Еврокомиссия Роҳинья мусулмонларига 300000 евро миқдорида ёрдам кўрсатди

Еврокомиссия Роҳинья мусулмонларига 300000 евро миқдорида ёрдам кўрсатди

Еврокомиссия Роҳинья мусулмонларига 300000 евро миқдорида ёрдам кўрсатди

Еврокомиссия Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган Роҳинья мусулмонларига 300000 евро миқдорида ёрдам кўрсатди. Бу сумма 7500 қочоққа гуманитар ёрдам кўрсатишган сарфланадиган бўлди. Жумладан уларга озиқ овқат, иссиқ кийим ва биринчи ўринда зарур бўлган нарсаларни тақдим қилинади.

«Қочоқларнинг аксарияти Бангладешга ҳеч нарсасиз келишган. Шунинг учун ҳам ёрдамга ўта муҳтождирлар», деб такидлаган Еврокомиссиянинг Бангладешдаги гуманитар ёрдамлар бўлими офиси бошлиғи Роман Мажкер.
Шуни ҳам такидлаш жоизки Мьянмадан Бангладешга 27000 дан зиёд Роҳиньялик қочиб ўтган. Буларнинг аксарияти аёллар ва болалардан иборатдир.

Манба: islam-today

back to top