Сайёр кутубхона Қобул кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Сайёр кутубхона Қобул кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда

Афғонистон пойтахти Қобулда биринчи ва ҳозирча ягона бўлган болалар учун мўлжалланган cайёр кутубхона пайдо бўлди. Давлат жамоат транспорти ташкилотидан ижарага олинган кўк рангли автобус китоб ўқиш, шахмат ўйнаш, дўстлар билан учрашиш ва мулоқот учун ўта қулай жойдир. Олди ўриндиқларда қизлар, орқада эса ўғил болалар жой олган Чармагз (форсча ёнғоқ) номли автобус террорчилар маконлари, ҳукумат бинолари, тирбанд ва серқатнов кўчалардан нарироқда ҳаракатланишга одатланган. Бутунлай бепул бўлган мазкур кутубхонадан хатто кўчада қолган болалар ҳам фойдаланиб, ўз билимларини ошириш имкониятига эгадир. Бу ерда болалар хоҳласа стулда, хоҳласа тўшалган гилам устида ўтириб, кутубхонадаги 600 га яқин китоб мутолаа қилишлари мумкин. Ғилдиракли кутубхона ғоясининг муаллифи Оксфорд университетининг битирувчиси 26 яшар Фаришта Каримдир. У ўз ҳаётини болалигида маҳрум бўлган болалар таълимига бағишлаган бўлиб, шу тариқа Афғонистондаги таълим соҳасини яхшилашга уринмоқда.

back to top