Атеизмнинг чўкиши

 ИНСОНИЯТ ТАРИХИНИНГ БУРИЛИШ ОНИ

 

Инсоният ўз тарихи ва ривожланиши даврларида жуда кўп ҳал қилувчи онларни бошидан кечирган. Айни шу маънода бугунни ҳам ана шундай даврларнинг бири деб тўлиқ ишонч билан айтаоламиз. Кимдир буни “глобаллашув” деб атаса, кимдир “тараққиёт асри”нинг бошланиши деб таъкидламоқда. Ҳар икки тарафни ҳам фикри тўғри, аммо сўнгги кунларда яна бир ўта муҳим йўналиш таборо ойдинлашиб бормоқда. Эҳтимол ҳали кўпчилик кўрмаган, билмагандир, бироқ сўнгги 20-25 йил ичида илм ва фалсафа туб ўзгаришларни бошидан ўтказмоқда. ХIХ  аср ўрталаридан илмий ва фалсафий дунёда ҳукмрон бўлган даҳрийлик (атеизм) шиддат ва қайтмас даражада ўзининг барча мавқеини бойитиб борди.

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Худони инкор қилувчи даҳрийлик дунёқараш сифатида қадимги дунёда ҳам маълум бўлган эди. Шундай бўлса ҳам, XVIII асрдан бошлаб, дин душманлари бўлган моддиюнчи (материалист) файласуфлар Европа мамлакатларида даҳрийлик ғояларини тарғиб қилишлари билан мазкур мафкуранинг тарқалишининг янги тўлқини бошланди. Дени Дидро, Барон Голбах ёки Дэвид Юм каби моддиюнчи файласуфлар табиатда материядан бошқа ҳеч нарса йўқ, деган ғояни жамият онгига сингдирди ва мазкур ғоянинг фаол тарғиботчиларига айланишди.

XIX-XX асрларга келиб, Фейербах, Маркс, Энгелс, Ницше, Дюркгейм ва Фрейд каби янги моддиюнчи файласуфлар авлоди уларнинг ишини давом эттирдилар. Улар даҳрийликни асосан илм ва фалсафанинг турли соҳаларига сингдиришди. Даҳрийлик мафкурасининг илмий асосини ташкил қилган, инглиз ҳаваскор табиатшуноси Чарлз Дарвин тарафидан илгари сурилган, ҳаётнинг Худо тарафидан яратганлигини инкор қилувчи, Ерда ҳаётни пайдо бўлиши ва унинг эволюцияси таълимотини ривожланиши ҳам бундай қарашни кенг жабҳада тарқалишига олиб келди.

Моддиюнчи файласуфларнинг фикрича, дарвинизм улар жавоб топа олмаган ёки етарли даражада жавоб бера олмаган энг муҳим саволга “илмий”жавоб берган эмиш: “Ерда ҳаёт қандай пайдо бўлган ва инсон қаердан келган?” деган савол бу ерда муҳим аҳамият касб этган.

Дарвинизм табиатда жонсиз материяни тирилтиришга қобил ва бундан сўнг улардан турли хил миллионлаб тирик мавжудотлар яратилиши механизми бор деб таъкидлайди. Бу ғоя бемаъни бўлишига қарамай, ўз даврида уни илмий далил деб қабул қилганлар. XIX аср сўнгида даҳрийлар хатто ўз дунёқарашларини таърифлаб беришга мувоффиқ бўлдилар. Унга кўра, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлишини тушунтириш жуда осон эмиш. Улар дунё Аллоҳ таоло тарафидан яралганлигини тўлиқ инкор қилдилар. Уларнинг эътиқодича, дунё абадий мавжуд бўлган, шунинг учун ҳам унинг аввали бўлмаган. Дунёдаги мавжуд буюк тартиб ва уйғунлик ҳам тасодиф тарзда мавжуд бўлган. Ҳамма нарса ўз-ўзидан пайдо бўлган ва бунда ҳеч қандай илоҳий маъно ва мақсад йўқ.

Моддиюнчи файласуфларнинг ўйлашича, дарвинизм шу тарзда ҳаёт ва инсоннинг пайдо бўлиши масаласига жавоб беришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, тарих ва социология фанлари Маркс ва Дюркгеймларнинг даҳрийлик ғоялари асосида бошқатдан кўриб чиқилган психология асосларини эса Фрейд ифода қилиб берган. Бироқ, ХХ асрда ривожланиб бораётган илмий, ижтимоий ва сиёсий билимлар бу бемаъни ғояларни бирин кетин яксон қилиб ташлади. Илм-фандаги янги кашфиётлар, астрономия ва биологиядан бошлаб, психология, ижтимоий одоб ва социология даҳрийларнинг бундай фараз ва тахминларини ёлғон эканини исботлаб берди.

Америкалик таниқли ёзувчи Патрик Глинни 1997 йили нашрдан чиққан “Секуляр дунё сўнгидаги илоҳий гувоҳликлар, иймон ва ақл иттифоқи” китобида шундай ёзади: Сўнгги 10 йил ичидаги илмий тадқиқотлар уларнинг секуляр ва даҳрийча Худо моҳияти ҳақидаги фараз ва даволарининг барчасини моддиюнчиларга қарши қаратиб қўйди... Замонамизнинг мутафаккирлари илм-фан Коинотнинг механик ва тасодифан пайдо бўлиб қолганини узил-кесил равишда исботлаб беришини фараз қилган эдилар. Бироқ, уларга умуман кутмаган натижа намоён бўлди, яъни илм ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган даражада коинотда инсоният ақли етмайдиган “Буюк ғоя, лойиҳа” борлигини ва дақиқ қонуниятларнинг уйғунлиги ва оламдаги мувозанат туфайли ҳаёт борлигини исботлаб берди.

Замонавий психологлар, иймон инсон онгининг невроз ёки дилсиёҳликнинг бир тури деб айтишар эди. Бироқ, сўнгги 25 йил ичида психология соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, Фрейд ва унинг тарафдорлари айтмоқчи Худога бўлган иймон нафақат невроз эмаслиги, балки аксинча инсоннинг ақлий соғлом ва бахтли бўлиши учун ўта муҳим элемент эканлиги тажриба асосида исботланди. Менимча, ҳали кўп одамлар бу нарсаларнинг моҳиятига тушуниб етмадилар, лекин инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат қуйидагича: Бир аср давом этиб келаётган илм ва иймон ўртасидаги баҳсда олдинги позициялар бутунлай ўзгариб кетди. Дарвин назариясидан сўнг, аксар агностик ва даҳрийлар, масалан Хаксли ёки Рассел кабилар ўз қарашларини коинот ва ҳаётнинг ҳеч қандай маъносиз, тасодифан пайдо бўлганлиги ҳақидаги тезисга суянишар эди. Ҳозир ҳам жуда кўп олим ва зиёлилар ушбу қарашни ҳали ҳам ҳимоя қилиб ётибдилар. Бу қарашга қаттиқ ёпишиб олганидан, улар кўп ҳолларда тутруқсиз ва бемаъни далил-ҳужжатлардан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Бугунги кунимизнинг фундаментал билимлари Аллоҳ таолога бўлган иймоннинг ҳақ эканини аниқ далиллар билан исботлаб бермоқда...[1]

Бу мақолада биз илмнинг турли соҳаларидаги баъзи далил-ҳужжатлар ҳақида сўз юритамиз ҳалос. Кўрамиз, “урушқоқ даҳрийлик” давридан сўнг булар инсониятга нималарни тақдим қилар экан.

 

Космология: Коинотнинг абадийлиги назариясининг барбод бўлиши

 

ХХасрда илмнинг космология соҳаси даҳрийлик мафкурасига биринчи зарбани  берди. Моддиюнчиларнинг “дунёнинг абадий ва аввали йўқ” экани ҳақидаги асосий тезиси барбод бўлди. Ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган илмий далиллар олимларнинг коинотнинг аввали бўлган, яъни бошқача сўз билан айтадиган бўлсак йўқликдан бор қилинган, деб хулоса қилишига сабаб бўлди. Ғарб дунёси қабул қилган “коинотнинг абадий ва турғун ҳолатда мавжуд бўлгани” ҳақидаги даҳрийларнинг ғоялари инсоният учун янги бир нарса эмас эди. Бу ғоя қадимги юнон моддиюнчи файласуфлари орасида ҳам бор эди.

Черков эътиқодлари ҳукумрон бўлган ва ўрта асрларда деярли тўлиқ унут бўлган бу ғояни янги давр файласуфларидан энг биринчи бўлиб тарғиб қилиб чиққан олмон файласуфи Эммануил Кант бўлди (фалсафий нуқтаи назарда уни моддиюнчи, деб бўлмаса ҳам). Унинг фикрича, коинот абадий мавжуд эди, унинг аввали ва охири йўқ, шундай экан бу абадий майдонда ундан бошқа нарсалар келиб чиқиши мумкин.

XIX аср бошига келиб коинотнинг аввали бўлмаган, яъни унинг Яратувчиси бўлмаган деган эътиқод илмий ва дунёвий доираларда кенг тарқалган эди. Карл Маркс ва Фридрих Энгельс бу ғоянинг фаол тарғиботчилари бўлиб, бу ғоядан диалектик моддиюнчилик таълимотини ишлаб чиқдилар. Мазкур таълимот ниҳоят “илмий асосга” эга бўлиб, зиёлилар орасида кўп тарафдорларга эга бўла бошлади. ХХ асрга келиб бутун Европа бўйлаб тарқалди.

Вақт ўтган сайин  “Коинотнинг абадий мавждулиги” ҳақидаги эътиқод даҳрийликнинг энг муҳим тезисига айланди, чунки агар коинот яралмаган бўлиб, у тасодифан пайдо бўлган бўлса, ўз навбатида бундан Худони инкор қилиш ғояси ҳам келиб чиқади. Шу ўринда моддиюнчилик ғояларининг энг ёрқин тарафдорларидан бири Георг Политцер китобидан иқтибос келтиришни ўринли бўлар эди. У ўзининг ХХ аср бошларида ёзган “Фалсафа асосларининг пайдо бўлиши” деб номланган китобида Худонинг мавжуд эмаслигини баён этган эди. “Коинот кимнингдир тарафидан яратилган эмас. Агар у яратилган бўлганида у Худо тамонидан йўқлик даврининг маълум бир вақтида яратилган бўлар эди. Коинотнинг яратилгани ҳақидаги эътиқодни қабул қиладиган бўлсак, аввало коинот йўқ бўлган қандайдир маълум бир вақт бўлганини тан олишимиз керак бўлади. Сўнг эса, йўқликдан Худо бор қилган. Бироқ, бундай эътироф илм-фан нуқтаи назаридан мақбул эмас.[2]

Полицер бу билан ўша вақтнинг барча моддиюнчиларнинг қарашларини ифода этди. Унинг фикрига кўра, илм-фан улар фойдасига хизмат қилмоқда эмиш ва тез орада уларнинг ишончлари қатъий далил-ҳужжатлар билан тасдиқланармиш. Бироқ илм-фан тез орада моддиюнчилар ўжарлик билан ишонгиси келмаётган, Полицер сўзи билан айтганда “агар у яралган бўлса, коинот яралмасдан олдин қандайдир давр мавжуд бўлганини, сўнг эса, Худо тарафидан яратилганини тан олишимиз керак бўлиб қолади”. Илм эса, коинотнинг аниқ бошланиши, аввали борлигини исботлаб берди. Бу далил-ҳужжат Биг Бэнг ёки буюк портлаш назарияси билан келди. Бир қатор тадқиқотлар натижаси ўлароқ буюк портлаш назарияси тақдим қилинди. 1929 йили америкалик фалакиётшунос олим Эдвин Хаббл юлдузларни кузата туриб, коинотдаги галактикалар доим бир-биридан узоқлашаётганини кашф қилади. Бу эса коинотнинг тўхтамасдан кенгайишидан дарак эди. Кенгайиб бораётган коинот ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилиб, вақтни орқага айлантирсак қуйидаги мантиқий хулосага келишимиз мумкин бўлади: коинот битта ягона нуқтада бошланган. Фалакиётшунослар мазкур “ягона нуқта” маълум бир маънода метофизик тушунча бўлиб, у “ноль ҳажм” ва “мислсиз тортиш кучига” эга бўлгани маълум бўлади. Демак, материя ва вақт портлаш натижасида пайдо бўлган ва ўша ноль ҳажмли ягона нуқтадан бошланган. Бошқача сўз билан айтганда, коинот йўқдан бор қилинган.

Буюк портлаш назарияси моддиюнчиларнинг маззасини қочирган ва коинотни абадий деб қарайдиган олимлар тарафидан тўхтовсиз танқид қилинган. Таниқли физик, моддиюнчи Артура Эддингтон бу ҳақда шундай ёзади: Фалсафа нуқтаи назаридан, мени борлиқдаги табиатдаги мавжуд тартибнинг тўсатдан пайдо бўлиши ҳақидаги фикр ташвишга солади.[3]Бироқ Буюк портлаш назарияси моддиюнчиларнинг истамагани ва хавотирига қарамай янги-янги далиллар билан ўз тасдиғини топмоқда. 1965 йили Арно Пенсиас ва Роберт Уилсон каби фалакиётшунослар, кузатишлар давомида бутун космосга сочилган ушбу порталашнинг радиактив қолдиқларини тасодифан топишга мувоффақ бўлишди.

1989 йили космоснинг радиацион фонини (КОБЕ) тадқиқот қилиш учун НАСА махсус йўлдошини учирди, у эса фалакиётшуносларнинг кашфиётларини амалда тасдиқлаб, исботлаб берди. Ушбу далиллар олдида даҳрийлар гангиб қолишди ва энди ўзларининг ҳақ эканини ёқлай олмай қолдилар. “Даҳрий гуманизм” (Atheistic Humanism) китобининг муаллифи,  Ридинг университетининг фалсафа бўйича профессори, даҳрий Энтони Флю бу ҳақда диққатга сазавор шундай фикрни қайд қилади: 

Гуноҳларни тан олиш жон учун фойдалиги маълум бўлган нарсадир. Шунинг учун ҳам замонавий космология соҳасидаги ҳайрихоҳлигидан даҳрий чинаккам хавотирда бўлишини тан олишдан бошлайман. Чунки, Коинотнинг аввали бўлгани ҳақида илмий тадқиқотлар далил-ҳужжатларни тақдим қилмоқдалар. Мен ҳали ҳамон даҳрийман, бироқ илм-фан келтираётган ҳужжат-далиллар олдида ўз қарашларимни баён қилишим осон бўлаётгани йўқ...[4]

Бугунги кунда даҳрийлар илмий далиллар олдида мутлоқ боши берк бўлган кўчага кириб қолдилар. Даҳрийликни тарғиб қилувчи, машҳур «Нейчур» («Nature») журнали бош муҳаррири Жон Мэддокс Буюк портлаш назарияси далил-ҳужжатларига бўлган уларнинг муносабатларига 1989 йили чоп қилган бир мақоласидаги фикри ёрқин мисол бўлаолади. “Йўқолсин Буюк портлаш” деб номланган сарлавҳали мақолада Мэддокс ёзади, Буюк портлаш назарияси фалсафа нуқтаи назарига кўра мақбул эмас, чунки Буюк портлаш назариясининг ҳужжат-далилларини қабул қилсак дунёни Худо яратган, дейдиган илоҳиятчиларни жуда кучли қўллаб-қувватлаган бўламиз. [5] Бундан ташқари, у буюк портлаш назарияси ўн йилга қолмасдан йўқ бўлиб кетишини башорат қилади. Аммо, бугунги кунда Мэддокс каби моддиюнчиларнинг умидлари пучга чиқиб, замонавий илм-фанда буюк портлаш назарияси янги-янги далил-ҳужжатларга эга бўлди. Жуда кўп кашфиётлар мазкур назариянинг ҳақлигини тасдиқлаб берди. Баъзи моддиюнчилар ушбу далиллар олдида мантиқий йўлни ҳам тутишди. Масалан, таниқли инглиз моддиюнчи физикачиси Липсон “ўзи истамаса ҳам” Коинотнинг яратилгани илмий далил эканини тан олади: Менга кўра, барча илмий кашфиётлардан сўнг, ҳаётнинг пайдо бўлишини фақат  унинг яратилиши билан изоҳлаб, шу нарсани тан олишимиз керак бўлади. Бу нарсаларни мен ва мен каби жуда кўп физик олимлар, ҳамда моддиюнчилар тан олиши қийин эканини биламан. Бироқ, экспериментал илм ушбу далилларни тасдиқлар экан биз ўзимизга ёқмагани учун уни инкор қила олмаймиз.[6]

Натижада замонавий астрономия қуйидаги далилларни англаб етди: дунё материя ва замонга (вақтга) муҳтож бўлмаган бутун оламлар парвардигори Аллоҳ таоло тарафидан яратилган.

