Инсон иймон билан туғилишини дунёвий илмлар ҳам тасдиқлади

Инсон иймон билан туғилишини дунёвий илмлар ҳам тасдиқлади

Инсон иймонда туғилишини Бристол Университети профессори Брюс Худ (Bruce Hood) бошчилигида ўтказилган илмий изланишлар натижасида тасдиқланди деб хабар беради «The Sunday Times».

Олимнинг таъкидлашича, ҳар бир гўдакда ғайритабиий нарсаларга туғма ишонч мавжуд бўлиб, гарчи улғайган сари инсонлар атрофларидаги аксарият жараёнларни мантиқий асослантиришга эришсалар ҳам, замонвий илм нуқтаи-назаридан ғайритабиий ҳисобланган нарсаларга ишонч бутун умр давомида сақланиб қолинар экан. Сўнгги омил динсизлик руҳида тарбияланган болаларнинг иймонга келишининг сабаби бўлса ажаб эмас, дейди бир гуруҳ мутахассислар шу муносабат билан.
Брюс Худнинг фикрларини Пенсильвания Университетининг радиология профессори Эндрю Ньюберг (Andrew Newberg) тадқиқотлари билан ҳам тасдиқланмоқда.
Маълумки, инсон бош миясининг ҳар бир қисми алоҳида хислар учун жавобгар. Яни инсон маълум бир мавзу ҳақида фикр юритганда, миянинг муаян қисмигина фаол бўлади. Жаноб Ньюберг ўтказган илмий изланишлар инсонлар яратувчига юзланиб ибодат қилганда ҳам миянинг муаян қисми фаол бўлишини кўрсатди. Шу асосда мутахассислар иймон инсонларга хос табиий хусусиятдир деган хулосага келишди, зеро инсонга иймон келтириш хисси у яратилганда берилгандир.
Юқоридаги илмий тадқиқотлар атеизм инсон яратилишига зид фикр эканлигини тасдиқламоқда. Чунончи, Вашингтон Университети профессори Паскаль Бойернинг (Pascal Boyer) таъкидлашича, иймондан фарқли ўлароқ, атеизм инсон табиий хис-туйғуларига зид бўлган онгли ҳамда машаққатталаб фикрлар мажмуасидир.

Америкалик олимлар: Яратганга интилиш инсоннинг аслида бор

Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор». Инсоннинг диний туйғулари бевосита физиологик асосга эга бўлиб, унинг бош мияси тузилиши билан белгиланади, деб ҳисобламоқдалар АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассислари. «Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор», - дейди марказ директори доктор Эндрю Ньюберг.
Тажрибалардан бирида олимлар медитация ҳолатидаги тибет роҳибларининг миясини сканердан ўтказиб кўришди. Миянинг диққат-эътиборни бошқариб турувчи қисмларида юқори даражадаги фаоллик кузатилган, айни пайтда, миянинг орқа тепа қисмида эса фаоллик эмас, балки сустлик аниқланган. Ваҳоланки, Э.Ньюбергнинг айтишича, миянинг бу қисмидаги нейронлар тутами тананинг фазодаги жойлашувини бошқаради ва «ўз шахси билан атрофдагилар ўртасидаги тафовутни ҳис қилишга» хизмат қилади.
Шундай қилиб, медитация пайтида миянинг орқа қисмлари четдан ҳеч қандай сигнал қабул қилмайдилар ва нормал фаолият кўрсатишдан тўхтайдилар, бунинг натижасида инсоннинг абадият ҳисси чулғаб олади. Худди шундай тажриба ибодат қилаётган франциско роҳибалари устида ҳам ўтказиб кўрилди. Бу сафар ҳам сканер миянинг нутқ билан боғлиқ қисмларида фаоллик кучайганлигини, бироқ миянинг орқа қисмида фаоллик сусайганлигини кўрсатди.

Албатта, бу хулосалар Ислом ақидасидан мутлақо бехабар кишилар томонидан чиқарилган бўлиб, уларни мутлақ ҳақиқат ёки илмий кашфиёт деб қараш тўғри бўлмайди. Бироқ, бу тажрибалар ибодат пайтида инсондаги руҳий ҳолат ўзгаргани каби, физиологик ҳолат ҳам ўзгаришини кўрсатмоқда. Демак бир гап бор...  : )

Хулоса ўрнида

Мўъжизакор вужуд


Катта ёшдаги одам танасида тахминан 5,5 литр қон, скелетида 200 та суяк, миясининг оғирлиги 1,2-1,5 кг бўлади. Инсон бурни 10.000 га яқин ҳидни ажрата олади.
Бир одам умри давомида ўртача 240 минг километр масофани босиб ўтади.
Инсон танасидаги углероддан 900 та қалам, фосфордан 2000 гугурт донаси, мойдан-битта кирсовун, темирдан каттакон битта мих тайёрлаш мумкин.
Одам бир кеча-кундузда ўртача ошхона катталигидаги ҳаво шарини тўлдиришга етадиган ҳавони ютади.
Бир одам учун кунига камида 20 грамм, йилига зса 7,2 кило туз керак бўлади.
Одамнинг энг катта ички аъзоси жигар ҳисобланади.
Инсон танасидаги энг серсув аъзо — кўз. Унинг ўндан тўққиз қисми сув, қолгани турли тўқима ва ҳужайралардан иборат. Энг кам сувли аъзо тишларимиздир.
Инсон организмида ўртача 600 та мушак бўлади. Эркак кишинниг мушаклари тана оғирлигининг 45 фоизини ташкил этади.
Одамларнинг 17 фоизи чапақайдир. Чапақайлар бошқа инсонларга қараганда ошқозон-ичак касалликлари билан икки баравар кўпроқ оғришар экан.
Тана ҳарорати 24 даражагача пасайса ҳам инсон нутқ қобилиятини сақлаб қоларкан.
Одам нафас олмай 2-3 дақиқага чидаши мумкин. Аммо сув остида 13,4 дақиқа нафас олмай турган ғаввос тарихда бўлган.
Одамнинг ўсиб кетган тирноғи остида турли касаллик тарқатувчи икки миллиондан ортиқ микроб йиғилиши мумкин.
Ошқозон орқали бир йилда ўртача 730 минг калория олинади.
Қўл тирноқлари бир ойда 8 мм. ўсади. Оёқ тирноқлари шунинг ярмича.
Буйраклар бир йилда етти юз литр сувни филтрлаб ўтказади.
Тери ҳар йили уч марта янгиланади.
Соғлом кишининг бошидан бир кунда 70-80 тола соч тўкилиб, яна шунчаси ўсиб чиқади.
Инсон миясида ҳар сонияда 100 мингга яқин кимёвий реакция содир бўлади.


Абу Муслим тайёрлади

Юқорига