Фестивал бошланиши тўғрисида матбуот-анжумани

13-август куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида миллий УЗ домени интернет-фестивали бошланишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар, маҳаллий журналистлар  ҳамда Марказий Осиёдаги энг йирик маърифий портал ҳисобланган Ислом.УЗ ҳодимлари ва узнетчилар иштирок этдилар.

Read more...

Ахборот хавфсизлигининг ишончли ҳимояси

Ахборот технологияларининг жадал ривожланаётгани, жамият ҳаётининг барча жабҳасига янада интеграциялашуви ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланувчиларни кибер-таҳдидлардан ҳимоя қилишга қодир тизимни яратишни тақозо этмоқда.

Read more...

«Ҳилол-нашр» матбаасининг фаолияти юксак баҳоланди

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, халқимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни ўрганиш ва ўргатиш, зиё таратиш, жамиятимизнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, буюк аждодларимизга муносиб авлодларни тарбиялаш ишига ҳисса қўшиш каби эзгу ниятлар билан ташкил этилган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси қисқа муддатда кенг китобхонлар оммасига Ислом таълимотини, Қуръони карим ва суннати набавия таълимотини етказиш борасида кўп хайрли, ибратли ишлар қилишга улгурди.

Read more...

«Муаззин» намозга чорлайди

Алҳамдулиллаҳ, Ислом.Уз портали мисли кўрилмаган шиддат билан ривожланаётган ахборот технологияларини ўзлаштириш борасида давр билан ҳамнафас бормоқда. Бугунги кунда интернетдан фойдаланувчиларнинг тобора кўпроқ қисмида мобил қурилмалар борлигини инобатга олиб, порталимизда жойлаштирилаётган ва республикамиз китоб расталарига чиқаётган китоблар ҳамда медиа маҳсулотларнинг мобил форматдаги нусхалари сиз азиз мухлисларимизга тақдим қилинмоқда. Маҳсулотларимиз дастлаб жаҳонга машҳур iStore электрон гипермаркетларига чиқарилган бўлса, яқиндан бошлаб улар Android тизимида ишловчи жиҳозлар учун ҳам тайёрланмоқда.

Read more...

Ўзбекистон мадрасалари МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Ўзбекистон мадрасалари МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Москвада ўтаётган «МДҲнинг 25 йиллиги: ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, тараққиёт» анжуманида Халқаро Ислом миссияси раиси Шафиъ Пшихачев Исломга таҳдидлар, Россия мусулмонларининг Ўрта Осиёдаги диндошлари билан ҳамжиҳатлиги ҳамда Бухоро мадрасасидаги таълим ҳақида сўз юритди.

Read more...

Инсон иймон билан туғилишини дунёвий илмлар ҳам тасдиқлади

Инсон иймонда туғилишини Бристол Университети профессори Брюс Худ (Bruce Hood) бошчилигида ўтказилган илмий изланишлар натижасида тасдиқланди деб хабар беради «The Sunday Times».

Read more...

Қоннинг икки қўриқчиси

“Қуръонни замон тафсир қилади”, деган машҳур ибора умматнинг донишманди Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога тегишли эканлиги айтилади. Албатта бу воқеаликдан узоқ бўлмаган гапдир. Қуръони карим қиёматга қадар ҳар бир замоннинг пешқадамларига ўзининг ҳақ калом эканлигини исботлаб боради. Аслида Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ҳидоят манбаи ўлароқ нозил қилинган. Бу калом мутлақ ҳақиқатдир. Бизнинг ҳаётимиздаги ўзгаришлар, илмий изланишлар ва кашфиётлар эса нисбий ҳисобланади. Шу жиҳатдан қадимги ва ҳозирги уламоларимиз мутлақ ҳақиқат бўлган Қуръони карим оятларини нисбий илм-фан билан исботлаш мақтовга сазовор иш эмас, дейдилар. Чунки илм-фан кеча инкор қилган нарсасини  бугун исбот қилиб, эртага эса бугунги исботни инкор қилиб тураверади.

Read more...

Постиндустриал даврда интеллектуал мулк

Шайх ҳазратлари билан бўлиб ўтган суҳбатларимизнинг бирида: "...Ҳозир, сўнгги вақтларда Ғарбда кимдир бир-икки йил умрини сарф қилиб, ўрмонларга, тоғларга чиқиб кетади. Ҳайвонлар, табиат ёки ҳашоратларнинг ҳаётларини ўрганади... видеоларга олиб, кинолар қилади, тадқиқотлар олиб боради ёки шунга ўхшаш бошқа ишларни қилади. Сўнг эса, узоқ вақт қилган меҳнатлари эвазига моддий фойда кўрадилар... Интеллектуал мулк аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда...", деб айтган эдилар, роҳимаҳуллоҳ.

Read more...

Нега Каъбани соат милига тескари айланиб тавоф қилинади?

Каъбани тавоф қилиш – ҳаж ибодати доирасида мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган жойни айланишдир. Ушбу ибодат соат милига нисбатан тескари қилинади. Нега? Қуйида келтирилган айрим илмий фактлар бу саволнинг жавобини излашга ёрдам беради.

Read more...
Subscribe to this RSS feed