Македониялик заргар одамларни дўконнинг ўзида Қуръон ўқишга ўргатмоқда

islamosfera.ru islamosfera.ru

Македониялик заргар одамларни дўконнинг ўзида Қуръон ўқишга ўргатмоқда

Anadolu агентлиги хабарига кўра, Македония пойтахти Скопьедаги бир заргарлик дўконида Қуръон ўқиш ўргатилмоқда. Нажмиддин Буши (Necmedin Bushi) исмли заргар асосий ишидан ажралмаган ҳолда Қуръон ўқиш дарсларини бермоқда. У Аллоҳнинг Каломидан дарс ўтишни иккинчи касби деб атайди.

Бушининг ўзи ҳунармандлар авлодидан. Унинг отаси, амакиси ва акалари ҳам бирор ҳунар билан шуғулланишади. Бир пайтлар отасининг ҳоҳиши билан пойтахтдаги Алака масжидида Қуръон ҳофизлигидан дарс солган, лекин охиригача тамомламаган. Отасининг фарзандларидан биттаси бўлса ҳам ҳофизи Қуръон бўлиши орзуси ушалмагани учун, қолаверса, унинг таълимига кетган куч ва маблағни оқлаш мақсадида ҳам Нажмиддин Буши Қуръондан дарс беришни бошлади.
Ўртача бир йилда 4тадан 7тагача одамни ўқитади. Болалар 7, 8 ва 9 ёшларда, энг ката ўқувчиси эса 59га кирган. Уларнинг орасида турли касбдаги ва мақомдаги одамлар бор. 25 йил ичида у 50тага яқин одамни ўқитган.
Бушнинг айтишича, бир куни унинг устахонасига бир одам келиб 25-40та одамни бир вақтда Қуръон ўқишаётганини кўриб қолди. У хафа бўлиб қолди.
«Биз ундан нима бўлганлигини сўраганимизда у барча Қуръон ўрганаётганини у эса бундан мосуво қолганлигини айтди. Аллоҳнинг марҳамати билан мен унга ўтган йилдан дарс бера бошладим. Бу йил у барча дарсларини тугатади», - деди Буши.
Македонияда Ислом дини унга эргашганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради. 2002 йилдаги аҳоли руйҳатидаги маълумотга кўра республикада 670 мингдан ортиқ мусулмонлар яшайди. Бу умумий аҳолининг учдан бир қисми. 2030 йилгача мусулмонлар сони аҳолининг 40%ни ташкил қилиши кутилмоқда. Македониялик мусулмонлар асосан албан миллатига мансуб, шунингдек улар орасида турк, лўли, баъзи славян халқлари (кўпроқ боснияликлар) ҳам бор.
Скопьеда Қуръонни нафақат масжидларда балки мадрасаларда ҳам ўқитишади. Бу ерда XV-асрда барпо қилинган ва ўз даври анъаналарини давом эттираётган Исо Бег мадрасаси ҳам мавжуд. Аввал бу мадраса олий ўқув юрти ҳисобланган бўлса, ҳозирда унга ўрта таълим муассаси мақоми берилган. Олий ислом таълимини Скопье университетининг Ислом илмлари факультетида олиш мумкин. У Македония республикасининг Ислом диний жамияти кўмагида очилган.

back to top