнинг ҳаётини ёритиш. Ислом цивилизациясини, унинг умуминсоний цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб қилиш, ҳамда Умматнинг ҳуқуқ, эркинлик, қадр-қиммат, тенглик ва адолат каби Ислом тамойилар негизида башариятга маънавий ва юксак қадриятлар таклиф қилишдаги чексиз салоҳитини кенг оммага билдириш.
14. Ёлғон интеллектуал майлларга муносабатМусулмон жамоатларини Исломий ўзликка қарши қаратилган ички ва ташқи ёлғон “интелектуал” майллардан ҳимоя қилиш бўйича фаолият олиб бориш; Ислом қиёфаси ёки мусулмонлар бирдамлиги ва жипслигини сусайтиришга қаратилган ҳар қандай майлларга қаршилик кўрсатиш, фуқаролар хушёрлигини оширишга кўмаклашиш, ҳамда уларнинг салбий жараёнларга мойиллигини барҳам топтириш; бошқалар фикрини ўзгартириш ва уларга таъсир ўтказишда илмий услублардан фойдаланиш.
15. Реклама назоратиРекламанинг замонавий ҳаёт ва иқтисодда маҳсулот ва савдо белгиларини тарғиб қилишдаги ўрнига қарамасдан рекламанинг салбий жиҳатларига эътибор бериш лозим. Рекламанинг Ислом маънавияти ва қадриятларига зид бўлмаслигини таъминлаш лозим. Реклама ҳам бошқа ахборотлар жавоб бериши талаб қилинадиган қоида ва меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим.
16. Малака оширишСоҳада эришилган ютуқларни ўзлаштириш мақсадида турли ҳил ахборот тарқатиш соҳаларида доимий изланиш ва малакани ошириш, ҳамда ўз зиммасига Ислом ахкомларига мувофиқ ахборотларни тарқатиш маъсулиятини қабул қила оладиган ёш мутахассисларни тарбиялаш.
Юқоридаги қоидалар Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ) доирасида қабул қилинган.
Матн ўзбек тилига рус тилидан таржима қилинди.
Copyright 2007. All Rights Reserved.