Афина тепасидан бир назар...
Юнонистонда бўлаётган тартибсизликлар ҳақида ОАВларининг деярли ҳар куни хабар бериб туриши сўнгги ойларда одатий ҳолга айланиб қолди. Мамлакат тушиб кетган иқтисодий ўра, ишсизликнинг кўпайиши, аҳоли даромадининг кескин камайишига сабаб бўлди. Бир қарашда нарх-наво олдингидек кўринсада, баъзи нарсаларнинг нархлари ошиб бормоқда. Драҳмага қайтиш ва Евро ҳудудидан (Еврозона) чиқишни истамаслик ҳукуматни оммага ёқмайдиган қарорларни қабул қилишга мажбур қилди, аҳоли эса буларга кўникишни истамади. Албатта, жанубликларнинг қони қайнаб туради...
- Published in Иқтисод