Мирзо Улуғбек даҳрий бўлмаган!

Ҳамма нарсани эътиқодсизлик тарозисида тортишга ўрганиб қолинган яқин ўтмишимизда бошқа фан ва маданият арбоблари қатори улуғ ўзбек олими ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек теварагида ҳам бир-бирига хилоф, ноҳақ гап-сўзлар, ёрлиқ ёпиштиришлар кўп бўлган эди. Бугун юрт мустақил бўлди, миллий ва диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди. Энди худосизликда ноҳақ айбланган улуғларимиз ҳақидаги асл ҳақиқатни айтиш, замонасозлик қилиб уларга ёпиштирилган айбномаларни олиб ташлаш пайти келди.

Read more...

Фан ва дин: қайта тирилиш

У (Аллоҳ) албатта сизларни (Одам авлодларини) ҳеч шак-шубҳасиз бўлган қиёмат кунига тўплайди. (Қуръони карим, "Ал-Ҳааққа"сурасидан)

Қиёматнинг муқаррарлиги

Бас, қачон юлдузлар ўчирилгач ва қачон осмон ёрилиб-очилгач ва қачон тоғлар сочилгач ва қачон пайғамбарларга белгиланган вақт келгач... ("Вал-Мурсалот" сурасидан)
Монотеистик (монотеизм - яккахудолик) динларнинг барчасида бир кун келиб Ер деб аталувчи сайёрада қиёмат қўпиши башорат қилинади. Демак, бу динларга эътиқод этувчилар, жумладан, аҳли ислом учун қиёматнинг рўй бериши - шаксиз ҳақиқат.

Read more...

Каъба ернинг маркази

Мусулмонлар нима учун намозни Каъбага юзланиб ўқишлари ва нимага Маккаи мукаррама Ер юзининг энг муқаддас шаҳри деб аталиши ҳаммани қизиқтирса керак. Таниқли олим Залул Нажжор Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳадисларида Макка ернинг маркази экани айтилганини ёзади. Мисрлик мутахассис, Қоҳира университети доктори, жуғрофия профессори Ҳусайн Камолиддин ҳам ушбу фикрни ривожлантириб, вулқон ҳаракати билан пайдо бўлган уммондаги биринчи қуруқлик айнан Каъба турган жойга тўғри келишини таъкидлаган. Узоқ изланишлар давомида Макка ва Каъба қуруқликнинг маркази экани илмий исботланди. Зеро, қитъаларнинг яхлит харитасини кўриб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Read more...

Қуёшнинг мағрибдан чиқиши замонавий фан талқинида

Баъзан олимлар илм тоғига узоқ тирмашиб чиқади. Чўққисига чиққач, қарашса, у ерда аллақачон диний уламолар ўтирган бўлишади. (Спиноза)

Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёматда қуёш мағрибдан чиқиши ҳақида хабар берганлар. Бундай фавқулодда ҳолат тўғрисида замонавий фан бирор фикр айтишга қодирми?
Н.Косинов раҳбарлигидаги россиялик бир гуруҳ олимларнинг илмий фаразларига кўра, Ер кураси айланишининг, абадий музликлар ҳосил бўлиши ва циклонлар, тўфонлар келиб чиқишининг механизми очиб берилади ҳамда геомагнит майдон қутбларининг ўрин алмашуви (инверсия) жараёнида Ер айланишининг йўналиши ўзгариб кетиши мумкинлиги айтилади. Бу эътирофлар ҳақлигини текшириб кўриш мақсадида олимлар бир қатор тажриба ўтказиб кўришди.

Read more...

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

Муслималар ҳижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва «муҳтарама» деб ҳис қилишларини айтар эдилар (ҳижоб – Ислом динида аёлларга фарз қилинган камтарона либос бўлиб, уларнинг гўзаллигини, баданларини ва қадди қоматларини бегона кўзлардан тўсиб туради). Энди эса бунинг илмий тарзда исботланган ҳикмати борлиги аниқланди.

Read more...

Илк ваҳий амри

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Хиро ғорида нозил бўлган илк ваҳий «Ўқи!» деган амр эди. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан «Мен ўқишни билмайман», дедилар. Ушбу илоҳий амр қайтарилди. У зот яна ўқиш-ёзишни билмасликларини айтдилар. «Парвардигорингиз номи билан ўқинг!» деган амр янгради ва Аллоҳнинг инсониятга қаламни (яъни ўқиш-ёзишни) ўргатган ўта карамли зот экани ҳақидаги ояти карималар нозил бўлди.

Read more...

Имом Бухорий компьютерни афзал кўрган бўларди

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бугунги кунгача баъзилар мусулмонлар орасида илм даражаси мезони сифатида у ёки бу инсон қанча ҳадисни ёд билишини тилга оладилар. Албатта, балки улар буни тўғри деб ҳисоблашга хақлидирлар. Лекин мен учун тушунарсиз бўлгани, нима учун бугун, ХХI асрда, Бухорий ва бошқа мусулмон мухаддислари минг йиллар аввал қилгани каби, 500 000 ҳадисни ёдлаб ўтириш керак?

Read more...

Муҳаммад алайҳиссаломнинг чўлдаги телескопи

«Ва осмонни қудрат ила бино этдик ва шубҳасиз Биз (уни) кенгайтиргучидирмиз». (Зориёт сураси. 47-оят мазмуни).

Дунё чексизми? Ёки унинг чеки-чегараси борми? Айтиш мумкинки, инсоният тарихида бу қадар мунозарага сабаб бўлган бошқа бир мавзу йўқ ва бу борадаги барча баҳсу мунозара ва уринишларга қарамай, масалага ҳеч ким ойдинлик кирита олмаган. Баъзи файласуфлар ва табиатчи олимлар дунёни чексиз деб айтган бўлсалар, баъзилари уни чекланган, охири бор, деб билганлар. Ҳолбуки, фақатгина Қуръони карим дунёнинг, умуман, коинотнинг муттасил кенгайиб бораётган динамик бир борлиқ эканлигини хабар қилган. Бу жиҳатдан Қуръони карим дунёнинг умри чекланган эканлигини, шу билан бирга кенгайиб бораётганлиги боисидан коинот турғун ва чегараланган бир нарса эмаслигини маълум қилиб, мавжуд икки хил қарашга муқобил ўлароқ учинчи бир қарашни илгари сурмоқда ва бу илоҳий мужда билан инсониятга хитоб этмоқда. Шу тариқа, Қуръони карим тарих давомида инсонлар бош қотириб келган ушбу мавзуга ойдинлик киритиб, барча баҳсу мунозараларга нуқта қўйди, десак муболаға бўлмайди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed