Виртуал ҳаж

Исломнинг бешта устунларидан бири ҳаждир. Ҳар бир мусулмон агар қодир бўлса, умри мобайнида Маккаи Мукаррамани бир бор бўлса ҳам зиёрат қилиши шарт. Янги технологиялар шарофати билан дунёнинг исталган чеккасидан ҳар бир мусулмон энди виртуал ҳаж қила олади. Буни “Макка 3D” дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Дастурни ишлаб чиққан дастурчи Билол Ҳабибнинг айтишича, маърифий ишларда ҳам технологиялар муҳим аҳамият касб қилади: “Энди ушбу дастур ёрдамида мусулмонлар ҳамда ғайридинлар ислом учун муқаддас бўлган жойлар ҳақида кўпроқ билиш имкониятига эга бўлишади деб умид қиламан”.
Билолнинг таъкидлашича, у болалар таълимида илғор технологиялар ёрдамининг катта мухлиси ҳисобланар экан. Билол ушбу дастур ҳар бир одам учун Ислом, мусулмонлар ва мусулмонлар учун муқаддас бўлган жойлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш имкониятига эга бўлишига ишонади.
“Ҳажни қандай амалга ошириш бўйича таниқли уламоларнинг 1000 дан ошиқ китоблари бор, аммо буларни қандай амалга ошириш, яъни Каъбани тавоф қилиш, Арофатда туриш ва ҳажнинг бошқа амалларини бажаришини ўз кўзи билан кўриш бу умуман бошқа нарсадир. Биз 21 асрда яшамоқдамиз ва дунё бармоқларимиз остидадир, булардан Исломни ўрганиш учун фойдаланмаслик ғирт аҳмоқликдир”, деб қўшимча қилади у.
Маълумки, ғайридинлар Маккадаги Масжидул Ҳаромни зиёрат қилиши мумкин эмас, дастур эса, уларга мусулмонларнинг муқаддас жойларини ўрганиш имкониятини беради. 
Бу ажойиб дастурнинг инглизчаси Андроид ва iOS учун тайёрланган гаджетлари орасида бор.
Ҳар бир фойдаланувчи учун: “Макка 3D – Исломга ноёб саёҳатдир. Исломнинг 3D дунёсига сафар қил – билимларнинг виртуал дунёсига – ҳақиқий ибодатлар асосини татиб кўр”, - деб бошланади дастур.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top