Ўзини ўзи ҳалок қилиш...

“Буюк цивилизациялар ўзларини ичкаридан вайрон қилмагунча, уларни ташқаридан забт қилиш мумкин эмас”. Уилл Дюрант

Машҳур Мел Гибсоннинг “Апокалипсис” (Охир замон) филми юқоридаги иқтибос билан бошланади. Кинода рўй бераётган воқеалар Христофор Колумбдан аввалги давр, яъни 15–асрда Марказий Америкада бўлиб ўтиши тасвирланган. Филм бошдан охиригача Майя ҳиндуларининг икки қабиласи ўртасида бўлиб ўтган шиддатли кураш кўрсатади. Бир қабила бошқа бир қабилага ҳужум қилади ва одамларини қириб ташлайди, қолганларини эса асир олади. Уларнинг ўзаро адовати шу даражада кучли ва чексиз эди. Душманлик, ҳокимият учун кураш, қаршилик кўрсатиш, қувишлар, қотилликлару ҳодисаларнинг ақлбовар қилмас тарзда ўзгариши томошабинни филмнинг охиригача ўзига жалб қилиб туради. Худди бутун Ер юзида бу икки қабиладан бошқа ҳеч ким йўқдек таассурот қолади.

Read more...

“Модали” ҳижоб?!

Шунинг учун ҳам баъзи аёллар соҳибжамол ва бахтли бўлиш умидида жуда қимматбаҳо либос ҳамда косметика саноатининг янги чиққан нарсаларига ўч бўлиб, катта пулларни сарф қилиб, исрофгарчиликка йўл қўймоқда. Гўёки бу дунёда фақат соҳибжамол гўзалларгина бахтлидек!

Read more...

«Қистир-қистир» урфми?

Аммо бугун ўтказилаётган тўйларда ё мезбонларнинг маънавияти ўта ғовлагани, ё ман-манликка берилгани сабаб кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар одатга айланмоқда. Ана шулардан бири “қистир-қистир”лардир.

Read more...

Ҳайитдаги зулм

Бу кунлари хонадонларда турли пишириқ ва ширинликлар пиширилади. Чин арафа куни дастурхонга албатта палов тортилади. Қўни-қўшнилар бир-бирларини муборак айём билан қутлаб, ўзларига ёндош хонадонларга пишириқлар, таомлар чиқарадилар.

Read more...

Ўрнак бўлишни ўрганайлик

Тўрт фарзандимиз бор. Икки қизимни турмушга берганмиз. Олтита набирамиз бор. Учта фарзандимиз олий маълумотли. Тўртинчиси Тошкент Педиатрия Институти талабаси. Ўғлимизни бу йил ёзда уйлантирдик. Оиламизга муносиб келин қидиришдан аввал оилавий келишиб олдик. Ўғлим, онаси ва мен ўтириб, суннатга мувофиқ, тўйнинг барча харажатларини келин томонга юкламай, ўзимиз бажаришга, асл урф-одатимизга хилоф бўлган, кераксиз, фойдасиз келинсалом, «чаллари» каби тадбирларни қилмасликка, куёвнавкарларнинг ҳашаматли машиналар тўдаси ҳам бўлмаслигига келишдик. Шунингдек, қимматбаҳо дабдабали ресторанлардан ҳам воз кечиб, тўйни ҳовлимизда ўтказиш ҳисобига янги оила учун уй жиҳозлари, мебель, гилам ва пардаларни ўзимиз сотиб оладиган бўлдик. Тўй қилишга қарор қилганимиздан кейин ҳам «қиз топиш - аёлларнинг вазифаси», деб ташлаб қўймадим. Балки ўғлимизга муносиб жуфт излашда оилавий ҳамжихат бўлиб, эр-хотин баробар ҳаракатда бўлдик. Аввало бўлажак қудаларнинг дину-диёнатига, дунёқарашига эътибор бердик. Хуллас, совчиликка аёллар билан баробар қатнашдим.
Бир оила ва уларнинг фарзанди биз излаган мезонга мос эканлиги аён бўла бошлагач, ташаббусни қўлга олиб, совчиликка ўзим бориб, қизнинг отаси билан танишиб келдим. Ёшлар ҳам бир неча бор учрашиб, ўзаро мойиллик билдиришди. Шундан сўнг мен бўлажак қудамизни холи жойда учрашувга таклиф қилдим. Учрашув давомида бўлажак оилани шакллантириш борасидаги фикр-мулоҳазалар алмаша туриб, ўтказиладиган тўй хақидаги оиламизнинг юқоридаги қарорини бўлажак қудамизга баён этдим. Яъни мен у кишига:
- тўй харажатларини асосан ўз зиммамизга олишимизни;
- келин тушадиган уйни ўзимиз жиҳозлашимизни (парда, гилам, мебель, кўрпа-тўшак кабилар билан);
- урф-одат тусига кириб қолган фойдасиз тадбирлардан воз кечишимизни;
- шодиёналар тўйхоналарда эмас, балки ўз ҳовлимизда бўлишини;
- шариатга мувофиқ, келинимиз албатта муносиб маҳр беришимизни;
- 200-300 одам йиғиб, қуданикига ошга бормай, ўз ҳовлимизда ош беришимизни ва бу дастурхонга қудаларни таклиф қилишимизни;
- тўй маросимида ортиқча дабдаба учун тўда-тўда машиналар бўлмаслигини;
- чаллари, келинсалом каби ортиқча маросимлардан ҳам воз кечсак яхши бўларди, деган фикрда эканлигимизни айтдим. Қолаверса, бўлажак қудаларимиз рози бўлишса, келинни ҳеч қандай сеп ва совға-саломларсиз, ортиқча сарполарсиз қабул қилишга тайёрлигимиз ҳақида ҳам фикр билдирдим. 
Мен бўлажак қудамизга юқоридаги фикрлар оиламизнинг ўзаро ҳоҳиш-истаклари асосидаги таклифи эканлигини, кейинчалик оиламизда бу масалада келинга нисбатан салбий фикрлар ёки жоҳилона таъна-дашномлар бўлмаслигига кафолат беришимни ҳам айтдим. Мақсадимиз шариат қоидаларига амал қилишдангина иборат эканлигини билдирдим. Аммо таклифларимиз мажбурий эмаслигини, қудаларимиз ҳам оилавий маслаҳатлашиб, имконият ва ҳоҳиш даражасида бу таклифларни қисман бўлса ҳам қабул қилиш ихтиёри ўзларида эканлиги ҳақида келишдик.
Бир ҳафтадан сўнг таклифларимиз қабул қилинганлигига амин бўлгач, тўй ҳаракатларини бошлаб юбордик. Тўй жараёнидаги барча харажатлар, барча маросимлар куёв томонда бўлишини талаб қилсак ҳам, маросимларни ўзаро келишув ва икки томоннинг розилигига кўра ўтказиш кераклиги сабабидан баъзи тадбирларга розилик бердик. Жумладан, эл-юртга маълум қилиш шартлиги туфайли «фотиҳа тўйи» қудаларимизникида ўтказилди. «Фотиҳа»га биз томондан уч киши икки тоғорада таом, оби нон, патир, ҳолва ва сарполар - ҳаммаси бўлиб олтита тугун олиб боришди.
Тўй дастурхонида икки томонда ҳам амру-маъруф ўтказилди. 30-40 одам билан бир-биримизникига таклиф этилдик. Тўй юбориш, «қалин», «сут пули» деган нарсалар бўлмади. Тўн кийгазишда ҳам икки-уч киши билан кифояландик.
Биз тўйимизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини таклиф этдик. Шайх ҳазратлари чиройли маъруза қилиб, унда никоҳ ва унинг қоидалари, хусусан, валийманинг, яъни никоҳни эълон қилиш тўйининг харажатлари куёв томонидан бўлишини эслатиб ўтдилар. Шунингдек, маърузада қуйидаги ҳадис баён этилди:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн ал-Ҳорисга: «Билгин!» дедилар. У киши «Нимани билайин, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билгин, эй Билол!» дедилар. «Нимани билайин, эй Аллоҳнинг Расули?» деди Билол. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Билгинки, албатта, ким мендан кейин менинг амалдан қолган суннатларимдан бирини тирилтирилса, унга ўша суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр берилади, амал қилувчиларнинг ажрларидан эса бирор нарса камайтирилмайди. Ва ким Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмайдиган залолат - бидъатни янгитдан пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин уларнинг гуноҳларидан бирор нарса камайтирмайди» (Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисни эшитганимдан сўнг, «Аллоҳим! Мени ҳам бир суннатнинг тикланишига сабабчи қилгин. Сўрашда бардавом қилгин, илоҳим. Аллоҳим! Риё кўчасидан узоқлаштиргин. Амин», деб сўрадим.
Белгиланган вақтда куёвнавкарлар келинни олиб келиш учун жўнашди. Никоҳ тантаналари ҳовлимизда бўлиб ўтди. Келишилганидек, келин тушган уйни ўзимиз жиҳозладик. Қудаларимизнинг талабига биноан, келинимиз ўзи билан унча кўп бўлмаган совға-саломлар, сарполар ҳамда ўртача миқдорда чиннилар билан келди. Никоҳ кечасида совғаларсиз, қисқагина келинсалом ўтказилди, аёлларнинг «сарсон сарпо»сидан ҳам воз кечилди. Қудаларимиз ўша куни келинни қолдириб, уйларига қайтишди. «Ҳафталик» деган маросимни ёшлар ўзлари йўқ қилиб қўя қолишибди. Хурсанд бўлдик. Айтиб ўтиш керакки, бундай ўзгаришларни икки томоннинг розилиги ва ҳамжиҳатлигисиз, сабр-матонат ила қаттиятсиз амалга ошириб бўлмас экан. Бунинг учун қудаларимиздан ғоятда миннатдормиз. 
Тўйдан кейин келинимиз институтга ўқишга киришга ҳаракат қилдилар, афсуски қабулга атиги ўн балл етмади. Фарзандларимиз қаторига фарзанд бўлиб қўшилган келинимизнинг ҳам олий маълумотли қилиш ниятидамиз, чунки келажак авлодимиз – набираларимизнинг тарбиячиси олий маълумотли бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ийди Рамазон ҳам жорий «мажбурият»ларсиз ўтди.
Юқорида баён этганларимиз бу борадаги суннатни тиклашнинг бошланиши, холос. Тўй харажатлари ва қудаларнинг «мажбурият»ларини камайтириш борасида ҳали яна кўпгина ишлар қилиниши керак. Бешиктўй ва катта ошлар мажбуриятидан воз кечиш керак.
Иншааллоҳ, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб борсак, тўйларимиз турли зарарли, фойдасиз тадбирлардан тозаланиб, бизга никоҳни неъмат қилиб берган Аллоҳ таолонинг розилигига эриштирадиган ҳақиқий шодиёнага айланажак.

