“Ернинг думалоқ шаклда эканини илк бор мусулмон олимлар исботлаганлар”

Туркиянинг фан, саноат ва технологиялар вазири Фикри Ишик ишбилармон доиралар олдида чиқиш қиларкан, Ислом дунёсининг умумбашарий илм-фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссаси тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди. Мисол келтирар экан, турк вазири “Ернинг думалоқ шаклда эканини илк бор мусулмон олимлар исботлаган”ликларини таъкидлади ва бу борада ал-Хоразмий етакчилигидаги илмий гуруҳ ишини алоҳида эътироф этди.

Read more...

Олимлар охирзамоннинг яна бир аломатини топишди

Атмосферадаги парник газлари миқдори сўнгги 800 минг йил ичида энг юқори даражага етди. Бу маълумотлар иқлим ўзгариши бўйича БМТ экспертларининг ҳукуматлараро гуруҳи маърузасида эълон қилинди. “Иқлимдаги сўнгги ўзгаришлар табиий системалар аҳволига қаттиқ таъсир кўрсатган. Бугунги кунда иқлим чиндан ҳам илиқлашгани инкор этиб бўлмайдиган факт”, - дейилади маърузада. Мутахассисларга кўра, агар карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқарилишини қисқартириш бўйича зарур чоралари кўрилмаса, ҳароратнинг кўтарилиши давом этади ҳамда XXI аср охирига келиб тузатиб бўлмайдиган оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келади. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, 2015 йилга келиб карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқарилишини тахминан 40-70 фоизга, 2100-йилга келиб эса ундан ҳам кўпроқ миқдорга қисқартириш лозим.

Read more...

Дунёвий фанлар: шайтон васвасасими ёки Аллоҳ берган кучми?

Нур ва зулмат, билим ва жаҳолат ўртасида фарқ қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Илм олишимизга буюрган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Қуръони каримда илм олиш ва уни тарқатишга бўлган чақириқ бир нечта жойда зикр қилинади. Бу китоб фикр қиладиган ва эшитадиган ва қалби билан кўрадиган ақл эгалари учун нозил қилинган. «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»  дейди Аллоҳ таоло. (Зумар сураси, 9-оят). Албатта, тенг бўлмайдилар, худди кўр ва кўра оладиган, тирик ва ўлик тенг бўлмаганидек, улар ҳам тенг эмас. Мусулмонлар уламоларнинг фазилатларини ва динимизда фойдали билимларни ўрганишнинг афзалликларини жуда яхши билишади. Мана шу масаланинг иккита муҳим нуқтасига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Read more...

Нега вақт камайиб бормоқда?

Охир замон бўлганида вақтнинг қисқариши ҳақида Ислом огоҳлантириб қўйган. Бир вақтлар келиб вақтнинг баракаси қолмайди. Бир йил бир ойдек ўтиб кетади. Бир ой бир ҳафтадек ўтиб кетади ва ҳоказо.

Read more...

Олимлар инсон тупроқдан эканини исботлашди

Инсон танаси... Барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик асбоблар ёрдамида ўрганаётган олимлар ақл бовар қилмайдиган кашфиётларга дуч келмоқдалар. Инсон танасидаги тўқималарнинг тузилиши шулар жумласидандир.

Read more...

Эътиқодсиз олим – олим эмас

Ақлли инсон эътиқодсиз яшай олмайди, иймонли инсон илмсиз туролмайди. Айниқса, илм ва тафаккур эгалари ҳаётларини динсиз тасаввур эта олишмайди. Бир донишманд айтганидай, «Эътиқоддан маҳрум олим – олим эмас». Атоқли физик Алберт Эйнштейннинг: «Дин фансиз чўлоқ, фан динсиз кўр», деган гапи ҳам бор.  Ўн саккизинчи аср мутафаккирларидан Хершел: «Билим майдони кенгайган сари Тангрининг мавжудлигига далиллар кўпаяверади», деб таъкидлаган эди.

Read more...

Қуёш неча ёшда?

Аллоҳдан ўзга ҳеч бир борлиқ азалий эмасдир. Ундан ўзга ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Қуёш ҳам Аллоҳнинг бир асари бўлгани учун у ҳам қачондир яратилган. У ҳолда қуёшнинг ёшини ҳисоблаш мумкинми? Албатта-да! Олимлар қуёш 4 600 000 000 (тўрт миллиард олти юз миллион) ёшда эканини айтишмоқда. Келинг, қуёшнинг кимёвий реакциялар натижасида қандай пайдо бўлганини кўриб чиқайлик.

Read more...

Сув - ҳаётнинг асоси саналувчи субстанция

Сайёрамизнинг кўп қисми сув билан қопланган. Уммон ва денгизлар, шунингдек, яна беҳисоб дарё ва кўллар Ер сиртининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. Тоғлар чўққисидаги қор ва муз — бу музлаган сув. Ердаги сувнинг катта қисми атмосферадир. Ҳар булутда буғ кўринишидаги миллионлаб тонна сув бор. Вақти-вақти билан буғланишлар сувга айланиб, ёмғир кўринишида ерга тушади. Ҳаттоки биз нафас олаётган ҳавода ҳам маълум миқдорда намлик бор. Бундан ташқари, инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборат. Танамизнинг ҳужайралари жуда кўп турли моддалардан ташкил топган, лекин уларнинг энг кўп қисмини сув ташкил этади. Танамизда айланаётган қоннинг ҳам катта қисми сув. Бу нафақат бизда, бошқа одамларда кузатилади. Барча тирик мавжудотлар танасининг катта қисми ҳам сувдир. Бошқача айтганда, сувсиз ҳаёт мумкин эмас. Сув ҳаётнинг асоси бўлиши учун яратилган субстанциядир. Унинг ҳар бир физик ва кимёвий хусусияти ҳаёт учун яратилган. Келинг, биз учун одатий бўлган сувнинг ажойиб хусусиятларини кўриб чиқайлик.

Read more...
Subscribe to this RSS feed