Муаллифлик ҳуқуқи ва интелектуал мулк

Муаллифлик ҳуқуқи масаласи “интелектуал мулк” каби кенг тушунча билан чамбарчас боғлиқ. Олдинлари “мулк” тушунчаси фақат моддий нарсаларни қамраб олар эди. Ҳозир эса, “интеллектуал назарияси”да ким ўз ақли билан бирон бир нарсани кашф қилса, ўша қилган меҳнати самарасига ҳам эга бўлиши керак. Агар бир одам қандайдир асбобни кашф қилса, у одамга нафақат ўша асбоб балки ўша асбобни ўйлаб топишга сабаб бўлган формула ёки схемалари ҳам унинг мулки бўлади. Шунинг учун ҳам ҳеч ким унинг рухсатисиз ушбу формула ёки схемаларидан фойдалана олмайди. Китоб ҳақида ҳам худди шундай дея оламиз, яъни китобни ёзган одам уни нашр қила олади ва ҳеч ким унинг рухсатисиз китобни босиб чиқаришга ҳаққи йўқ. Бу муаллиф ёки кашфиётчининг ҳаққи “интелектуал мулк” деб айтилади. Ушбу конепцияга кўра, ҳуқуққа эга бўлган кимча ўз мулкини истаганича тасарруф этади, моддий нарса каби уни сотиши ҳам мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи қонуни ҳам ушбу турдаги мулкдан ҳосил бўлган ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган.

Read more...

ЮНЕСКО Исломий илмий ривожланишнинг “олтин асри”ни нишонламоқда

Париж. ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида “Ёруғлик ва ёруғлик технологиялари ҳалқаро йили” доирасида Ислом тамаддунининг “олтин асри”га ҳамда олим Ибн ал-Хайсам ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.

Read more...

Ойнинг иккига бўлиниши

Фахри Коинот пайғамбаримиз (с.а.в.) мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида содир этилган ва ёлғончиликдан ҳазар этгувчи бу нуроний жамоат улар ҳақида бутун икир-чикирларигача келгуси наслларга етказган. "Менинг номимдан атай ёлғон тўқиган кимса ўзига Жаҳаннам оловидан жой ҳозирлайверсин" маъносидаги ҳадиси шарифдаги огоҳлантиришнинг маъносини саҳобаи киромлар теран тушунишар, бинобарин, оғизларидан чиқаётган ҳар сўзга нисбатан ўта эҳтиёткорлик ва ҳассосият кўрсатишар эди. Айниқса, ёлғон хабар қаршисида жим туришлари асло мумкин эмасди. Шундай бир иймон қаҳрамонларидан бизгача етиб келган ҳадис ва мўъжизалар бугун замонавий илм томонидан ҳам бирма-бир тасдиқланмоқда, тан олинмоқда. Ислом манбаларида "Шаққи қамар" ёхуд "Иншиқоқи қамар" дея ифодаланган "Ойнинг иккига бўлиниши" мўъжизаси ҳам шулардан биридир.

Read more...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Илм иймонга даъват этади

Баъзи бир чаласавод кишилар илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади, деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса ҳеч бир замонда илм ўз эгасини худосизликка олиб бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз бир оламда яшаётганини билади. Бу оламда ажойиб тартибли интизом ҳукм сураётганини, ҳеч бир нарса тартибсиз ёки беҳуда эмаслигини тўла тушунади. Буларни тўғри идрок этиш Аллоҳга ишонишга олиб келади. Олмониялик олим Динард охирги IV асрда яшаб, инсоният маданиятига улкан ҳисса қўшган 290 нафар олимнинг фикрини ўрганиб чиқиб, қуйидаги натижалар тўплаган: 290 кишидан 20 киши ҳеч бир аниқ эътиқодга эришмаган, 242 киши Аллоҳга ишонувчи, фақат 20 кишигина дин билан қизиқмаганликларини айтганлар.

Read more...

Ислом дини коинотни ўрганишни рағбатлантиради

    Коинотга биринчи инсон учганига ҳам 54 йил тўлди. Шу вақт мобайнида 500 дан ортиқ инсон Коинотда бўлишга улгурди.
    Советнинг динга қарши ташқивот қуроли эса – космонавтика ривожини тараққиётнинг дин устидан ғалабаси сифатида кўрсатишга харакат қиларди. Ваҳоланки, Коинотни эгаллашда ва Ягона Аллоҳга иймон келтириш ўртасида қарама-қаршилик бўлмаган. 

Read more...

Логфайл

Информацион технологиялар соҳасида логфайл (logfile) деб номланувчи атама мавжуд. Логфайл компьютернинг бошқарув тизими ва ундаги дастурларда орқали содир этилган ҳар қандай ҳаракатлар ва дастурлараро алмашилган маълумотларни қайд этиб боради. Логгинг деб бундай жараёнларни қайд этиб боришга айтилади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, логфайл бу компьютер тизимининг ўзига хос амаллар китобидир.

Read more...

Олимлар жаннат яратишмоқчи бўлишди. Бунинг оқибати нима билан якунланди?

1968 йилда этолог-олим Жон Кэлхун Америка миллий руҳий саломатлик институти базасида ажойиб бир тадқиқот олиб борди. Кэлхун инсонлар жамиятига  сичқонлар социум қиёс қилиб, бу қиёс ёрдамида бутун инсоният келажагини башорат қилишга уриниб кўрди. Бу учун олим оқ сичқонлар учун махсус қурилган, “жаннат” деб аталувчи лаборатория шароитида бир хона ясади. Хона 2х2 ўлчамга эга бўлиб, баландлиги 1,5 м. ни ташкил этарди.

Read more...

Илм-фан ҳам Худонинг мавжудлигига иймон келтира бошлаяпти ("The Wall Street Journal", АҚШ)

Бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги ҳақида борган сари кўпроқ ишонч ҳосил қила бошлаяпмиз. Нима бу – оқилона ғоями?

1966 йилда Time журнали ўзининг бош мақоласида “Худо ўлдими?” деган саволни ўртага ташлади. Кўпчилик илоҳий таълимотлар эскирди, илм-ривожланган сари Коинотни тушуниш ва тушунтириш учун “Худо” тушунчасига нисбатан эҳтиёж борган сари камайиб бормоқда, деган тассавурнинг фаол равишда сингдириб борилишига рози бўлдилар. Бироқ “Худо”нинг ўлими тўғрисидаги миш-мишлар бир-оз эртароқ ёйилиб кетган экан. Қизиғи шундаки, Илоҳнинг мавжудлиги борасидаги энг янги далиллар кутилмаган жойда пайдо бўлди – уларни илм-фаннинг ўзи кўрсата бошлади.

Read more...

Ҳадис илмининг олималари

Тарихга назар солсак, эркаклар билан бир қаторда, хотин-қизлар ҳам илм-фан ривожи учун улкан ҳисса қўшиб келганликларининг гувоҳи бўламиз. Муслималар ўзларининг илмга тиришқоқликлари, кучли хотира, ўта нозик зеҳн, беназир одоб-ахлоқ эгаси эканликлари билан алоҳида ажралиб келишган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed