07.12 – Aнглия: мусулмонлар энг ватанпарвар ва қонунга бўйсунувчи
- Written by Administrator
Буюк Британияда яшовчи мусулмонлар орасида кенг кўламли сўров ўтказилди. Сўров натижаси кутилмага натижаларни тақдим қилди. Англияда яшовчи мусулмонлар мамлакатдаги энг ватанпарвар ва қонунга бўйсунувчи фуқаролар бўлиб чиқди.
Мутахасислар сўров натижасидан ҳайратга тушишди. Чунки ўтказилган сўровда бошқа дин вакиллари ҳам иштирок этган бўлсада, қонунга бўйсуниш борасида мусулмонларнинг кўрсатгичи юқори бўлиб чиқди.