 

Физика ва Астрономия:

Коинотнинг тасодифан пайдо бўлиш тезисининг барбод бўлиши

 

ХХ  аср астрономлари кашфиётлари билан даҳрийликнинг яна бир янчиб ташланган ақидаси  “тасодифий коинот” тезисидир. Материя, коинотда ягона тизимни ташкил қилувчи нарсалар, фазо ва физик қонунларнинг тасодифан пайдо бўлгани ҳақидаги қараш шармандаларча мувоффақиятсизлик тарафига юз буриб, барбод бўлди. Илк бор, 70 йилларда олимлар коинотдаги барча физик қонунларнинг ниҳоятда ажойиб тарзда инсон ҳаёти учун барча зарур шарт-шароитлар асосида яралганига эътибор қаратишди. Кейинги олиб борилган чуқур тадқиқотлар, коинотдаги физик, кимёвий ва биологик қонуниятлар, ернинг тортишиш кучи ва электромагнит тўлқинлар, атом ва элементларнинг ташкил топиши, умуман айтганда барча қонуниятлар инсоннинг яшаши учун идеал шароитларни таъминлаш учун яратилган экан.

Назарий физика профессори машҳур Пол Дэвис Буюк портлаш назарияси билан боғлиқ коинотнинг кенгайиши тезлигини ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда таъкидлашича, мазкур тезлик инсон ақли етмайдиган даражадаги аниқ мезонга солинган: Коинотнинг кенгайиш тезлиги жуда пухта ҳисоб-китоб қилингани  уни кескин  миқдорга жуда яқин қилади. Бу чизиқдан ўтиб кетилса Коинот ўзининг тортиш кучидан чиқиб, маконда (фазода, бўшлиқда) тарқаб кетган бўлар эди. Агар у сал секинроқ кенгайганида тортиш кучи унинг ичини яксон қилади; агар сал тезроқ бўлса, космик модда алла қачон тарқаб кетган бўлар эди. Агар портлаш тезлиги берилган ўлчамдан квадратдаги миллиард бўлакнинг бирига сал оғганида эди қандайир портлашни йўқ қилишга кифоя эди. Бироқ, портлашнинг ҳар бир лаҳзаси пухта равишда дастурланган ва аниқ тизимга солинган.

Машҳур физик, профессор Стивен Хокинг ўзининг “Вақтнинг мухтасар тарихи” китобида таъкидлашича, коинот ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғдира олмайдиган ўта дақиқ ҳисоб-китоб ва мувозонатга асосланган. Коинотнинг кенгайиши тезлиги ҳақида Хокинг қуйидагиларни ёзади:

Агарда коинотнинг кенгайиш тезлиги буюк портлашдан сўнги сонияда бир юзминг миллионлик тенгликдан камроқ бўлганда эди у ўз ичига тушиб кетарди, Хатто ўзининг ҳозирги ҳолатига ҳам етиб келаолмасди.

Пол Дэвис бундай нозик кўрсатгич ва ҳисоб китоб натижасида юзага келадиган хулосани шундай асослайди: Коинот ўзининг энг кичик ўзгаришларга таъсирчанлигидан ташқари Олий ақл томонидан мукаммал ўйлаган ҳолда яратилган. Табиат ўзининг энг фундаментал константаларга белгилаб қўйган сонли катталикларнинг ғаройиб мутаносиблиги, космик маконнинг Буюк мақсад асосида яратилганлигига бош далил бўлиб хизмат қилади.

Ернинг тортиш кучи ёки электромагнетизм каби табиат қонунлари ҳозирда мавжуд бўлган мукаммал Борлиқнинг пайдо бўлиши учун айнан зарур бўлган кўрсаткичларни ҳосил қилади. Бунинг устига бу кўрсаткичлар айнан ҳаёт давом этиши учун зарур бўлган нисбатлардадир. Кенгайишнинг дастлабки оний тезлиги (Буюк Портлашнинг портлаш кучи) айнан керакли қийматда бўлган, ундан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Олимлар бу куч салгина кўп ёки кам бўлса, айтайлик, 1 : 1 000 000 0001 000 000 000 даражада (бирнинг миллиарднинг миллиардинчи даражасига тенг бўлагича) нима бўлар эди, деган тахминнинг эҳтимолини ҳисоблаб кўришди. Агар бу куч ҳозиргидан шу қадар кичик миқдорда фарқ қилса, материя ўзини қайтадан ичкарига тортиб кетган бўлар ёки коинотнинг чексиз маконига мутлақо тарқалиб кетган бўлар экан. Бошқача қилиб айтганда, Борлиқнинг энг дастлабки бир лаҳзасининг тасодифан пайдо бўлиш эҳтимоли 1 : 1 000 000 000 1 000 000 000 га тенг экан.

 

Оламда мавжуд барча физик кучлар (тортишиш кучи, заиф ядровий куч, ядровий куч, электромагнит кучи), оламнинг мукаммал тизими яралиши мумкин бўлган параметрлар, уни ташкил қилувчи барча унсулар ҳайратланарли тарзда ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган мутаносибликда вужудга келган. Ушбу кучлардан бирортасининг параметрлари озгина (масалан 1 га 1039 даражада, яъни, содда ҳисоб-китобларга кўра миллиардга кўпайтирилган миллиард даражада) ўзгарган тақдирда олам фақатгина радиациядан иборат бўлишига ёки унда водороддан бошқа унсур бўлмаслигига олиб келар эди. Агар шундай бўлганида на Қуёш тизими на бизнинг Ер мавжуд бўлган бўлар эди.

Қуёшнинг катталиги, қуёш нури тўлқинларининг узунлиги ва Ернинг қуёшдан узоқда жойлашган масофаси, сувнинг бетакрор кимёвий ва физик хусусиятлари, инсон нафас олиши учун атмосферадаги газларнинг мутонасиблиги, Ернинг магнит камари, сайёрамиз релефи ва беҳисоб “нозик мутаносибликлар” инсоннинг мавжуд бўлиши ва яшаши учун шароитларнинг ақлбовар қилмас аниқлигидир. Масалан, инсоннинг нафас олиши тизим учун атмосферада газларнинг мутаносиблиги, Ернинг “нозик ҳусусиятлари”, сайёрамиз устининг шакли – буларнинг ҳаммаси инсон ҳаёти учун максимал қулайликларни таъминловчи мукаммал қонун ва тизимларга баъзи мисоллар халос...

Ернинг тўртдан бир қисмини қоплаган сув ҳам инсон яшаш  учун жуда қулай, ўзига хос ҳусусиятларга эга. Сув бошқа суюқликлардан фарқли ўлароқ юқориси музлайди, бу эса ўз навбатида дарёларнинг музлаб, муз тоғларига айланиб қолишининг олдини олади. Шу тарзда қаҳратон қишда ҳам дарё тубида ҳаёт ўлмайди.

Сувнинг оқувчанлиги, физик ёки кимёвий тузилиш ҳусусиятлари ҳам уни тирик мавжудотлар учун идел эканидан далолат қилади. Биз келтирган жуда кўп ўта дақиқ ва мутаносиблик ҳақидаги мисолларнинг баъзилари олимларнинг қуйидаги муҳим фикрга келишига сабаб бўлди:  Коинотда “Инсониятнинг бирламчи асос тамоили” мавжудлиги, яъни Коинотдаги барча қонунлар  инсон яшаши учун қулай шароитларни яратиш учун яратилган деганидир.

Коинотда мавжуд бўлган аниқ мутаносибликни англаш астрофизиклар учун энг муҳим кашфиёт бўлган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Коинотнинг қайси бир физик қонуни ёки ўлчамини тадиқиқот қилиб кўрманг, уларнинг барчаси инсон ва барча тирик мавжудотларнинг яшаши учун идеал шароитдан келиб чиққанининг гувоҳи бўласиз. Таниқли астраном Пол Дэйвис ўзининг “Космик режа” китобида: “Биз бу мукаммалликларнинг барчасида аниқ ғоя, лойиҳа борлигини тан олишимиз керак”[7], деб тушунтиради.

