Идрокка даъват

Ер шарининг ҳарорати

Ерни ҳаёт учун яроқли сайёрага айлантирган асосий омиллар бу унинг ҳарорати ва атмосферасидир. Мовий сайёра барча тирик жонзот ҳаёт кечириши учун энг мақбул бўлган ҳарорат даражаси ва тирик организмлар нафас олиши учун яроқли бўлган ўзига хос атмосферага эга.

Read more...

Дарвиннинг қабри қошида

Олимларнинг тахминича, бутун коинот икки юз эллик миллиард галлактикадан иборат. Ҳар бир галлактикада эса уч юз миллиард атрофида юлдузлар мавжуд. Фаннинг бугунги юксак тараққиёти-да уни тўлалигича тавсифлаб бера олмаяпти. Лекин шуниси аниқки, бу улкан ва мураккаб тизим ҳам табиат қонунларига қатъий амал қилади.

Read more...

Илм номидан қилинган жиноятлар

1922 йилда машҳур палеонтолог, Америка табиати тарихий музейи директори Файрфилд Осборн билан Хород Ж. Гуклар ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёсининг ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганлигини маълум қилдилар. Баъзи обрўли олимлар, бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар. Ўша даврнинг илмий доираларида бу масала катта бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Шунга қарамай, Осборн эса, шу биргина тишга суяниб, инсон билан маймун оралиқидаги бир махлуққа оид, деб уни “Небраска одами” дея атади. Бироз муддат ўтгач унга "Hesperopithecus haroldcooki", деган илмий ном ҳам топиб беришди. Ўша даврнинг жуда кўп олимлари Осборнни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳовлиқма ҳукмлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Британиянинг машҳур антролог профессори Эллиот Шмид ўша биргина озиқ тишдан “илҳомланиб” мақола ёзди ва унга “Небраска одами” ва хотинининг (!) суратини илова қилди.

Read more...

Фан Одам (а.с.) ва Ҳавонинг яралишини тасдиқлайди

Ислом дини инсонни ота-оналарига бирдай ҳурмат ва эҳтиром билан муомалада бўлишга чақиради, шунга ўргатади. Ота-оналарини ҳурмат қилиш ва уларга Аллоҳдан раҳм-шафқат қилишни сўраш исломда хайрли амаллардан ҳисобланади. 
Яқин ўтмишда таълим масканларида ўқувчиларни одамлар маймунлардан тарқалган деб ишонтиришга ҳаракат қилиниши Одам (а.с.) ва Ҳавони яратган Яратувчи ва Раҳмли Аллоҳ ҳақидаги илмларимизнинг ҳам ниҳоятда кам эканлигидан эди.

Read more...

Маймун “авлодлари”нинг таназзули

ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИНИ ЎРГАНУВЧИ ИЛМ 
ДАҲРИЙЛИККА (АТЕИЗМГА) ҚАҚШАТҒИЧ ЗАРБА БЕРДИ

 Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти олимларининг таъкидлашларича, улар 2010 йили коинотда саксонга яқин ғаройиб жисмларни аниқлашган ҳамда уларни РОКОСлар деб номлашган. Бу жисмлар кўринишидан юлдузга ўхшаса ҳам, бироқ аслида улар юлдуз эмас экан.
Институт ходими Григорий Бескиннинг тахминича, “Булар қудратли тамаддунлар (цивилизациялар) томонидан ўзларининг қандайдир мақсадлари учун қўйган маёқлари эмиш”. Яна бир олим Сергей Язев ҳамкасбининг сўзларига қуйидагиларни қўшимча қилди: “Йигирма йилларча олдин ташқи дунёдаги тамаддунларнинг Қуёш системаси таркибига аралашуви ҳақида фикр юритган олим ўз обрўсини хавф остига қўйган бўларди.  
Аммо далиллар билан тортишиб бўлмайди. Айтайлик, биз Қуёш тизимини “четдан туриб”, юлдузлар тизимининг биридан ўрганяпмиз. У ҳолда ўзимиздаги кўплаб “ғайритабиий қонуниятлар”ни кўриб, қандай хаёлга борса бўлади?” Фалакшунослар бундай ғайритабиийликларга анчадан буён эътибор қаратиб келишяпти.
Маълум бўлишича, Қуёш системасининг сайёрамиз бўлмиш Ер жойлашган қисмидаги дақиқ ўлчамлар ҳаёт кечириш учун шарт-шароит яратишга ҳайратланарли даражада аниқ даражада “уйғунлаштириб” қўйилган экан. Булар Ернинг айланиш тезлиги, унинг оғиш бурчаги, Қуёшгача бўлган масофаси, Ой ва унинг массаси мавжудлиги ҳамда унинг яқинидаги улкан Юпитернинг  ўз массаси ёрдамида ёндан учиб ўтаётган учарюлдуз (комета) ва астероидларни тутиб қолишидир... 

Read more...

Ердаги ҳаётнинг илоҳий яратилганлиги

Сомон йўли галактикаси. Сиз билан биз яшаётган Қуёш системасини ҳам ўзига жо этган улкан юлдузлар тизими. Сал кейинроқ биз ушбу ажойиб тизим билан батафсилроқ танишамиз. Саёҳатимизни эса Қуёшдан энг олис масофада жойлашган сайёрадан бошлаймиз.

Read more...

Виртуал ҳаж

Исломнинг бешта устунларидан бири ҳаждир. Ҳар бир мусулмон агар қодир бўлса, умри мобайнида Маккаи Мукаррамани бир бор бўлса ҳам зиёрат қилиши шарт. Янги технологиялар шарофати билан дунёнинг исталган чеккасидан ҳар бир мусулмон энди виртуал ҳаж қила олади. Буни “Макка 3D” дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Read more...

Адабиёт дарсларида АКТдан фойдаланиш

Барчамизга аёнки, ХХI аср интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз илгари кўрмаган, дуч келмаган кескин муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларининг эртанги кунини ўйлаб адабиёт дарси жараёнида уларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этиб таълим-тарбия ишларини олиб бормоғи даркор.

Read more...
Subscribe to this RSS feed