Абу Жамшид
Read more...

Фақирлик келтирувчи иллат

Гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик, терроризм каби иллатлар соғлом фикрли кишиларни ҳушёрликка ундамоқда. Жамият ҳаётини издан чиқарувчи, кўплаб оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлувчи, инсонлар соғлигига путур етказувчи яна бир иллат борки, у фоҳишалик ва фоҳишабозликдир. Бу иллат кейинги пайтда шиддат билан илдиз отмоқда, деб айтсак хато бўлмаса керак.

Read more...

Матбуот дўконларида тирноқ бўёғи сотилса-я?

Ўртоғим бирон-бир газета ёки журнал харид қилмоқчи, шекилли, деган хаёлга бориб, айтарли эътибор ҳам бермабман. Ваҳоланки, у «Матбуот дўкони»дан матбуот нашрини эмас, балки дарс тайёрлашда эрмак қилиб ўтириш учун икки ўрам писта ва яна алламбало майда-чуйда атторлик буюмларини харид қилди.

Read more...

Мардикорга чиқди аёллар...

Юзлари офтобда қорайган, кўзлари ташвишли, аксариятининг оёғида арзон резина шиппак. Улар орасидаги дуркунгина қизлар — мактаб ўқувчилари ҳали қалби уйғоқ, ҳаётга чанқоқ эмасми ёки мардикорлик қилиш улар учун шунчаки эрмакми астойдил ўзларига зеб беришган.

Шу пайт оқ «Дамас» хотин-қизлар тўдаси томон бурилди. Гангир-гунгур қилиб ўтирганлар машинага ёпирилишди. «Шоли ўтоққа ўнта одам!» Шериклар бир-бирларини тортқилашиб машинани тўлдиришди. Етти кишилик ўриндиққа ўн бештача қиз-жувон жойлашди. Ва қолган «ҳамкасблари»га қўлларини мамнун силкитганча, нигоҳларида шодлик билан жўнаб кетишди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed