БААда электрон рақамли машиналар пайдо бўлади

golosislama.com golosislama.com

Кейинги ойда Бирлашган Араб Амирликларида синов тариқасида автомобилларга экранли рақамлар, GPS-антенналар ва ахборот узатиш қурилмаси ўрнатилади.

Таъкидланишича, ушбу технологияларнинг жорий этилиши тезкор хизматларга йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида вақтида хабар етказиш имконини беради, машиналар ўғирланадиган бўлса, рақам акс этадиган экранда «автомобиль ўғирланяпти» деган ёзув пайдо бўлади.
Бундан ташқари, ақлли рақамлар бошқа транспорт воситалари билан алоқа боғлаб, йўллардаги автоҳалокатлар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақида ҳайдовчига маълумот етказиб туради.
Амирлик ҳукумати рақамларни интернет орқали алмаштириш имкониятини унинг афзалликларидан бири демоқда. Шунингдек, ҳокимият рақамларни интернет орқали алмаштиришда мамлакатдаги иссиқ иқлимий шароит туфайли техник носозликлар юзага келиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.

back to top