Астрофизик В. Пресс «Nature» журналида нашр қилган мақоласида ёзади: “Коинотда буюк ғоя мужассам бўлган, у эса онгли ҳаётни қўллаб-қувватлайди”. [8]

Юқорида зикр қилинган ҳужжат-далилларнинг аксари ғирт моддиюнчилар тарафидан келтирган, афтидан улар шундай бўлишини истамагани ҳам очиқ-ойдин намоён бўлмоқда. Улар ўзларининг олиб борган тадқиқотларида Худонинг борлигини исботлашни мақсад қилмаганлар. Бироқ, улар бари-бир ҳоҳламасаларда Коинотнинг мавжудлигини ақлбавор қилмас ғоя билан тушиниш мумкин деган ягона хулосага келишган.

Америкалик астраном Жорж Гринштейн ўзининг “Симбиотик Коинот” деб номланган китобида қуйидаги эътирофларини қайд қилган:

Далил-ҳужжатларни ўрганиш чоғида, биз битта инкор қилиб бўлмас далилга дучор бўляпмиз: Коинотнинг пайдо бўлиш жараёнида илоҳий Онг иштирок этган. Наҳотки, бизнинг барча қаршилигимизга қарамасдан бир зумда Худонинг борлиги ҳақидаги илмий ҳужжатга дуч келаверсак.[9]

Ашаддий даҳрий ҳисобланган Гринштейн ўз саволини “наҳотки” деган сўзлар билан бошлаб ҳалигача ёш болаларга ўхшаб саволига жавоб борлигини тушунишни истмасликка ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳар қандай одам беғараз ҳисобсиз илмий далилларни ўрганар экан, у ҳақиқатдан ҳам Коинот махсус, инсоннинг яшаши учун максимал даражада қулай қилиб яратилганини кўради.

Инсониятнинг замонавий ривожланиш босқичида моддиюнчилик жоҳил эскилик сирқити сифатида мавжуд бўлиб, фундаментал илм-фандан анча ташқарида қолиб кетган. Америкалик генетик олим Роберт Гриффит бугунги кун моддиюнчилики ҳақида шундай ёзади: Агар  мен бахслашиш учун бирон бир даҳрийни топмоқчи бўлсам, Университетимизнинг фалсафа факультети тамон йўл оламан, чунки физикларимиз орасида даҳрийларни энди топишнинг иложиси йўқ. Таниқли молекуляр биолог олим Майкл Дентон ўзининг 1998 йили нашрдан чиққан “Табиат тақдири: Биология қонуни коинотнинг буюк ғоясини қандай исботлайди” (Nature’s Destiny: How the Laws of Biology Reveal Purpose in the Universe), деб номлаган китобида қуйидаги хулосаларни ёзади:

ХХ  асрда пайдо бўлган астраномия илмидаги дунёнинг янги харитаси сўнгги тўрт юз йил ичида кенг тарқалган Коинотда тасодиф ва маъносиз тарзда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фаразни катта шубҳа остига олади.[10]

“Коинотнинг тасодиф пайдо бўлиши” ҳақидаги даҳрийликнинг асосий тезисининг барбод бўлганига шубҳа йўқ. Олимлар моддиюнчиликнинг барбод бўлганини очиқ-ойдин айта бошладилар. [11]

Даҳрийлар эътиқод қилиб келаётган қарашларининг жиддий хатоси 14 аср аввал Қуръони каримда инсониятга марҳамат қилинган эди. Аллоҳ таоло айтади: “Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир...” (Сод сураси, 27 оят)

 

Табиатшунослик:

Дарвинизмнинг барбод бўлиши ва “мақсад билан яратилган” тезисининг ғалабаси

 

Аввал таъкидлаганимиздек, XIX  асрда ўз чўққисига чиққан даҳрийлар мафкурасининг асоси Дарвин назарияси эди. Дарвин инсонларнинг ва ер юзидаги бутун тирик мавжудотларнинг пайдо бўлишига табиатнинг онгсиз механизмлари сабаб деган ғояни илгари сурди. Шундай қилиб, асрлар давомида, майли аҳмақона бўлса ҳам даҳрийларни қийнаб келган саволга жавоб топилгандек бўлди.

Дарвин замондошлари бўлган даҳрийлар янги назарияни катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Маркс ва Энгельс бошчилигидаги моддиюнчи файласуфлар дарҳол эволюция назариясини ўз фалсафаларининг илмий асоси деб эълон қилишди. Бироқ, даҳрийликнинг энг мустаҳкам асоси ХХ аср илмий кашфиётлари натижалари билан рад қилиниб, ёлғон деб эълон қилинди. Палеонтология, биокимё, анатомия, генетика ва бошқа табиий илмлар эволюция назариясини барча жабҳаларда пуч нарса эканига янги-янги далил-ҳужжатларни келтириб ташлашди.

Ушбу мақолада биз мазкур ҳақиқат бўйича қисқача баён қилиб ўтамиз

 

Палеонтология: 

 

Дарвиннинг таъкидлашича, ердаги турли хил мавжудотлар битта умумий аждоддан тарқалган эмиш. Бироқ, узоқ муддатли давр ичида атроф оламдаги турли шароитлар йиғилиб қисқа босқичли ўзгаришлар туфайли улар бир-биридан фарқ қила бошлаган.

Дарвин келажакда Ердан қазиб олинадиган қолдиқлар унинг ҳақлигини яна бир бор исбот қилишига умид қилган. Аммо, ХХ аср давомида қазиб олинган беҳисоб қазилмалар буларнинг аксини исботлади. Яъни, тирик мавжудотларнинг босқичма-босқич ривожланган деб таъкидлайдиган Дарвин назариясига ҳужжат-далил бўла оладиган бирон-бир “ўтиш тури”га оид қолдиқ топилгани йўқ. Бундан ташқари  тирик мавжудотларнинг асосий гуруҳлари Ер тегининг маълум бир остида тасодифан топилган бўлиб, уларнинг ҳозирги тирик мавжудотлар билан умуман фарқи кузатилмаган, яъни уларнинг маълум бир босқичда қандайдир маълум бир умумий “аждоди” бўлмаган.

Палеонтологияда «Кембрий портлаши» деган феномен маълум. Шунинг ўзи эволюция назариясининг устунларини йиқитиш учун кифоя. Ернинг илк геологик даври  қатламларида ҳозиргидан умуман фарқ қилмайдиган барча асосий тирик мавжудотларнинг қолдиқлари топилган. Ўша даврда ҳозирги мавжуд барча мавжудот синфлари тўсатдан пайдо бўлишган: моллюскалар, умртқалилар, бўғимоёқлилар, игнатанлилар ва бошқа, фавқулодда комплексли  ва бетакрор ҳаёт учун зарур тизимлилар. Ушбу қазилмалар барча тирик мавжудотларнинг яратилганлигини исбот қилди ва ҳаётнинг ривожланиши ҳақидаги эволюция назариясини остун-устун қилиб ташлади. Чунки, эволюциячиларнинг ўзлари ҳам тан олиб айтишича, ҳаётнинг комил ва мураккаб турларининг тўсаттан пайдо бўлиб қолиши қандайдир олий кучларнинг аралашувисиз бўлмайди, яъни яратилишсиз.

 

Биология ва селекция:

 

Дарвин ўз назариясини илгари сурар экан, у ит ва отларнинг янги турларини чиқараётган селекционерлар мисолига таянади. Селекционерлар тарафидан янги зотларнинг чиқарилиши ва уларнинг хусусиятларидаги ўзгаришлари, уни ўз фикрида собит қилди, яъни барча тирик мавжудотлар фақат ягона аждоддан келиб чиқиши мумкин. Бироқ, фундаментал илмларнинг ривожланиши ўта заиф бўлган XIX асрда илгари сурилган бу қараш XX асрга келиб бутунлай рад қилиб ташланди. Турли хил ҳайвон ва ўсимликлар устидан ўн йиллаб олиб борилган кузатувлар, бир тур ҳеч қачон ўзи мансуб бўлган маълум генетик чегарадан ҳеч қачон ўтиб кета олмас экан. Бошқача сўз билан айтганда, Дарвиннинг “мен айқнинг бир тури китга айланиш жараёнида ҳеч қандай мушкуллик борлигини кўрмаяпман. Табиий селекция натижасида айиқлар аста-секинлик билан қуруқликда эмас, балки сувда яшаш учун барча қулай шароитларга эга бўла бошлайди, оғизлари эса катталашади...”[12] Ушбу сўзлар соғлом ақлнинг гапи бўлмай, ғирт жоҳилликдан ўзга нарса эмас.

Бошқа тарафдан, неодарвинистлар тарафидан илгари сурилган мутациялар ҳаёт ривожланишининг эволюцион механизми тирик мавжудотларга янги генетик хусусиятларини зиёда қилмаслиги, бунинг устига  жисмоний нороса ва мажруҳ қилиб қўйаётганини генетик тажрибалар етарлича кўрсатиб берди. Мутацион таъсир асосида дрозофилл пашшаси устида беҳисоб даражада илмий тажрибалари олиб борилди, лекин барча илмий тажрибалар асосида фақат мажруҳ мутантлар чиқаверди. Бугунга келиб мутация натижаси асосида илм-фанда бирон бир ижобий натижа борлиги маълум эмас.

 

Ҳаётнинг келиб чиқишининг бошланиши:

 

Дарвин назариясига кўра, ер юзида ҳаёт ўлик материядан келиб чиққан эмиш, мадомики шундай экан Ерда биринчи тирик жонзот қандай пайдо бўлган экан? Дарвин мазкур масалани айланиб ўтишга интилар эди. У фақат барча тирик мавжудотлар битта аждоддан тарқалганини айтгани билан, ўша ягона аждод қандай қилиб пайдо бўлгани ҳақида сукут сақлар эди. У ўз асарида қисқача қилиб, қуйидаги нарсаларни қайд қилган эди: “биринчи тирик ҳужайра жуда кўп кимёвий реакциялар оқибатида иссиқ сувли кичик бир кўлда пайдо бўлган бўлиши мумкин”. Аммо, дарвинизмнинг ушбу бўшлиқ ҳосил қилган жойини тўлдириб, уни илмий равишда асослашга уринган эволюциячи биологларнинг бу ерда ҳам пуч ҳаёллари барбод бўлди. Барча илмий кузатув ва тажрибалар тирик ҳужайрани ўлик материядан асло пайдо бўла олмаслигини кўрсатар эди.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида олимлар янада қувватлироқ кашфиётлар қилишди. Таниқли инглиз математиги ва астраноми, Нобел мукофатининг лауреати, профессор Фрейд Хойл ўзининг даҳрийлик қарашларига қарамай ушбу жараёнларни реал эмаслигини тан олди:

“Тирик ҳужайрани тасодифан, “ўзича” пайдо бўлиши (шаклланиши) ҳамда кучли шамол оқибатида Боинг 747самалёти бир уюм темир-терсаклар ёрдамида  пайдо бўлиши мумкин эмас”[13]

 

ҲАЁТНИНГ БУЮК ҒОЯСИ

 

Тирик ҳужайранинг ҳамда унинг таркибига кирувчи молекулаларнинг тузилишини ўрганиш, ҳужайраларнинг организмдаги барча аъзоларнинг фаолиятига мукаммал уйғунликдаги ақл бовар қилмас тартибини ўрганган олимлар эволюционистлар тиш-тирноғи билан тиришиб инкор этишга уринган улкан хулосага келишди: Ердаги барча тирик жонзотлар, аввало энг содда тирик ҳужайра ва унинг таркибига кирувчи органеллалар мисли кўрилмаган, бетакрор комплекс тузилишга эгадир.

Хатто энг замонавий камера ҳам яқин йўлай олмайдиган мукаммал оптик функцияларга эга бўлган кўзларимиз, муҳандисларни учиш технологиясини ўрганишга илҳомлантирган қуш қанотлари, тирик ҳужайра ичидаги ғоят мураккаб ва қатъий режалаштирилган ҳаётни таъминлаш тизими ёки кўзга кўринмас ДНК молекуласи ичидаги шифрланган улкан ахборот массивлари….  Буларнинг ҳаммаси ер юзидаги ҳаёт тасодиф туфайли пайдо бўлганлигини тарғиб қилувчи эволюция назариясини боши берк кўчасига тиқиб қўядиган Буюк ғоянинг мавжудлигига далилдир.

ХХ аср сўнггига келиб бундай илмий ҳақиқатларнинг ҳаммаси дарвинизм назариясининг тўлиқ барброд бўлишига олиб келди. Бугун Европанинг аксар мамлакатлари ва АҚШдаги барча соҳа олимлари дарвинизм таълимотини инкор қилишмоқда. Ўзлари эътиқод қилиб келаётган моддиюнчилик мафкурасини сақлаб қолиш илинжида улар ҳаётнинг “онгли қасд” (intelligent design)  назариясини жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқдалар. Чунки, илмий кашфиётлар барча тирик мавжудотларнинг тасодифан эмас, балки Буюк ғоя натижасида пайдо бўлганига далолат қилмоқда, яъни бутун тирик нарсалар Аллоҳ таоло тарафидан яралганини яна бир карра исбот қилмоқда...

 

Психология: Фрейдизм ҳалокати ва иймоннинг тан олиниши

 

XIX асрда даҳрийлик ақидасининг энг кўзга кўринган вакили австралиялик таниқли психиатр Зигмунд Фрейд бўлса керак. Фрейд метафизик тушунча сифатида руҳ мавжудлигини инкор қилди ва инсоннинг бутун маънавий дунёсини жинсий (сексуал) сабаблар билан изоҳлаб, психологик назариясини илгари сурди. Фрейднинг энг ашаддий ҳужуми дин ва худога ишонувчиларнинг диний хиссиётларига қаратилган эди.

1927 йили  чоп этилган “Бир пуч ҳаёлнинг келажаги” (The Future of an Illusion) китобида у Худога ишонишни руҳий хасталик деб айтади. Унинг таълимотига кўра, шунга ўхшаш бўлмағур диний эътиоқдлар инсониятнинг ривожланиб бориши билан йўқ бўлиб кетар эмиш. Фрейднинг айтишича, у одамларнинг барча кечинмалари сабабларини тушунтириб бера олар экан.  Аслида эса, унинг назарияси одамларни янада хавфли инқироз ва кечинмалар васвасасига солар эди. Инсонни фақат ўз нафсини қондириш учун яшаётган қандайдир ҳайвоннинг бир тури сифатида қарайдиган таълимот инсон руҳининг ахлоқий қадриятларини бутунлай вайрон қилиб, инсонни ёлғизлиқ, қўрқинч ва депрессиялар оғушига солиб қўйди. Бунга баъзи бир рассомларнинг Фрейднинг зулмат босган таълимотининг таъсирида чизган расмлари мисол бўла олади.

Фрейд психологияда даҳрийлик йўналишининг асосини барпо этган. Бироқ, нафақат Фрейд, балки ХХ  асрнинг бошқа кўп таниқли психолог ва психиатрлари ҳам даҳрий эди. Масалан, бихевиоризм яъни юриш-туриш сабабларини ўрганувчи мактабининг асосчиси Беррес Сниккер ёки  рационал-сезгирлик таълимотининг асосчиси Альберт Эллислар уларнинг энг машҳурлари эди. Натижада, психология дунёси дарҳрийликнинг муамоладаги тарафига айланди. 1972 йили Америка психологлар жамияти аъзолари ўртасида ўтказилган сўровномада, бир фоиз психологлар худога ишонишларини маълум қилишди. [14] Бироқ, психологлар эътиқод қилиб келаётган энг буюк залолати ўзларининг тадқиқотлари натижалари билан инкор қилинди. Аввалига Фрейд назариясининг бутунлай илмий яроқсиз экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Фрейд ва бошқа психология назариётчиларининг қарашларидан фарқли равишда психологлар инсонни ақли соғлом ва  мукаммал бўлиши пойдеворида иймон асосий тош, деган хулосага келдилар. Америкалик ёзувчи Патрик Глинн психологларнинг хулосасини қуйидагича ифодалаган:

ХХ асрнинг сўнгги чорагида Фрейд тарафидан илгари сурилган психоаналитик қарашга нисбатан муросасиз бўлди. Фрейднинг иймон ҳақида айтганларининг ҳаммаси мутлоқ равишда янглиш бўлиб чиққани диққатга энг сазавор бўлганидир. Сўнгги 25 йил ичида психология соҳасида ўтказилган илмий тадқиқотлар, Худога бўлган иймон нафақат Фрейд ва унинг ҳамфкирлари айтмоқчи невроз тури, балки аксинча, иймон инсон бахти ва саломатлиги учун ақлий ва жисмоний монандлигининг (гармония) унсуридир. Кетма-кет олиб борилган жуда кўп тадқиқотлар, диний ибодатларни адо қиладиган, худога ишонувчи одамнинг соғлом ҳатти-ҳаракатлари ва иймонсизликдаги одамларнинг  ичкиликка ружъу қўйиши, нароктик моддаларига қарамлиги, ажралишлар ва ўзи жонига суиқасд қилиш, кофирлар орасидаги депрессиялар билан тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини очиб берди.[15]

Патрика Глин сўзи билан хулоса қиладиган бўлсак “ХХ аср сўнггидаги замонавий психология, ўзи олдин айтганидек ҳаётдан дин ва иймонни “суриб” чиқариш ўрнига у билан танишиб, яқинлаша бошлади”[16] ва “инсон саломатлиги борасида онг ости ва психологик жиҳатларига оид назарий ва амалий қуруқ секуляр қарашлар барбод бўлди”[17]

 

Жамият: Коммунизм, фашизм ва ХХ аср 60-йиллар сўнггининг авлоди.

Даҳрийлик мафкураларининг барбод бўлиши.

 

ХХ асрда даҳрийликнинг барбдод бўлиши нафақат илм-фан соҳасида балки сиёсий ва ижтимоий ахлоқ соҳаларида ҳам яққол кўрина бошлади. Коммунизмнинг барбод бўлиб, шармандаси чиқиши бу гапларнинг энг ёрқин тасдиғидир. Чунки, ХIХ  асрда коммунизм даҳрийлик ва шунга яқин залолатларнинг энг мақталгани (апофеози) эди. Таълимот асосчилари Маркс, Энгельс, Ленин, Троцкий ёки Мао Цзэдунлар даҳрийликни коммунистик дунёқарашнинг энг муҳим асоси деб қарашар эди.

Коммунистик тузумларнинг асосий мақсади даҳрийликни омма онгига сингдиришга қаратилган тарғиботлари билан Худога бўлган иймоннинг барча устунларини йиқитишга қаратилган эди. Собиқ совет иттифоқи ёки Қизил Хитой, Кампучия, Албания ва бошқа коммунизмни қуришга киришиб кетган мамлакатларда худога ишонувчиларга, айниқса мусулмонларга қарши шиддатли қатоғонлар қўлланилди. Бундан ташқари мазкур режимлар ўз халқига нисбатан геноцид уюштириб турар эди. Бироқ, даҳрийлик тузумлари 80 йиллар охирига келиб бирин кетин, табиий равишда барбод бўла бошлади, Аслида даҳрийлик барбод бўлди, десак ҳам бўлади.

Америкалик ёзувчи Патрик Глинн ушбу ҳолатга қўйидигигча таъриф берган:

Секуляр тарихчиларининг хулосаларига кўра, коммунизмнинг энг катта хатоси иқтисодий қонунларни инкор қилиши бўлди. Бироқ, мазкур тузумнинг барбод бўлишига сабаб бўлган бошқа қонунлар ҳам бўлган. Коммунизмнинг барбод бўлишига сабаб бўлган омилларни тадқиқ қилган таҳлилчиларнинг ёзишича, советлар мамлакатининг интелектул элитаси “даҳрийлик эътиқодининг инқирози” азобида эдилар. Даҳрийлик мафкурасининг кучли таъсирида бўлган собиқ иттифоқ аҳолиси ҳамда давлат раҳбарлари ҳам чуқур ахлоқий инқирозни бошидан кечираётган эди. СССР халқлари иймон ва умиднинг барча ахлоқий қадриятларини йўқотиб қўйган эди.[18]

Совет тузумидаги “Худосизлик инқирози”нинг энг кўзга ташланган нарсаси, давлат раҳбари Михаил Горбачев бошчилигида ислоҳатларни амалга оширишга уринишлари бўлган. У давлат тепасига келган илк кунларидан бошлаб иқтисодий муаммолар билан бирга давлат ижтимоий ахлоққа катта эътьибор қарата бошлади, масалан ичкиликка қарши кураш компанияси бошланди. Жамиятда кўтаринки руҳни шакллантириш учун у эски, ва кўпчиликка яхшигина таниш бўлган маркс-ленинча тушунча ва  тавсифлардан фойдаланди, лекин булар ҳеч қандай таъсир қилаётганини кўриб, ўзи бутун умри мабойинида ғирт даҳрий бўлса ҳам сўнгги йилларда ўзининг чиқишларида Худонинг номини зикр қиладиган бўлиб қолди. Бироқ, иймон ҳақидаги айтилган нохолис сўзлар ҳеч қандай фойда келтириши мумкин эмас эди, совет жамиятида эътиқод инқирози кучайишни давом этаверди. Мазкур инқироз натижасида совет империясининг тезда йиқилиши муқаррар бўлди.

ХХ асрда нафақат коммунистик мафкура, балки ХIХ асрининг даҳрийликка асосланган фалсафий таълимотларининг самараси бўлган фашизм ҳам бардоб бўлди.

Фашизм ирқчилик, даҳрийлик ва бутпарастликнинг чатишган ўзига хос фалсафа маҳсулоти эди.

Фашизм мафкурасининг асосчиси ҳисобланган Фридрих Ницше барча самовий динларга зўр иштиёқ билан ҳужум қилиб, бутпарастликни эса мақтаган. Бундан ташқари у ўзини дажжолман, деб ҳам таништирган. Ницше ва унинг ашаддий издоши Мартин Хайдеггер фашизм мафкурасининг асосчиларига айланишди.

У иккаласи мадҳ қилган даҳрийлик фалсафаси фашистлар олмониясидаги ноинсоний вахшийликнинг келиб чиқишига сабабчи бўлишди. Даҳрий ҳисобланган Гитлер ва унинг атрофидаги гумашталари Олмонияни даҳшатли, агрессив мамлакатга айлантиришди, инсоният тарихида энг қонли урушни бошлашди, мамлакат ичкарисида доимий қўрқув асосидаги  ҳаёт учун чидаб бўлмас шароитларни барпо қилди. Иккинчи жаҳон уруши деб аталувчи жиннилик 55 миллион одамнинг ётиғини қуритди.

Машхур инглиз тарихчиси Жеймс Жолл ўзининг “1870 йилдан бери Европа” («Europe since 1870″) деб номлаган китобида ёзишича, европа мамлакатларининг раҳбарлари ҳаддан ошиқ тарзда социал-дарвинизмга берилиб кетиши Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг дастлабки шарт-шароитларидан эди. Улар урушни биологик зарурат деб қарашар, миллатларнинг тараққиётини эса цивилизация ва халқларнинг тўқнашувида деб билишар эди. .[19]

Даҳрийликнинг бошқа бир ижтимоий оқибати Ғарб жамиятида пайдо бўла бошлади. Бугун жамият ғарб дунёсини “насронийлик” дунёси деб қарашга мойиллиги бор. Аслида эса, ХIХ аср ўрталаридан бошлаб ғарб дунёсида насронийлик билан бирга даҳрийлар маданияти ҳам шиддат билан ривожланиб борди, бугун Европада уларнинг нуфузи анча юқори.

Бугун биз “Ғарб” деб атайдиган цивилизация икки маданият ўртасидаги доимий ихтилоф-тўқнашувдадир. Империализм, ахлоқларнинг чўкиши, деспотизм ва куч ишлатишга мойилликлари шубҳасиз ғарб цивилизациясидаги даҳрийлик унсурларидан ҳисобланади. Амеркиалик ёзувчи Патрик Глин ўзининг “Илоҳий шоҳидлик, постсекуляр дунёда иймон ва ақл иттифоқи” деб номланган китобида, Ғарбнинг даҳрийлари ва худога ишонувчиларни қиёс қилиш учун Америка ва Франция инқилобларини мисол қилиб олса бўлади, деб алоҳида таъкидлайди. Америка инқилоби худога чин қалбдан ишонувчилар тарафидан амалга оширилган; Американинг Мустақиллиги деклорациясида: “Инсон ҳуқуқлари Худо тарафидан инъом қилинган”, деб айтилган. Француз инқилоби худосизлар ва даҳрийлар тарафидан амалга оширилган. Франциянинг инсон ҳуқуқлари деклорацияси даҳрий ва ҳатто мушриклар мантиғи асосида тузилган. Иккита инқилоб натижалари бир-бирига зид бўлган: америка модели эса, тинч ва дин эркинлигини ҳамда хуодга ишонадиганларнинг хиссиётларини хурмат қиладиган жамиятни барпо қилди. Жоҳил ва даҳрийликка бурканган Франция инқилоби мамлакатда қонларнинг дарё бўлиб оқишига сабаб бўлди. Шу вақтгача учрамайдиган ваҳшийлик, “Буюк террор” даврини бошлаб берди. Патрик Глиннинг таъриф беришича, “даҳрийлик ва ахлоқий ва сиёсий катаклизамалар орасида ҳайратга солувчи тарихий корреляция (ўзаро боғлиқлик) мавжуд”[20]. Муаллифнинг таъкидлашича, Американи даҳрий қилишга уринишлар ижтимоий катаклизамалар ва салбий оқибатларни келтириб чиқарган, масалан 60-70-йилларда “жинсий инқилоб” кенг тарқлади, бу эса ўз набатида катта ижтимоий жароҳатларни келтириб чиқарди. Буни ҳатто секуляр тарихчилар ҳам тан олишади.[21]

Насроний оилаларда вояга етган, бироқ Дарвин, Маркс, Фрейд ва шулар каби даҳрийларнинг таълимотлари таъсирида Ғарб ёшлари Худога бўлган иймон ва динга очиқча нафрат билан қарайдиган бўлишди. 1960 йилларда, бу оқимлар АҚШ ва Ғарбий Европа ёшлари орасида шиддат билан тарқала бошлади, жинсий эркинлик ва хиппича яшаш тарзи фаол равишда тарғиб қилина бошланди.

Иймондан маҳрум этилган ёшлар чексиз наркотик моддалар ва эркин муҳаббат воситасида бахтли бўламиз деб ўйлашди. Жон Ленноннинг культ даражасига чиққан “Худо йўқ бўлган дунёни тасаввур қил” деб номлаган қўшиғи билан кўчаларга чиққан ёшлар чуққур оммавий психоз ҳолатида эди. Иймон йўқ бўлган дунё уларга аянчли оқибатни ҳозирлаб қўйган эди. 60 йилларда отилиб чиққан хиппи ҳаракатининг етакчилари 70 йилларга келиб наркотиктиклар таъсирида комага тушишган ёки ўзларини ўзлари ўлдиришган.

Зўравонликни шиор қилиб олган ёшлар эса, ўзларига нисбатан ҳам зўравонликка дуч келишди. Бу дунёда инқилоб ва жинсий эркинликлар нажот беришига ишонган Худо ва Иймондан юз ўгирган 60-йиллар авлоди ўзларини ўзлари ҳамда ўзлари яшаётган жамиятларни йўқ қилишди.

 

Иймонга мурожаат

 

Мақола қисқача тўхталиб ўтган нарсаларимиз куфр мафкурасининг албатта барбод бўлажагига гувоҳлик беради. Инсоният Оламлар Роббисига юзланмоқда. Бу ҳақиқат биз бу ерда зикр қилган илмий ёки сиёсий соҳалар билангина чекланиб қолмаган. Жуда кўп давлат арбоблари, кино ва поп-мусиқа юлдузлари, аксар мафкуралар ва ғарб мамлакатларининг пешволари тарихнинг ўтган даврларига қараганда анча холис ва худога ишонувчан бўлиб қолишган. Жуда кўп вақт давом этган даҳрийлик зулматидан сўнг жуда кўп инсонлар атрофидаги ҳақиқатларни кўра бошлашди, Яратувчига иймон келтирдилар.

70 йилларнинг иккинчи ярмидан илм-фанда Худога қайтишга сабаб бўладиган илмий кашфиётлар бирин-кетин кашф қилина бошланганини алоҳида қайд қилишимиз керак бўлади. Олимлар илк маратоба Коинотдаги барча қонунлар ва тизимлар инсон учун яралгани ҳақида 70 йилларда гапира бошладилар.

Илм-фан дунёсида 70 йилларда ҳам даҳрийликни очиқ танқид қилишган. Натижада, психология Фрейднинг даҳрий қарашларидан воз кечди. 1978 йили нашрдан чиққан Скот M. Пекнинг, The Road Less Traveled китоби бунга катта ҳисса қўшди. Патрик Глин сўнгги 20 йил ичида илм-фан кашфиётлари ҳақида ёзади. Булар эса ўз ўрнида, узоқ вақт ҳукмрон бўлган замонавий секуляр эътиқодининг асосларини яқсон қилиб ташлади.[22]

Даҳрийлик дунё қараши барбод бўлди, энди унинг ўрнига бошқа “дунё қараш” келишига шубҳа йўқ. ХХ  асрнинг 1970 йилларидан бошлаб дунёда “иймоннинг юксалиши кузатилмоқда. Бошқа барча ижтимоий ҳодислар сингари иймонга қайтиш жараёни ҳам бир кунда содир бўлгани йўқ. У аста-секинлик билан пишиб етилади, балки ҳалигача бугун у сезилмаётгандир. Бироқ, дунёдаги ҳодисларни таҳлил қилиб, мафкура ва маънавий соҳаларда дунё бурилиш даврини бошидан кечираётганини тўлиқ ишонч билан таъкидлаш мумкин. “Секуляр тарихчилар” бу жараёнларга бирон жавоб топиш илинжидадирлар. Бироқ бу кишилар Худонинг борлигини инкор қилар эканлар улар чуқур залолатдадирлар ва уларнинг тарих ривожланишига берган баҳолари ҳам залолат бўлиши мумкин. Дарҳақиқат, тарих Аллоҳ таоло тақдир қилган йўл билан ривожланиб боради. Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни Қуръони каримда зикр қилиб ўтган: “Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан”. (Фотир сураси, 43 оят).

Тарихнинг юқоридан белгиланган, маълум бир мақсади борлигига шубҳа йўқ. Тарих Аллоҳ таоло тақдир қилгани бўйича ривожланиб боради. Аллоҳ таолонинг иродаси эса, Унинг йўлини кўрсатувчи йўлни ҳақиқат нури билан тўлдиришдир. “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир. (Яъни, фақат ўз нурининг тўкис бўлишини истайди.)”  (Тавба сураси, 32)

Ояти кариманинг тафсири қуйидагичадир: Аллоҳ таоло инсониятга Ўзига бўлган иймонни нозил қилди, Ўз нурини инъом этди. Кофирлар Ҳақиқат нурини ўз сўзлари, давъатлари, тарғиботлари ва фалсафалари билан ўчирмоқчи бўладилар. Бироқ, дарҳақиқат Аллоҳ таоло  ўз нурини батамом қилишни истайди, яъни Ўз динини Ўзи яратган дунёсида ҳукмрон қилади. Ҳадисларда ҳамда Ислом уламоларининг асарларида келган “Тарихнинг бурилиш нуқтаси” ҳақида мақола бошида зикр қилган эдик, эҳтимол ҳозир тарихнинг шу нуқтасида турган бўлсак керак. (Тўғриси Аллоҳгагина аёндир)

 

Хулоса

 

Шунинг учун ҳам яшашимиз тақдир қилинган давр инсоният ривожланиши тарихининг бурилиш нақтаси ҳисобланади. Асрлар давомида илм-фан ривожининг ягона йўли деб тақдим қилиб келинаётган даҳрийлик ўзининг жоҳил ва абсурд нарса эканини кўрсатди.

Моддиюнчиик фалсафа тоза илмдан ўзларини худосизлик  мақсадларига етиш учун фойдаланмоқчи бўлишди, бироқ илмнинг ўзи уларни бир ёқлама қилиб қўйди. Телба даҳрийликдан қутилиб олган дунё Аллоҳ таоло ва иймонга қараб юзланмоқда. Аслида бу жараёнилар аллақачон олдин бошланган. Шундай оқибат бўлиши муқаррар эди. Чунки, даҳрийлик энг буюк ақлсизликдир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло, Яратувчини инкор қилувчилар қаттиқ адашувда эканини зикр қилган эди:

      “Аллоҳга қандай куфр келтирасизлар? Ва ҳолбуки жонсиз эдингиз У сизга жон берди, сўнгра жонингизни олади ва яна тирилтиради ва сизлар Унга қайтажаксизлар. У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсани билувчи зотдир”. (Бақара сураси, 28-29)

Шу босқичда мусулмонларга катта маъсулият юкланишига шубҳа йўқ. Мусулмонлар дунёнинг барча мафкуравий ўзгаришларини фаҳмлаши, жараёнларни тўғри тушуниши  керак. Глобализация жараёни инсониятга тақдим қилаётган барча восита ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда инсонийликнинг барча фазийлатларини ўзида кўрсатган ҳолда ҳақиқий дин ҳақидаги таълимотни бутун инсониятга тақдим қилиши керак. Бугун асосий мафкуравий уруш иймон ва даҳрийлик ўртасида бўлаётганини аниқ тасаввур қилиш керак. Баъзи таҳлилчилар айтмоқчи, Ғарб ва Шарқ тамаддунларининг ўртасида тўқнашув бўлаётгани йўқ. Ғарб дунёсида ҳам, Шарқ дунёсида ҳам Худога ишонадиган ва унга қарши исён қиладиганлар бор. Шунинг учун ҳам ҳақиқий насроний ва яҳудийлар худосизлик ва куфрга қарши мусулмонлар билан биргадирлар...

 

“Крах атеизма” китоби

 Абу Муслим, рус тилидан эркин таржима

 

 

 

 

[1]1- Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 19-20, 53 1

 

[2]George Politzer, Felsefenin Baslang?c Ilkeleri, Istanbul: Sosyal Yay?nlar, 1989, s. 84 2

 

[3]S. Jaki, Cosmos and Creator, Regnery Gateway, Chicago, 1980, s. 54 3

 

[4]Henry Margenau, Roy Abraham Vargesse. Cosmos, Bios, Theos. La Salle IL: Open Court Publishing, 1992, s. 241 4

 

[5]John Maddox, "Down with the Big Bang", Nature, vol. 340, 1989, s. 378 5

 

[6]H. P. Lipson, "A Physicist Looks at Evolution", Physics Bulletin, vol. 138, 1980, s. 138 6

 

[7]Paul Davies, The Cosmic Blueprint, London: Penguin Books, 1987, s. 203 7

 

[8]W. Press, "A Place for Teleology?", Nature, vol. 320, 1986, s. 315 8

 

[9]George Greenstein, The Symbiotic Universe, s. 27 9

 

[10]Denton, Michael Denton, Nature's Destiny: How the Laws of Biology Reveal Purpose in the Universe, The New York: The Free Press, 1998, s. 14 10

 

[11]Paul Davies and John Gribbin, The Matter Myth, Simon & Schuster, New York, 1992, s. 10 11

 

[12]Charles Darwin, The Origin of Species: A Facsimile of the First Edition, Harvard University Press, 1964, s. 184 12

 

[13]"Hoyle on Evolution", Nature, cilt 294, 12 Kas?m 1981, s. 105 13

 

[14]Edwin R. Wallace IV, "Psychiatry and Religion: A Dialogue", in Joseph H. Smith and Susan A. Handelman, eds., Psychoanalysis and Religion, John Hopkihs University Press, Baltimore, 1990, s. 1005 14

 

[15]Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 61 15

 

[16]Ibid, s. 69 16

 

[17]Ibid. s. 78 17

 

[18]Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 161-62

 

[19]James Joll, Europe Since 1870: An International History, Penguin Books, Middlesex, 1990, s. 102-103 2323

 

[20]Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 161

 

[21]Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 163

 

[22]Patrick Glynn, God: The Evidence, The Reconciliation of Faith and Reason in a Postsecular World, Prima Publishing, California, 1997, s. 27

Батафсил...

Беқиёс бунёдкор

Эйфел минораси – Парижнинг рамзи. Унинг қурилиши 1889 йилда бошланиб, 26 ой давом этган. Миноранинг баландлиги 321 метр. У қирқ йил давомида дунёдаги энг баланд иншоот бўлиб келган.

Батафсил...

Эволюция назариясининг барбод бўлиши

Эволюция назарияси оламнинг яратилиши тўғрисидаги ҳақиқатни инкор этиш мақсадида олға сурилган эди, бироқ у аслида самарасиз, илмий асосланмаган бир сафсатадан бошқа ҳеч нарса эмас. Ҳаёт жонсиз материядан тасодифий равишда пайдо бўлган, деган даъво билан майдонга чиққан бу назария коинотдаги ва тирик жонзотлардаги аниқ бир илоҳий яратилганликнинг илмий далиллари орқали чиппакка чиқди. Шу тахлитда, Аллоҳнинг коинотни ва ундаги тирик жонзотларни яратганлиги ҳақидаги ҳақиқатни фан тасдиқлади. Эволюция назариясини сақлаб қолиш учун бугунги кунда амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари фақатгина илмий далилларни бузиб кўрсатиш, нотўғри талқин этиш ва алдов ҳамда фан ниқоби остидаги ёлғонларга асосланган.

Батафсил...

Дарвин назарияси ҳақида

Дарвин назариясини ҳаммамиз яхши биламиз – жонли организмлар табиатга мослашиб бориш натижасида босқичма-босқич ривожланишган, содда организмлардан мураккаб организмлар шаклланган ва миллионлаб йиллар давом этган эволюция сувдаги энг оддий катакчадан инсоннинг келиб чиқишига имкон яратган. Биз «дарвин назарияси» деганда маймуннинг одамга айланишини тушунишимизга сабаб – Дарвин ўз эволюциясида инсондан олдинги нуқтага маймунни жойлаштирган ва уларни «ота-боболаримиз» деб тан олган.

Батафсил...

Ҳашоратлар парвозида акс этган буюк ғоя

Гап учадиган жонзотлар ҳақида кетганда, биз дарҳол қушларни эслаймиз. Бироқ учадиган ягона жонзот қушлар эмас. Кўплаб ҳашоратларнинг қанотлари ҳам парвоз қилиш учун мослаштирилган. Масалан, Қиролича капалаклари бемалол Американинг шимолий қисмидан марказий қисмига учиб ўтади. (n «Le Grand Voyage du Papillon», Science Illustre, say 5, May s 1993, s.41.) Ниначи ва пашшалар эса ҳавода муаллақ тура олади.

Батафсил...

Идрокка даъват

Ер шарининг ҳарорати

Ерни ҳаёт учун яроқли сайёрага айлантирган асосий омиллар бу унинг ҳарорати ва атмосферасидир. Мовий сайёра барча тирик жонзот ҳаёт кечириши учун энг мақбул бўлган ҳарорат даражаси ва тирик организмлар нафас олиши учун яроқли бўлган ўзига хос атмосферага эга.

Батафсил...

Дарвиннинг қабри қошида

Олимларнинг тахминича, бутун коинот икки юз эллик миллиард галлактикадан иборат. Ҳар бир галлактикада эса уч юз миллиард атрофида юлдузлар мавжуд. Фаннинг бугунги юксак тараққиёти-да уни тўлалигича тавсифлаб бера олмаяпти. Лекин шуниси аниқки, бу улкан ва мураккаб тизим ҳам табиат қонунларига қатъий амал қилади.

Батафсил...

Илм номидан қилинган жиноятлар

1922 йилда машҳур палеонтолог, Америка табиати тарихий музейи директори Файрфилд Осборн билан Хород Ж. Гуклар ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёсининг ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганлигини маълум қилдилар. Баъзи обрўли олимлар, бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар. Ўша даврнинг илмий доираларида бу масала катта бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Шунга қарамай, Осборн эса, шу биргина тишга суяниб, инсон билан маймун оралиқидаги бир махлуққа оид, деб уни “Небраска одами” дея атади. Бироз муддат ўтгач унга "Hesperopithecus haroldcooki", деган илмий ном ҳам топиб беришди. Ўша даврнинг жуда кўп олимлари Осборнни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳовлиқма ҳукмлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Британиянинг машҳур антролог профессори Эллиот Шмид ўша биргина озиқ тишдан “илҳомланиб” мақола ёзди ва унга “Небраска одами” ва хотинининг (!) суратини илова қилди.

Батафсил...

Инсон нимадан яратилган?

Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар - "Инсон тупроқдан яратилган", деган хулосага келдилар.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш