Фестивал бошланиши тўғрисида матбуот-анжумани

13-август куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида миллий УЗ домени интернет-фестивали бошланишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар, маҳаллий журналистлар  ҳамда Марказий Осиёдаги энг йирик маърифий портал ҳисобланган Ислом.УЗ ҳодимлари ва узнетчилар иштирок этдилар.

Фестивал ташкилотчилари сифатида «Ўзбекистон маданият ва санъат форуми» Жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, UzInfoCom компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Маркази, ҳам қатнашишди.

InfoCom.Uz журнали фестивал координатори сифатида иштирок этади. 

Табрик сўзларидан сўнг журналистларга тақдимот намойиш этилди, унда ташкилотчилар ушбу фестивални ўтказиш мақсадлари ва вазифалари ҳақида журналистларга батафсил сўзлаб бердилар.

Бу йилда фестивал 2013-йилнинг 13-августдан 23-сентябрга қадар ўтказилади. Фестивал якунларини ўтказиш InfoCom 2013 ахборот технологиялари ҳафталиги биринчи кунида ўтказилиши режалаштирилган.

Фестивалнинг асосий вазифалари ўтган йилларда бўлгани каби қуйидагилар ҳисобланади: Ўзбекистон аҳолиси кенг қатламлари орасида интернет тармоғини оммавийлаштириш, миллий контентни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш, ижодкорлик, касбий фаолият, дам олиш учун муҳит, ишончли ва тезкор ахборот, интернет тармоғида ўзбек тилини қўллаш соҳасини кенгайтириш манбаи сифатида интернет тармоғига жалб қилиш ҳамда ёш авлодда мамлакатимиз тарихи, маданияти ва миллий анъаналаримизга ҳурматли муносабатни шакллантириш.

Танловда фестивал ўтказилиши давомида амал қилувчи ва УЗ доменида рўйхатга олинган сайтлар иштирок этишлари мумкин. 

Сайтларни баҳолаш учун интернет-технологиялар, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалардан нуфузли мутахассислардан ҳакамлар ташкил қилинади. Фестивалнинг танлов дастури 10 тематик номинасиялар ва 2 махсус номинасияларни ўз ичига олади.

Тақдимотдан сўнг савол ва жавоблар сессия бўлиб ўтди. Матбуот-конференсияси барча иштирокчиларига махсус яратилган бўлимдаги форумда фестивал ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этиш таклиф этилди.

 

back to top