Фан Одам (а.с.) ва Ҳавонинг яралишини тасдиқлайди

Ислом дини инсонни ота-оналарига бирдай ҳурмат ва эҳтиром билан муомалада бўлишга чақиради, шунга ўргатади. Ота-оналарини ҳурмат қилиш ва уларга Аллоҳдан раҳм-шафқат қилишни сўраш исломда хайрли амаллардан ҳисобланади.
Яқин ўтмишда таълим масканларида ўқувчиларни одамлар маймунлардан тарқалган деб ишонтиришга ҳаракат қилиниши Одам (а.с.) ва Ҳавони яратган Яратувчи ва Раҳмли Аллоҳ ҳақидаги илмларимизнинг ҳам ниҳоятда кам эканлигидан эди.

Read more...

Ёруғлик сири

Ўзликка эришмак, ўзликни билмак илм биландир.

Аббосийлар сулоласи даврида Ислом маданияти, илм-фани ўша замон ғарб оламининг ҳаваси ва ҳасадини келтирадиган даражада буюк чўққиларга чиқди. Ушбу сулоланинг кейинги авлодлари ҳукм сурган давр эса, дунёвий илм-фанга эътиборнинг сўна бошлаш даври бўлди ва ушбу сўниш даври ўн асрдан ортиқ вақт давом этди. Халифа Мансур (754—775), Хорун ар-Рашид (786 —809) ва унинг ўғли Маъмун (813—833) даврида айниқса илм-фан ривожига эътибор юксак даражада бўлган. Бу ҳукмдорлар фалсафа, математика, астрономия ва бошқа фанларнинг ривожига хайрхоҳлик билдирибгина қолмай, ўта сахийлик билан хомийлик ҳам қилишган. Хорун ар-Рашид даврида Бағдодда кўплаб кутубхоналар ташкил этилди. Кутубхоналарга турли минтақа ва юртлардан китоблар келтирилди, уларни кўплаб таржимонлар, олимлар бошқа тиллардан араб тилига ағдардилар. У даврда Мовароуннаҳр ва Хуросон фарзандларидан Муҳаммад Мусо Хо-размий, Абу Маъшар Балхий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Яҳё ибн Мансур, Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазий (Ҳабаш Ҳосиб), Турк Хуталий, Марваррудий, Баттоний, Маъсудий, Холид ибн Абдул Малик, Аббос ибн Саид Жавҳарий, Абу Наср Мансур ибн Ироқ, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Махмуд Замахшарий ва бошқа кўплаб машҳур олимлар етишиб чиқди.

Read more...

Ислом.уз портали - ICTExpo-2013 ахборот технологиялари кўргазмаси қатнашчиси

5 сентабр куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма марказида ҳамда Жиззах шаҳрида Инфоком-2013 АКТ ҳафталиги доирасида ICTExpo-2013 ахборот технологиялари кўргазмаси иш бошлади.

Read more...

ICTExpo-2013 ахборот технологиялари кўргазмаси иш бошлади

25 сентабр куни пойтахтимиздаги “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазма марказида ҳамда Жиззах шаҳрида Инфоком-2013 АКТ ҳафталиги доирасида ICTExpo-2013 ахборот технологиялари кўргазмаси иш бошлади.

Read more...

Ислом нуқтаи назарида телегония

Телегония – биологияга оид истелоҳдир. У XIX асрда аёлларнинг бўлажак авлодига унинг илк жинсий шеригининг ирсияти таъсир қилиши ҳақидаги фаразий қонуниятни ифодалаш учун пайдо бўлган. Бу калима иккита юнонча сўздан ташкил топган: “теле” – узоқ, “гонао” – туғдирмоқ. 1960 йилларгача ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида телегония эффекти одамларга ҳам таъсир қилиниши аниқланган.

Read more...

Идрокка даъват

Бироқ ушбу икки омил ҳам қатъий белгиланган беҳисоб ўзгарувчан катталикларнинг ўзаро таъсирида юзага келади. Улардан бири – Ернинг Қуёшдан узоқлиги. Агар Ер Қуёшга Венера каби яқин ёки Сатурн каби узоқда бўлганида, Ер ҳаёт учун яроқли ҳарорат режимига эга бўлмаган бўлар эди. Агар Коинот ичидаги ҳарорат шароитларига қарайдиган бўлсак, Ердаги мавжуд оптимал ҳарорат режимининг тасодифан юзага келиши мутлақо мумкин эмас, чунки коинотдаги ҳарорат энг иссиқ юлдузларнинг марказида ақл бовар қилмайдиган миллиардлаб градусга тенг бўлган иссиқликдан мутлоқ нолгача, яъни минус 273 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Ушбу улкан ҳарорат спектрида ҳаёт учун яроқли бўлган ҳарорат оралиғи жуда ҳам тор ва бизнинг Еримиз айнан ана шу оралиқда жойлашган. Америкалик геологлар Фрэнк Пресс ва Раймон Сивер Ернинг нозик ҳарорат режимини алоҳида таъкидлаб ўтадилар.

Read more...
Subscribe to this RSS feed