Виртуал ҳаж

Исломнинг бешта устунларидан бири ҳаждир. Ҳар бир мусулмон агар қодир бўлса, умри мобайнида Маккаи Мукаррамани бир бор бўлса ҳам зиёрат қилиши шарт. Янги технологиялар шарофати билан дунёнинг исталган чеккасидан ҳар бир мусулмон энди виртуал ҳаж қила олади. Буни “Макка 3D” дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Батафсил...

Адабиёт дарсларида АКТдан фойдаланиш

Барчамизга аёнки, ХХI аср интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз илгари кўрмаган, дуч келмаган кескин муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларининг эртанги кунини ўйлаб адабиёт дарси жараёнида уларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этиб таълим-тарбия ишларини олиб бормоғи даркор.

Батафсил...

Фестивал бошланиши тўғрисида матбуот-анжумани

13-август куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида миллий УЗ домени интернет-фестивали бошланишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар, маҳаллий журналистлар  ҳамда Марказий Осиёдаги энг йирик маърифий портал ҳисобланган Ислом.УЗ ҳодимлари ва узнетчилар иштирок этдилар.

Батафсил...

Ахборот хавфсизлигининг ишончли ҳимояси

Ахборот технологияларининг жадал ривожланаётгани, жамият ҳаётининг барча жабҳасига янада интеграциялашуви ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланувчиларни кибер-таҳдидлардан ҳимоя қилишга қодир тизимни яратишни тақозо этмоқда.

Батафсил...

«Ҳилол-нашр» матбаасининг фаолияти юксак баҳоланди

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, халқимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни ўрганиш ва ўргатиш, зиё таратиш, жамиятимизнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, буюк аждодларимизга муносиб авлодларни тарбиялаш ишига ҳисса қўшиш каби эзгу ниятлар билан ташкил этилган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси қисқа муддатда кенг китобхонлар оммасига Ислом таълимотини, Қуръони карим ва суннати набавия таълимотини етказиш борасида кўп хайрли, ибратли ишлар қилишга улгурди.

Батафсил...

«Муаззин» намозга чорлайди

Алҳамдулиллаҳ, Ислом.Уз портали мисли кўрилмаган шиддат билан ривожланаётган ахборот технологияларини ўзлаштириш борасида давр билан ҳамнафас бормоқда. Бугунги кунда интернетдан фойдаланувчиларнинг тобора кўпроқ қисмида мобил қурилмалар борлигини инобатга олиб, порталимизда жойлаштирилаётган ва республикамиз китоб расталарига чиқаётган китоблар ҳамда медиа маҳсулотларнинг мобил форматдаги нусхалари сиз азиз мухлисларимизга тақдим қилинмоқда. Маҳсулотларимиз дастлаб жаҳонга машҳур iStore электрон гипермаркетларига чиқарилган бўлса, яқиндан бошлаб улар Android тизимида ишловчи жиҳозлар учун ҳам тайёрланмоқда.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш