Дангасалик сабаблари

Дангасалик сабаблари

Танбаллик ва дангасаликни келтириб чиқарадиган бир неча сабаб ва омиллар мавжуд бўлиб, ожизлик ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. Набий (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!» (Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Батафсил...

Шанба куни тузоққа туширилган балиқлар

Қашшоқликдан қўрққанлари учун жуда кўп одамлар гуноҳларга қўл уриб қўядилар. Бу, айниқса, атрофдагилар дунё ҳаётининг баъзи матоҳларидан тўлиқ баҳраманд бўлганларида кўринади, шунда, ҳатто атрофида бошқа муҳтожлар ҳам борлиги унутилиб қўйилади. Атрофдагиларнинг кўпчилиги ҳалол йўллар билан яшамаётганига ҳам парво қилинмайди. Яхши бўлмаган одамлардаги ҳашаматни кўрганида одамнинг қалбида бой яшаш истаги туғилади ва шайтон ана шу жойидан ушлаб, уни гуноҳ сари етаклай бошлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  “Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!” (Ҳижр сураси, 88-оят) деб марҳамат қилган. Яъни баъзиларга бу дунё ҳаётининг баъзи матоҳларини бериб қўйганмиз. Улар бу нарсалардан баҳраманд бўлиб юрадилар. Сен уларнинг мазкур дунё матоҳларига ҳавас ила назар солма. Улар ҳавас қилишга арзийдиган нарсалар эмас.

Батафсил...

Истеҳзо ва масхара

 

 

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

Cен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. Тавба сураси 65 66.
Аллоҳга ҳамдлар булсин, Унинг Ўзидан ёрдам сўраймиз! Расулимизга салавотлар булсин! У зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эш бўлганларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва нусрати ёғилсин!
Ва баъду:

Батафсил...

Украина Қорбободан қандай қутилмоқда?

Евромайдон ғолиб бўлган ҳудудлардан келаётган хабарлардан доим на Оруэлл, на Стивен Кинг калласидаги фантазиялари билан ҳам ўйлаб бўлмайдиган нарсаларнинг рўёбга чиқаётганига амин бўласан. Россия тарғиботи атайин бирон нарса ўйлаб топишига ҳожат ҳам қолмаяпти – Киев режими расмийларининг чиқиши ёки ватанпарвалик руҳидаги Украина ОАВларидан иқтибос келтирилса бас. Айни вақтда Киев расмийлари “лаънати советлар мероси”дан қутулиш масалалари билан банд. Биринчи навбатда қутулиши керак бўлганлар ичида Қор Бобо ҳам бор экан.

Батафсил...

Телефон зомбиларининг жамияти

Кўпчилик менинг “компютерчи” эканимни билади. Технологияларни ўлгудек ёмон кўраман, десам уларнинг кўпчилиги хайрон бўлишади. Ҳа, балки мен бундай деганимда озгина муболаға қўшиб юборган бўлишим ҳам мумкин. Аслида эса технологияларнинг ҳаётимизга қай шаклда кириб келишига бироз ғашим келади-да...

Батафсил...

Фэн-шуйми ё Аллоҳнинг раҳмати?

Машинамни устага бериб, бир пиёла чой ичай деб, кафега кирдиму, кўзим ям-яшил қурбақанинг ҳайкалчасига тушди. Унинг атрофида тангалар сочилиб ётар, оғзида эса ўша тангалардан бирини тишлаб турарди. Мен сотувчи қиздан қурбақа бу ерга нима учун қўйилганлигини сўрадим. «Клиентлар кўпроқ келиши учун. У пул чақириб туради», - деди қиз.

Батафсил...

Нишонга тегмаган маломат тошлари

Яқинда асосан зиёлилар, жамиятнинг фикрловчи қатлами вакиллари тўпланган даврада нохуш бир манзаранинг гувоҳи бўлдим. Давранинг тўрида ўтирган сочлари оппоқ, салобатли, кўринишидан “катта олимлиги” яққол билиниб турган бир киши негадир масжидларнинг имомларига қарши даҳанаки “жанг” бошлаб юбордилар. Эмишки, ҳозирги имомларнинг аксарияти замонавий илмлардан “ғирт” бехабар эмиш, уларнинг кўпи ҳатто компютерга яқинлашишга қўрқармиш, боз устига улар замонавий илм билан шуғулланувчиларни назар-писанд қилмас эмиш ва ҳоказо ва ҳоказо.

Батафсил...

Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз!

Бугунги кунда ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситаларининг кундалик хабарлари худди навбатдаги жаҳон уруши жабҳаларидан (фронтларидан) олинган бир-биридан қўрқинчли, фожиали маълумотларни эслатади: “АҚШнинг Оклахома штати икки марта ҳалокатли бўрон (торнадо) ҳужумини бошдан кечирди, кўплаб киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар вайронага айланди, кўрилган зарар бир неча триллион (!) долларни ташкил этади”; “Россиянинг марказий минтақасидаги кучли довул кўплаб одамнинг бошига етди, бир қанча бинолар ер билан яксон бўлди”; “Оврупа сув тошқинлари исканжасида қолди, катта дарёларнинг тошиши оқибатида минглаб қишлоқлар сув остида қолди, мутахассислар буни сўнгги юз йилликдаги энг кучли тўфон деб баҳолашмоқда”. “Оврупа ва Россиядаги ўрмон ёнғинлари натижасида минглаб, миллионлаб гектар ердаги дарахтзорлар кулга айланмоқда”.

Батафсил...

Буқаламун – мунофиқ

Буқаламун (хамелён) ажойиб махлуқда... Бу калтакесак душманларидан душманлар тусига кириб яширинишни яхши уддалайди. Ўз қурбонлари бўлмиш ҳашоратларга сездириб қўймаслик учун атрофи қандай рангда бўлса тез ва осон ўша тус билан туслана олади. Ҳайвоннинг бундай имкониятлари ақлни лол қолдиради ва албатта табиатнинг бу ноёб мўъжизаси таҳсинга сазавордир. Бироқ шундай сифатларга эга одамни асло тўғри ва муносиб одам, деб бўлмайди. Бундай ёмон сифатга эга одамлар мазаммат қилинади.

Батафсил...

Ит боқиш "проблема"лари

Биринчи воқеа. Чилонзордаги тўққиз қаватли уйда турардик. Бир куни ёш боланинг қаттиқ чинқириғи қулоғимга чалинди. Набираларим пастда ўйнаб юрган эди, бирор кор-ҳол бўлдими, деб ўйлаб шошиб пастга қарадим.  Ташқарида бир аёл уч ёшча қизалоғини маҳкам қучоқлаб тинмай овутишга уринар, қизча эса қаттиқ қўрқиб кетган шекилли, дағ-дағ титраб йиғларди. Маълум бўлишича, "дом"дагилардан бири итини сайр қилдиргани олиб чиқиб, бўйинбоғини ечиб юборган экан. Онгсиз махлуқ кун бўйи уйда қамалиб ётишдан зерикканми ё қизалоқнинг бирор ҳатти-ҳаракати ёқмаганми, унга ташланибди. Яхшиямки, онаси етаклаб келаётган қизини вақтида ит ҳамласидан қутқариб қолибди. Акс ҳолда бирор кўнгилсиз воқеа юз бериши аниқ эди. Ит тишлаши қанча мушкулот ва "чоп-чоп"ларни келтириб чиқаришини ҳамма яхши билади.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш