Ўзбекистон мадрасалари МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Ўзбекистон мадрасалари МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Ўзбекистон мадрасалари МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Москвада ўтаётган «МДҲнинг 25 йиллиги: ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, тараққиёт» анжуманида Халқаро Ислом миссияси раиси Шафиъ Пшихачев Исломга таҳдидлар, Россия мусулмонларининг Ўрта Осиёдаги диндошлари билан ҳамжиҳатлиги ҳамда Бухоро мадрасасидаги таълим ҳақида сўз юритди.


Шафиъ Пшихачев ўз нутқида ёшларга исломий қадриятларни етказиш зарурлиги ҳақида сўзлаб, бунинг учун исломий таълим дастурини ривожлантириш зарурлигини айтди, деб ёзади манба.
Унинг айтишича, бугунги кунда ҳар қандай солиҳ ғояни ҳам радикаллаштириб ташлашяпти, «бу аҳволда ҳар қандай ғояни бузиб кўрсатиш ва ғулувга кетиб қолиш мумкин».
«Террорчилар ўзларининг аксилинсоний мафкурасини тарғиб қилиш учун интернетдан фаол фойдаланишяпти. Биз ҳам Исломнинг асл қадриятларини ёш авлодга етказиш учун интернетдан фойдаланишимиз керак», дейди Пшихачев.
Шунингдек, раис собиқ СССР ҳудудида яшовчи мусулмонлар маслакдош бўлишига, бир-бирини ҳурмат қилишига қарамай, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўқлигини, уларнинг ниҳоятда тарқоқ эканини айтиб ўтди.
«Агар биз исломий ўқув юртларида ўқиётган кўплаб талабаларимизни Ўзбекистонга ўқишга юборсак, улар қадимий  Мир Араб мадрасасининг файзидан баҳраманд бўлишади, деб ҳисоблайман. Тошкентдаги мадраса ҳақида ҳам худди шу фикрларни айтишим мумкин. Ҳамкорликдаги таълим лойиҳаларини албатта амалга оширишимиз шарт, чунки биз шунга муҳтожмиз. Бу нарса ҳаммасиз учун зарурдир», деди раис ўз нутқида.

Манба: info-islam.ru

Юқорига